يِذالاَوَ ف
َ ن
يِسْف
َل ِهِدَيِب
ىاتَح ْمُكُدَحَأ ُنِمْؤُ ي
ِهِدَلَوَو ِهِدِلاَو ْنِم ِهْيَلِإ ابَحَأ َنوُكَأ
.
َر َو
ُها
يِراَخُبْلا
.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мен унга отасидан ҳам, боласидан ҳам севимлироқ
бўлмагунимча биронтангиз
(комил)
мўмин бўлмайди”,
деганлар (Бухорий ривояти).
Бу ердаги севгидан мурод меҳр-шафқат ҳам, ишқ ҳам эмас, балки маҳбубга нисбатан фидокорлик,
ҳар бир нарсани унинг учун қурбон қилишга шай бўлиш, унинг айтганларини бажариб, розилигини
топишдир. Айнан мана шу жиҳатдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир мўмин одам учун
ўз ота-онасидан ҳам, бола-чақасидан ҳам афзал бўлишлари керак. Шунда банда имони етук саналади.
ُللها َيِضَر ٍسَنَأ ْنَع
َسَو ِهْيَلَع ُللها ىَّلَص ِبَِّنلا ِنَع ُهْنَع
َمَّل
: َلاَق
ُنِمْؤُ ي َل
َأ
َل ابِحُي ىاتَح ْمُكُدَح
ِهِسْفَ نِل ُّبِحُي اَم ِهيِخ
.
. يِئاَسَّنلاَو يِذِمْر تلاَو مِلْسُمَو يِراَخُبْلا ُهاَوَر
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Сизлардан биронтангиз ўзига раво кўрганини биродарига раво кўрмагунича
(ҳақиқий)
мўмин
бўла олмайди”
(Бухорий, Муслим, Термизий, Насоий ривояти).
Уламолар айтишича, мазкур ҳадисдаги имондан мурод комил имондир. Зеро, ўзига раво кўрганини
диндош биродарига раво кўрмаган одам ҳам мўмин бўлиши мумкин. Бироқ етук имон даражасига
эришиш учун яхши кўрган нарсасини диндошига илиниш лозим.
Ҳадисда “ўзига раво кўрганини” дейиш билан яхши, мубоҳ нарсалар назарда тутилмоқда. Бундан
чиқди, мўмин банда шариат буюрган ёки рухсат берган нарсалардан нимани ўзига раво кўрса, уни
биродарига ҳам илинади. Масалан, ўзи бирон ишни яхши деб билди, уни биродари ҳам қилишини, ўша
нарсага биродари ҳам эришишини истайди.
Шунингдек, мўмин жаннатга киришни хоҳлайди, биродари ҳам жаннатга киришини истайди, бу
йўлда унга ёрдам беради, ҳаққига дуо қилади.
Қолаверса, ўзининг соғлом, бақувват, тетик, бахтли бўлишини, фаровон яшашини истаса, қолган
диндош биродарлари ҳам шундай бўлиши истайди, бу йўлда уларга кўмаклашади.
Агар бандада имон бўлмаса ёки имони заифлашса, фақат ўзини ўйлайди, бошқалар билан иши
бўлмайди, нима қилса ҳам ўз манфаатини ҳамма нарсадан, ҳатто жамият манфаатидан ҳам устун қўяди,
ўзига раво кўрмаганни бировни илинмоқчи бўлади, ўзи ёқтирмаган нарсани биров олишини истайди.
ٍحْيَرُش ِبَِأ ْنَع
يِعاَزُْلخا
َر
ِض
َي
ُللها
َع ْن
ُه
َّلَص َِّبَِّنلا َّنَأ
ُللها ى
ْيَلَع
َق َمَّلَسَو ِه
: َلا
Do'stlaringiz bilan baham: |