167
ЯҚИЙН ИМОН
“Яқийн” сўзи луғатда “собит”, “мустаҳкам”, “очиқ-ойдин”, “равшан” маъноларини англатади.
Истилоҳда бирон нарсага қатъий, шак-шубҳасиз ишониш яқийндир. Бунда қалб ўзи ишонган нарса билан
хотиржам бўлади, унга қаттиқ боғланади, ҳар қандай шубҳа-гумонларни рад этади.
Банданинг Аллоҳга, фаришталарга, пайғамбарларга, илоҳий китобларга, охират кунига имони
яқийн бўлиши керак. Кимда-ким юқоридагиларга – худди кўзи билан кўриб турганидек – ишонса, имони
собит бўлади, ҳисобга ўтади. Агар Аллоҳ борлигига ёки фаришталарга, пайғамбарларга қатъий
ишонмаса, “Қиёмат ростдан бўлармикан?..” деб иккиланса, имони дуруст эмас.
Аллоҳ таоло Ўзининг тақводор бандаларини шундай васф қилган:
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“
“Алиф, лам, мим.
(Аллоҳ таолонинг ҳақ Каломи эканида)
ҳеч қандай шубҳа бўлмаган ушбу
Китоб ғайбга ишонадиган, намозни тўкис адо этадиган, Биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-
эҳсон қиладиган тақволи кишилар учун тўғри йўлдир. Улар Сизга нозил қилинган, Сиздан илгари
туширилган нарсаларга имон келтирадилар, охират кунига аниқ ишонадилар. Парвардигорлари
тарафидан ҳидоят топганлар ана ўшалардир. Нажот топувчилар ҳам уларнинг ўзидир”
(“Бақара”
сураси, 4-оят).
Қуръон Аллоҳ томонидан туширилганида шубҳа йўқ. Қуръон тақводорлар учун ҳидоят
машъаласидир. Тақводорлар ғайбга: Аллоҳга, У Зотнинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига,
жаннатга, дўзахга, ўлимдан кейинги ҳаёт борлигига, ҳисоб-китобга қатъий, аниқ ишонишади, намозни
хушуъ-хузуъ билан, хаёлни бир ерга жамлаб, тўкис адо этишади, Аллоҳ ризқ қилиб берган нарсалардан
яхшилик йўлида инфоқ-эҳсон қилишади, молларидан закот беришади. Улар, шунингдек, эй Муҳаммад
соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Сиз олиб келган нарсаларга: Қуръонга, Суннатга ҳам, Сиздан аввалги
пайғамбарларга туширилган нарсаларга ҳам имон келтиришади, улар келтирган бирон нарсани инкор
этишмайди. Мана шундай зотларга Парвардигори томонидан ҳидоят, нур, басират (ақл-идрок, фаҳм-
фаросат) берилган. Ана ўша зотлар ўзлари талаб қилган нарсаларга етишади, ёмонликдан нажот
топишади. Ким бахтли бўлишни, нажот топишни истаса, уларнинг йўлидан юради.
Тақводорлар охиратга аниқ ишонишлари юқорида айтилди. Охират ўлимдан кейинги ҳаётдир.
Охират кунига шак-шубҳасиз ишонган одам солиҳ амаллар қилади, гуноҳлардан сақланади. Демак, яқийн
имон кишини эзгу ишларга ундайди. Солиҳ амали бўлмаса, “Мусулмонман!” деган қуруқ даъво билан
чекланиб қолса, банда имони ҳақиқий бўлмайди, унга шубҳа-гумон оралаган ҳисобланади.
Ҳадиси шарифда ким “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, деб гувоҳлик берса, жаннатга кириши айтилган.
Бироқ буни ихлос билан, шак-шубҳасиз, қалбдан ишонган ҳолда айтиш шарт. Ким тавҳид калимасини
аниқ ишонч билан айтса, Аллоҳнинг амр-қайтариқларига бўйсунади, шариат ҳукмларига амал қилади.
Қуръони каримда яна шундай дейилган:
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“
Do'stlaringiz bilan baham: