120
Мана шу эътиқоддан келиб чиқиб, бут-санамларни ўзлари билан Аллоҳ ўртасида воситачи
тутдилар, қўлларидан келганича уларга яқинлик ҳосил қилиш пайида бўлдилар. Кўпларининг хаёлий ёки
ҳақиқий суратларини, ҳайкалларини
чизиб-ясаб, ибодатларида рўпараларига қўйишга одатландилар.
Мана шу суратлар, ҳайкаллар “санамлар” деб номланарди.
Баъзан ҳайкал ва суратларни ясаб ҳам ўтирмасдилар, қабрларига, айрим қароргоҳларига бориб, дам
олиб ўтган жойларини муқаддас санаб, у ерларга қурбонликлар, назрлар келтиришарди, ҳар хил
кўринишдаги ибодатлар билан сиғинишарди. Муқаддас саналувчилар шундай жойлар “васанлар” деб
аталарди.
Бут-санамларга қилинадиган ибодатда бир қанча маросимлар, удумлар бўлиб, уларнинг кўпини
Амр ибн Луҳай ўйлаб топганди. Амр ибн Луҳай – Хузоа қабиласи оқсоқоли. Арабларнинг кўпчилиги
Иброҳим алайҳиссалом миллатига – динига чақираётган Исмоил алайҳиссалом даъватини қабул
қилишди. Улар Аллоҳга ибодат қилиб, Уни яккаю ягона деб яшашарди. Бироқ орадан йиллар ўтиши
билан ўзларига эслатма қилиб берилган тартиб-қоидаларнинг кўпини унутишди. Ана шу ҳолатда ҳам то
Хузоа оқсоқоли Амр ибн Луҳай чиққунига қадар араблар тавҳид
устида туриб, Иброҳим алайҳиссалом
динининг бир қанча кўрсатмаларига амал қилишарди. Амр ибн Луҳай яхшилик, хайр-саховат, диний
ишларга муҳаббат руҳида
вояга етган, одамлар меҳрини қозонган, халқ назарида катта уламо, машҳур
авлиё бўлиб танилган киши эди. У Шомга сафар қилиб, ўша ерда одамлар бут-санамларга
сиғинаётганини кўрди. Мазкур ширк амал Амр ибн Луҳай кўзига ҳақ нарса бўлиб кўринди. Ахир, Шом
пайғамбарлар, илоҳий китоблар юрти эди-да! Хуллас, Амр ибн Луҳай Шомдан “Ҳубал”
номли бутни
олиб келиб, уни Каъба ичкарисига ўрнатиб қўйди. Амр Макка аҳлини ширк келтиришга чақирди. Улар
чақириқни қабул қилишди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан Ҳижоз аҳли ҳам Макка арабларига тақлид
қилишга тушди. Чунки Макка аҳли Каъба эгалари, Ҳарам аҳли ҳисобланарди... Шундай қилиб араблар
орасида бутпараслик кенг ёйила бошлади. Аввалига ҳар бир қабиланинг, кейинчалик ҳар бир уйнинг ўз
санами пайдо бўлди. Жоҳиллар Масжидул ҳаромни санамлар билан тўлдиришди. Макка фатҳ
қилинганида Каъба атрофида 360 та бут-санам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни
ҳассалари
билан туртиб, бирма-бир ерга қулатдилар. Сўнг у зот буйруқлари билан бут-санамлар
Масжидул ҳаромдан чиқарилиб, йўқ қилинди
40
.
Хуллас, жоҳиллар Амрнинг ана шу ишини Иброҳим алайҳиссалом динини ўзгартириш эмас, бу
динга яхши бир одатни қўшиш, деб билишарди. Қуйида ўша маросимларнинг баъзиларини айтиб ўтамиз:
1. Улар санамларга суянишар, илтижо этишарди, муножотлар айтиб, оғир кунларда улардан мадад
кутишар, ҳожатларини раво этишини сўрашарди. Уларнинг эътиқодига кўра, бу санамлар Аллоҳ олдида
шифоатчи бўлиб, одамлар тилагини рўёбга чиқаради.
2. Ана шу бут-санамлар зиёратига келишаркан, уларни тавоф қилиб, олдиларида ўзларини хор
тутиб, саждалар қилишарди.
3. Бут-санамларга турли қурбонликлар аташар, пойқадамларида жонлиқлар сўйишар, қаерда
бўлмасин, жонлиқ сўйсалар улар номини тилга олишарди. Жоҳилиятнинг ана шу икки амали Қуръонда
зикр этилган:
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“
Do'stlaringiz bilan baham: