Ўзгарувчанлик ва унинг хиллари. Атроф



Download 488,19 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana22.02.2022
Hajmi488,19 Kb.
#100467
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ММ № 7 - Ўзгарувчанлик ва унинг хиллари. № 10

 МУТАГЕНЛАР 
ТАЪСИРИДАН 
ҲИМОЯЛАНИШ
(АНТИМУТАГЕНЛАР) 
Эволюция жараёнида ҳар бир организмнинг ўзида мутагенлар 
таъсирига нисбатан химоя воситалари пайдо бўлган. Диплоид ҳужайрадаги 
ҳар бир хромосоманинг жуфт бўлиши гетерозигота генотипли организмда 
мутацияга учраган рецессив ген таъсирининг юзага чиқишига йўл қўймайди. 
Ген мутацияларига қарши химоя воситаларидан яна бири айрим бир хил 
генларнинг такрорланиши. Генетик коднинг триплетлиги ва унинг 
ихчамлиги, яъни чўзилмаганлиги шу триплет ичида бўладиган ўзгаришни 
(алмашинувни) камайтиради.Бундан ташқари, кўпгина биологик фаол 
моддалар спонтан ва индуцирланган мутациялар сонини камайтириши 
мумкин. Бундай моддаларни антимутагенлар дейилади. Маълумки, мутаген 
таъсир этгандан кейин шу ҳужайрадаги мутация маълум вақтдан кейин юзага 
чиқади, яъни ўзгариш билан мутация орасида маълум вақт бор. Антимутаген 
моддалар ана шу даврга таъсир қилиб мутация ҳосил бўлишини камайтиради 
ёки бутунлай тўхтатади. Антимутагенлар уч даврда ўз таъсирини кўрсатиши 
мумкин: 
1. Мутагеннинг ҳужайра мембранасидан ўтаётган пайтида. Бу даврда 
таъсир қиладиган антимутагенларга стероид гормонларини олиш мумкин. 
Гормонлар мутагенларнинг ҳужайра мембранасидан ўтиш эҳтимоллигини 
сусайтиради.
2. ДНК молекуласига таъсир қиладиган эркин радикалларнинг ҳосил 
бўлиш пайтида. Бу даврда таъсир қиладиган антимутагенларга оксидланиш 
жараёнини камайтирувчи моддалар: витаминлардан E, C ва бошқалар киради. 
3. ДНК нинг тикланиш (репарация) пайтида. Бу даврда ўз таъсирини 
кўрсатадиган антимутагенларга ДНК репарациясини тезлаштирувчи 
моддаларни олиш мумкин (кофеин ва бошқалар). 
 
ИРСИЙ ЎЗГАРУВЧАНЛИКДА ГОМОЛОГИК 
КАТОРЛАР ҚОНУНИ 
Бу қонунни рус генетиги, академик Н.И. Вавилов 1920-йилда яратди. 
Н.И. Вавилов таълимотига кўра мутацияларнинг пайдо бўлиши маълум 
қонуниятга асосланар экан. Бу қонуниятни қуйидагича таърифлаш мумкин: 
"Генетик жиҳатдан яқин бўлган турлар ва авлодлар бир хил ирсий 


ўзгарувчанлик қаторига эгадирлар; шу туфайли бир тур ичидаги ҳар хил 
шаклларни билган ҳолда шу турга яқин бўлган бошқа тур ва авлодлар ичида 
ҳам худди шундай шаклларнинг бўлишлигини олдиндан айтиш мумкин".
Гомологик қаторлар қонуни тур ва авлодларгагина эмас, хатто синфларга ҳам 
тааллуклидир.Ирсий ўзгарувчанликда гомологик қаторлар қонунидан ирсий 
касалликларни ўрганишда кенг фойдаланилади. Одамларда учрайдиган 
ирсий касалликларни даволаш ва уларнинг олдини олиш масалаларини 
ҳайвонларда учрайдиган худди шундай ирсий касалликларни ўрганмасдан 
ҳал қилиш қийин. Н.И. Вавилов қонунига кўра одамларда ирсий касалликни 
келтириб чиқарувчи мутациялар ҳайвонларда ҳам учраши керак. Ҳақиқатдан 
ҳам шундай бўлиб, одамларда учрайдиган гемофилия (қоннинг ивимаслиги), 
албинизм, мушак дистрофияси касалликлари ҳайвонларда ҳам учрайди. 
Одамларда учрайдиган кўпгина ирсий. Касалликларни ҳайвонларга 
мутагенлар таъсир эттириб сунъий равишда олиш мумкин. 

Download 488,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish