Ўзгарувчанлик ва унинг хиллари. Атроф



Download 488,19 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana22.02.2022
Hajmi488,19 Kb.
#100467
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ММ № 7 - Ўзгарувчанлик ва унинг хиллари. № 10

Хромосома мутациялари. Хромосомалар шаклининг ўзгариши 
унинг ички тузилишининг, яъни шу хромосомадаги генларнинг жойлашиш 
тартибининг ўзгаришидан келиб чиқади.Хромосомаларнинг қайта қурилиши 
натижасида битта хромосоманинг ўзидаги ёки хромосомалардаги генларнинг 
жойлашиш тартибининг ўзгариши вужудга келади. Битта хромосоманинг 
ўзида бўладиган ўзгаришлар инверсия, делеция каби мутациялар 
кўринишида бўлади. 
Инверсия - хромосоманинг бирон қисмининг 180° бурилиб шу 
хромосомадаги генларнинг жойлашиш тартибининг ўзгариши. Инверсия 
содир бўлиши учун хромосоманинг икки жойида узилиш бўлиши керак. 
Делеция - хромосомада бўлган битта ёки иккита узилиш нати- 
жасида шу хромосоманинг бирон-бир қисмининг тушиб қолиши, яъни 
йўколиши.Фақат битта узилишдан хромосоманинг охирги қисмида ҳосил 
бўлган делецияга оддий делеция дейилади. Иккита узилиш натижасида 
ҳосил бўлган делецияга интерстициал делеция дейилади.Агар делеция 
хромосомасининг иккала хроматидасида ҳам бир пайтининг ўзида бўлса 
бунга изоҳроматид делеция дейилади. Хромосомаларар ўзгаришларга 
асосан транслокациялар мисол бўла олади. Транслокация – иккита 
хромосоманинг қисмлари ўртасида бўладиган ўзаро алмашинув.Агар 
хромосомадаги узилиш ДНК синтезидан олдин бўлса, хромосома 
транслокациялари, кейин рўй берган бўлса, хроматида транслокациялари 
дейилади. Узилиш бўлган хромосомаларнинг центромераси бор қисмлари 
ўзаро бир-бирлари билан бирлашса икки центромерали, яъни дицентрик 
хромосома ёки дицентрик хроматида ҳосил бўлади. Бундай 
транслокацияларга асимметрик транслокациялар дейилади.Иккита 
хромосомада биттадан узилиш бўлиб, улар шу узилган қисмлари билан ўзаро 
алмашинганда хромосомалардан бири узунлашиб, иккинчиси эса 
калталашади. Бундай алмашинувга симметрик транслокация дейилади. 
Трирадиаллар - учта нурли шакл бўлиб, иккита хромосомадан ҳосил 
бўлади. Хромосома қайта тузилишининг бу хили хромосома 
иккитахроматидадан иборат бўлган даврида юзага келади. Ген 
мутациялари. Ген мутациялари ДНК молекуласидаги нуклотидларнинг 
жойлашиш тартибининг ўзгариши билан юзага келади.Нуклеотидлар 
жойлашиш тартибининг ўзгариши триплетлар жойлашиштартибини 
ўзгартиради. Триплетлар жойлашиш тартибининг ўзгариши эса оқсил 
синтези учун керакли ахборотнинг ўзгаришига олиб келади. Натижада, шу 
ўзгарган ген иштирокида белги юзага чиқмаслиги ёки ўзгача бўлиб қолиши 
мумкин.Ген мутациялари пайтида ДНК молекуласининг кичик бир қисмида 
ўзгариш бўлганлиги учун бунга нуктали мутациялар дейилади.
Ген мутацияларини келиб чиқишига кўра иккита гуруҳга ажратиш мумкин: 
1. Бир жуфт азотли асосларнинг бошқаси билан алмашинувидан ҳосил 
бўлган мутациялар.


2. Азотли асосларнинг тушиб ёки ортиб кетишидан ҳосил бўлган 
мутациялар.
Биринчи гуруҳ мутациялари икки хил йўл билан ҳосил бўлади 
транзиция ва трансверсия.
Иккинчи гуруҳ мутациялари, яъни азотли асосларнинг тушиб ёки ортиб 
кетиши натижасида триплетларнинг ўзгариши ҳам икки хил йўлда, яъни 
нуклеотидлар жуфтининг ошиб кетиши ва камайиб кетишидан ҳосил бўлади.
Одамларда бир неча минг ген касаллиги учраб, уларнинг ҳар бири маълум 
ўзгаришига олиб келадиган бир геннинг мутацияси туфайли содир бўлади. 
Масалан, албинизм, гемофилия, далтонизм, фенилкетонурия ва бошқа 
кўпгина касалликлар мутацияга учраган генлар таъсирида юзага чиқади.
Одамда ҳаётий жараённи сусайтирувчи 5-6 мутацияга учраган рецессив 
генлар бўлади.

Download 488,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish