Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш тушунчаси ва турлари



Download 67,81 Kb.
bet16/48
Sana26.05.2022
Hajmi67,81 Kb.
#609001
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   48
Bog'liq
13-мавзу.маъруза

Жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо бўлади. ЖК 173-моддаси 2, 3-қисмларида кўрсатилган жиноятнинг квалификация қилинган таркиби бўйича жиноий жавобгарлик ўн тўрт ёшдан келиб чиқади.
Агар мулкни қасддан нобуд қилиш ёки зарар етказиш мансабдор шахс томонидан амалга оширилган бўлса, унда унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 173-моддаси ва 205-моддалари бўйича квалификация қилиниши лозим.
Агар мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш:
а) миллатлараро ёки ирқий адоват ёхуд диний таассублар замирида;
б) атрофдагилар учун хавфли усулда;
в) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, айбдорнинг қилмишлари ЖК 173-моддаси 2-қисми бўйича квалификация қилинади.
Миллатлараро ёки ирқий адоватни нафақат шахснинг муайян миллат ёки ирққа тегишлилиги билан, шунингдек, инсоният фаолиятининг турли соҳаларида акс этувчи ўзига хос хусусиятларга эга бўлган турли хил маданият, ижтимоий ва бошқа гуруҳларга (қабила, уруғ) тегишлилиги билан ҳам ифодалаш мумкин.
Диний таассублар – бу шахснинг муайян гуруҳ, диний йўналиш, конфессия вакилларининг норасолиги, чекланганлиги, зарарлилиги тўғрисидаги объектив асосга эга бўлмаган ички тасавву-ри. Одатда, ушбу тасаввурлар диний фанатизм, диний ғояларни нотўғри тушуниш, зарур диний маданиятнинг мавжуд эмаслиги билан асосланади.
Атрофдагилар учун хавфли усулда деганда, мол-мулкни нобуд қилиш ёки унга зарар етказишга қаратилган ҳаракатларни содир этишда катта табиий офат ва вайроналик юз бериши хав­фини келтириб чиқариш ва инсонларнинг қурбон бўлиши, инсон соғлиғи учун хавфли ҳолатнинг вужудга келишига сабаб бўлувчи усуллардан фойдаланиш тушунилади. Масалан, жиноятчи овлоқ жойда жабрланувчининг машинасини ёндириб юборади ва бунда атрофдагилар учун хавфни вужудга келтирмайди. Уларга мулкка ўт қўйиш, уни портлатиш, чўктириб юбориш, ҳайвонларни заҳар­лаш, транспорт ҳалокатларини уюштириш ва ҳоказо усулларни қўллаш киради.
Агар айбдорнинг қасддан ўзганинг мулкини нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш билан боғлиқ ҳаракатлари натижасида фуқароларнинг соғлиғи ёки ҳаётига зарар етказиладиган бўлса, айбдорнинг ҳаракатларини 173-модда, 2-қисм, “б” банди ва ЖКнинг Махсус қисми алоҳида моддалари билан жиноятлар жами тариқасида квалификация қилиш лозим.
ЎзР ЖК 173-моддаси 3-қисмида:
а) хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахснинг ёки унинг яқин қариндошларининг мулкига нисбатан;
б) уюшган гуруҳ ва унинг манфаатларини кўзлаб мулкни нобуд қилганлик ёки зарар етказганлик учун жавобгарлик назарда тутилади.
Агар ўзганинг мулкини нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш талон-тарож қилиш жараёнида содир этилган бўлса, мазкур ҳаракатларни талон –тарож учун ўрнатилган махсус жавобгарлик нормаси билан жиноятлар жами тариқасида квалификация қилинади.

Download 67,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish