КЎМИР ОМБОРИГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР
Кўмир омборлари уларда сақланадиган кўмирнинг ҳажми бўйича қуйидаги тўртта турга бўлинадилар:
а) кичик ҳажмли - ( 50 t гача);
б) ўрта ҳажмли - (50-100 t);
в) ката ҳажмли - (100-200 t);
г) юқори ҳажмли - 200 t дан юқори.
Кўмир омборини жойлаштириш учун майдон қуруқ, ботқоқлашмаган ва сув тошмайдиган ерда, темир йўллари юклаш ери яқинида танланиши керак.
Омбор ичига кўмирни жойлаштиришга мўлжалланган майдончалар кўмир штабелни ўрнатиш ва қазиб олиш жараёнида у бўйича машиналар ва механизмларни ҳаракати ҳисобга олинган ҳолда мустаҳкам бўлиши, олдиндан текисланган, аҳлат ва ўсимликлардан тозаланган бўлиши керак.
Кўмир омборлари учун майдончаларни ер ости алоқаси ва иншоотлари устидан ташкиллаштириш тақиқланади.
Кўмир омборининг икки ён ва орқа томонлари девор билан ўралган, усти эса том билан шундай ёпилган бўлиши керакки, бунда омборни ичида шамол эсишига, яъни вентиляция бўлишига йўл қўймаслик керак.
Омборнинг ён ва орқа томон деворларини узунлиги ва баландлиги ҳамда томнинг баландлиги омборда сақланиши лозим бўлган кўмирнинг миқдори билан аниқланиши лозим.
Юқори ҳажмли омборларда томнинг баландлиги кўмир ташиш транспорти бортининг энг максимал кўтарилган ҳолатдаги юқори нуқтасидан 1 m юқорида бўлиши керак.
Томнинг тўсини металл конструкцияли бўлиб, томнинг ўзи шифер билан қопланиши лозим. Томнинг тўсини ёғоч ва бошқа тез ёнувчи материаллардан бўлмаслиги лозим.
Кўмир омборининг томидан чакка ўтишига йўл қўйилмайди.
Саноат ва ижтимоий биноларнинг ертўлалардан кўмирни сақлаш омбори сифатида фойдаланиш ман этилади.
Агар кўмирни сақлаш учун омбор очиқ майдондаги ертўлага қурилган бўлса қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
-кўмирнинг майдон тупроғи билан ифлосланишини олдини олиш учун кўмирни омборга жойлаштиришга мўлжалланган майдончаларга қалинлиги 12-15 см ли тошқол ва лой қоришмаси ётқизилади ва бу қоплама ёки темир бетонли қоплама пухталик билан шиббаланади. Органик моддалар, колчеданлар, тоғ-кон маҳсулотларининг қолдиқлари ва тахта тўшамаларни кўмир остига солиш мумкин эмас;
- ер остидаги икки ён ва орқа томонлари пишиқ ғиштдан ёки темир бетондан кўтарилади ва бу деворларнинг ер устидаги баландлиги камида 1 m бўлиши керак;
- кўмир омборининг икки ён ва орқа томонлари девор билан ўралган, усти эса том билан шундай ёпилган бўлиши керакки, бунда омборни ичида шамолни эсишига, яъни вентиляция бўлишига йўл қўймаслик керак;
- омборнинг кириш қисмини қиялиги 45º дан ошмаслиги керак;
- омборнинг олди қисми шундай тўсилган бўлиши кераки, бунда оқава сувлар, ёмғир ва қорлар омборнинг ичига тушишига йўл қуймаслик керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |