11
таълимоти, руҳий функцияларни динамик тарзда чеклаш ҳақидаги таълимот (И.М.
Сеченов, И.П. Павлов, А.Р. Лурия) ва нутқ
фаолиятининг замонавий
нейропсихолингвистик назариялари ҳақидаги таълимот логопедиянинг табиий-
илмий, психофизиологик асосидир.
И.П. Павлов таълимотига мувофиқ нутқ бош миянинг мураккабпсихологик
функциясини, унинг иккинчи сигнал тизимини ўзида намоён этади. Бу эса
сигналларнинг сигнали саналади. Биринчи ва иккинчи сигнал тизимлари бир-бири
билан узвий боғлангандир. Иккинчи сигнал тизими биринчи тизим асосида
шаклланади. Аммо кейинчалик иккинчи сигнал
тизимининг биринчи сигнал
тизимига тартибгасолувчи таъсири намоён бўлади. Сўз алоқа хусусиятнинг
сигнали, умумлаштириш, мавҳумлаштириш қуролидир. Биринчи ва иккинчи сигнал
тизимлари орасидаги ўзаро мураккаб алоқаларни ҳисобга олиш нутқ бузилишини
тузатиш, бузилган нутқ ва нутқсиз функцияларнинг ўрнини босиш устида самарали
логопедик иш олиб бориш учун имконият яратади.
Логопедия фанининг қуйидаги вазифаларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Нутқбузилишининг турли шаклларида нутқ фаолиятининг
онтогенезимини ўрганиш.
2. Нутқ бузилишларининг кенг тарқалганлиги, аломатлари ва
даражаларини аниқлаш.
3. Нутқий фаолияти бузилган болаларнинг ўз-ўзидан ва бирор мақсадга
қаратилган
ривожланиш динамикасини, шунингдек, нутқий заифликни
уларнинг шахс сифатида етишувига, руҳий риножланишига,
турли
кўринишдаги
фаолиятларини
намоён
қилишга,
ўзларини
тутишларигатаъсирини аниқлаш.
4. Ривожланишида турли хил фарқлар бўлган болаларда (эшитиш, кўриш,
фикрлаш қобилиятининг ҳамда таянч ҳаракат аппаратининг бузилиши ҳолларида)
нутқнинг шаклланиши ва нутқ бузилишлари хусусиятини ўрганиш.
5. Нутқ бузилишининг келиб чиқиш сабаблари, механизмлари, тузилиши
вааломатларини аниқлаш.
6. Нутқбузилишларинингпедагогикташхиси, методларини ишлаб чиқиш.
12
7. Нутқ бузилишларини тартибга солиш.
8.Нутқ бузилишини бартараф
этиш тамойиллари, дифференциялашган
методлари ва воситаларини ишлаб чиқиш.
9.Нутқ бузилишининг олдини олиш методларини такомиллаштириш.
10.Логопедик ёрдамни ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқиш.
Логопедиянинг юқорида кўрсатилган вазифаларида унинг ҳамназарий, ҳам
амалий йўналишлари белгилаб берилгандир. Унинг назарий томони — нутқ
бузилишларини ўрганиш ҳамда уларнинг
олдини олиш, аниқлаш ватузатишнинг
илмий асосланган методларини ишлаб чиқишдан иборат. Амалийтомони — нутқ
бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этишни ўз ичига олади.
Логопедиянинг назарий ва амалий вазифалари бир-бирига чамбарчас боғлангандир.
Қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун қуйидагиларни амалга ошириш керак:
а) фанлараро алоқалардан фойдаланиш ва нутқҳамда ундаги нуқсонларни
ўрганувчи
кўплаб
мутахассислар
(психологлар,
нейропсихологлар,
нейрофизиологлар, тилшунослар, педагоглар, турли ихтисосдаги шифокорлар ва
бошқа кишилар)ни ҳамкорликда иш олиб боришга жалб этиш;
б) назария соҳасидаги янгиликларни амалиётгатезрок тадбиқ
этиш учун
фан ва амалиёт ўртасидаги алоқаларни, назарий ва амалий муассасалар орасидаги
ҳамкорликни таъминлаш;
в) нутқнинг бузилишини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш
тамойилларини амалга ошириш;
г) нутқ бузилишининголдини олиш учун аҳоли ўртасида логопедик
билимлар тарғиботини олиб бориш.
Юқоридаги вазифаларнинг бажарилиши логопедиянинг таъсир кучини
белгилайди. Логопедик таъсир этишнинг асосий йўналиши нутқнинг ривожланиши,
нуқсонли нутқни тузатиш ва нуқсонларнинг олдини олишдан иборат.
Логопедик
иш жараёнида сезувчанлик қобилиятини ривожлантириш; уни ҳаракатга
келтирувчи куч, айниқса, қўлда таъсир этувчи ҳаракатларни билиш, айниқса,
тафаккур фаолиятини, хотира, диққат жараёнларини ривожлантириш; шунингдек,
13
ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, яхшилаш билан бир вақтда бола
шахсини таркиб топтириш, ижтимоий муҳитга таъсир этиш назарда тутилади.
Логопедик жараённи ташкил этиш нутқ бузилишини тўғрилаш билан бир қаторда
психофизик нуқсонларни ҳам тугатиш ёки енгиллатиш учун шароит яратади. У
педагогик таъсир қилишнинг муҳим мақсади бўлган шахсни ҳар томонлама камол
топтириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: