Ўзбекстон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 0,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/29
Sana23.02.2022
Hajmi0,49 Mb.
#151938
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29
Bog'liq
Kaltsinatsiyalangan soda

 
 
Назорат саволлари 
1. Кальцинация бўлимининг асосий вазифаси? 
2. Кальцинация жараёнининг асосий реакцияси? 
3. Ҳарорат ва босимнинг кальцинацияга таъсири? 
4. Натрий гидрокарбонатдаги намликнинг кальцинация жараёнига таъсири? 
5. Нима учун кальцинация жараёнида хўл натрий гидрокарбонатни қуруқ сода 
билан аралаштириш керак? 
6. Трона қандай бирикма? 
7. Кальцинация жараёнида қандай қўшимча реакциялар ўтади? 
8. Натрий карбонат қандай реакцияга киришади? 
9. Аммоний карбонат ва хлоридлар кандай реакцияларга киришади? 
Ю.Кальцинация жараёнининг технологик схемаси? 
 
Таянч сўз ва иборалар 
 Кальцинация, ретур, трона, иккиламчи туз, натрий гидрокарбонат, 
кальцинатор, сода ўчоғи, вакуум-филтр, газлар коллектори, транспортер, 
выбротаъминловчи, циклон, ювитгач, совутгич, центрифуга, барабаннинг тўлдириш 
коэффициенти. 
 
 
Маъруза – 10.АММИАКЛИ УСУЛДАГИ СОДА ИШЛАБ ЧИКАРИШДА 
ИККИЛАМЧИ МОДДИЙ РЕСУРСЛАРНИНГ КАЙТА ИШЛАНИШИ 
Аммиакли усулдаги кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш технологик 
циклидан қаттиқ шлам ва тиндирилган суюқликга ажратилган дистиллерли суспензия, 
намокоб тазолаш жараёнида ҳосил бўлган каттиқ шламлар; газсимон моддалар чиқарилиб 
юборилади. 
Агар газ чиқиндилар таркибида мумкин бўлган нормаларда зарар моддалар 
бўлган ҳолда, улар атмосферага чиқариб юборилади. Аммо лекин, тиндирилган 
дистиллерли суспензия ва каттиқ шламларни фойдали махсулотларга қайта ишлаш 
зарурдир. 
Шу муносабат билан тиндирилган дистиллерли суспензия ва шламларни 
чиқиндилар деб эмас, иккиламчи моддий ресурслар деб кўрилиш керак. Кам чиқиндиси 
рационал технологиялар яратишда табий ресурсларнимг (моддий ва энергетик) тўлиқ 
ишлатиш ҳисобига олинган маҳсулотга талабини таъминлаш зарур, яъни атроф мухитга 
иссиқлик йўқолишлар максимал равишда камайиши ҳамда зарур чиқиндиларини атроф 
мухитга чиқариб ташлашини йўқотиш билан иккиламчи моддий ресурсларнинг кайта 
ишланишини ташкил қилинади. 
Экологик рационал технологик жараёнларни яратилишида ҳозирги кунда 
қуйидаги асосий йўналишлар пайдо бўлган: 
1. Берилган региои учун мумкин бўлган чегараларда зарар газлар ва суюқ 
чиқиндилар чиқариши билан сувайланма цикл ва технологик схемалар яратиш. 
2. Иккиламчи моддий ресурсларни фойдали махсулотларга кайта ишлаш. 
3. Иккиламчи энергоресурсларни ишлатиш орқали атроф муҳитга иссиклик 
йўқолишларни камайтириш. 


4. Комплекс ичида чиқинди ва хомашё моддий окимларнинг циклйк 
структураси билан территориал-соноат комплексларни яратиш. 
Шуни ҳисобга олиш керакки, оҳирги йилларда кальций хлоридга талаб 
кальцинацияланган сода талабига нисбатан эквивалент микдорда бўлмокда. Иккиламчи 
қаттиқ моддий ресурслардан ишлаб чиқарилаётган маҳсўлотларга булаётган талаб 
иккиламчи ресурсларнинг бир йиллик микдоридан ошиб кетган. 
Сода ишлаб чиқаришнинг камчиқиндили комплекси 2 та сув айланма тизимига 
эга ва куйидаги микдорда моддаларни талаб қилади: 
- 1 т сода ишлаб чиқариш учун 18 м
3
янги сув; 
- дистиллерли суспензиядаги шламни филтрлаш учун 2м
3
сув сарфланади; 
- бошқа технологик талабларга 18 м
3
сув сарфланади (ҳаммаси бўлиб 38 м
3
сув 
1т содага). 
Янги сувнинг сарфланиши қуйдагилар ҳисобига камайтирилиши мумқин: 
- фойдали махсулотлар олиш учун 8% хлорид ионлар концентрацияси билан 
дистилляция шламларини қўллаш, яъни филтрлаш стадиясида ювилиш бўлмаган ҳолда. 
Бу ҳолда гидроксид кальций олиш учун ювиш сувларнинг ўрнига камминералланган 
тушимлар юборилади (1т содага сувнинг сарфланиши 2 м

камаяди); 
- тузни эритиш учуи сода ишлаб чиқариш ва махсус тозалаш учун кальций 
хлорид сув айланма тизимларидан тушимларни йўқотиш ҳисобига. Бу ҳолда 1т содага 
сувнинг сарфланиши 2 м
3
камаяди; 
- оҳакли цехдан кейинги камминералланган тушимларни углерод оксид, углерод 
диоксид ва каттиқ майда моддалардан тозалаш. 
Бу тушим қайта фойдаланишга юборилиши мумкин ва бунинг ҳисобига 1т содага 
сувнинг сарфланиши 8,5м
3
камаяди: 
- 1т содага сув сарфланиши 6м
3
камайган ҳолда кальций хлорид сув айланма 
тизимида шартли тоза конденсатдан фойдаланиш. 
Туз эритиш учун сода ишлаб чикариш сув айланма тизимидан кейин тушим 
берилиши, кальций хлорид сув айланма тизимидан кейин тушимининг тозаланиши ва 
кальций хлорид сув айланма тизимига шартли тоза конденсат берилишлари амалга 
оширилиши учун қўшимча тадқиқот ишлари ўтказишни талаб қилади. 
Оҳак ўчоқларининг тушимини тозалаш ТЭЦга юборилган конденсат тозаланиши 
технологиялари ва 8% концентрация билан хлорид-ионлар шламлар қўлланилиши эса 
ҳозирги кунда жорий этилиши мумкин. Ишлаб чиқилган ишлар жорий этилгандан кейин 
янги сувнинг сарфланиши 25 м

ҳажмда камайишини кутиш мумкин. 
Ҳозирги пайтда бажарилган тадқиқот ишлар якунларидан кейин чиқиндисиз 
ишлаб чиқариш схемасини амалга оширилган ҳолда кутиш мумкин. Бу схёмада ишлаб 
чиқариш ёмғир сувлари билан таъминланиши режал аштирил ган. 
Янги йилларда тушимсиз қуруқ градирналар яратилиши кутилмоқда. 
Каммминералланган сувларнинг оқимини камайтиришни таркибида 2% дан кам бўлган 
хлорид ионлар билан шлам ювиш схемасини яратишга имкон беради. Ҳосил бўлган шлам 
цемент ишлаб чиқаришида ишлатилиши мумкин. Филтрда шлам ювилганидан кейин 
пайдо бўлган камминералланган сувлар тузни эритиш учун ишлатилиши мумкин. 

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish