143
кучли педагогик қобилияти ишга солиш, жамиятимиз учун сифатли касб
эгаси, баркамол авлодни яратиш, деган фикрдамиз.
Республикамизнинг педагогик олим ва амалиѐтчилари илмий асосланган,
ҳамда мустақил Ўзбекистоннинг ижтимоий-педагогик шароитига мослашган
таълим технологияларни яратиш ва уларни таълим-тарбия амалиѐтида
қўллашга бел боғламоқда.
1.
Анъанавий ўқитиш тизими ѐзма ва оғзаки сўзларга таяниб иш кўриши
туфайли ―ахборотли ўқитиш‖
сифатида тавсифланиб, ўқитувчи фаолияти
биргина ўқув жараѐнининг ташкилотчиси сифатида эмас, балки нуфузли
билимлар манбаига айланиб қолганлиги;
2.
Фан-техника тараққиѐтининг ўта ривожланганлиги ва уларни ѐшларга
билдириш учун вақтнинг
чегараланганлиги;
3.
Кишилик жамияти ўз тараққиѐтининг шу кундаги босқичида назарий
ва эмперик билимларга асосланган тафаккурдан тобора фойдали натижага эга
бўлган, аниқ якунга асосланган техник тафаккурга ўтиб бораѐтганлиги;
4.
Ёшларни ҳаѐтга мукаммал тайѐрлаш талаби уларга энг илғор
билимларни бериш усули ҳисобланган объектив бирликка тизимли ѐндашув
тамойилларидан фойдаланишни талаба қилишдадир.
Бу зарурият, шу вақтгача таҳсил олувчилар учун ѐпиқ тафаккур
парадигмалари асосида ўқитилганлиги, уларда ўзаро нуқтаи-назарни тан
олмаслик, фақат ўз фикрини тўғри деб билиш асосида шаклланганидир. Бу
жараѐн ҳар қандай тараққиѐтга ғов бўлиб, ана шу парадигмада юрган
кишиларни инқирозга етаклайди.
Жамиятимиз жадаллик билан тараққий этиб, иқтисодий ва сиѐсий мавқеи
кундан-кунга ортиб бормоқда.
Таълим жараѐнида эса,
унга мукаммаллик, аниқлик, тўғри йўлга
солганлик, тартиблилик, равонлик, вазминлик аломатларини бериш орқали
самарадорлигини ошириш ва муқобиллаштириш йўлларини тадқиқот
усулларидан бири ҳисобланади.
Замонавий педагогик технология оқими деярли барча ривожланган
мамлакатларга тез тарқалди, ЮНЕСКО каби
нуфузли ташкилот томонидан
тан олинди қўллаб-қувватланди ва ҳозирги кунда кўпгина мамлакатларда
муваффақиятли равишда ўзлаштиришмоқда ва ижодий қўлланмоқда.
Изланишлар натижасида маълумотлар шуни кўрсатадики, дарс
жараѐнида анъанавий методлар қўдданилганда, талабаларнинг ахборотни
эслаб қолиш кўрсаткичининг энг юқори даражаси 30 % ни ташкил этар экан.
Ноанъанавий услублар қўлланилганда эса, талабаларнинг ахборотларни
ўзлаштириш даражаси янада ортиб боради. Ўқитиш
методини танлаш
нафақат ўқув мақсадидан, балки ўқув материал мазмуни ва бу фаннинг
мураккаблигига боғлиқ, Бундан ташқари методларни танлашда талабаларнинг
сони, уларнинг ўқув имкониятлари таълимнинг давомийлиги, ўқув
моддий
шароитлар ва ўқитувчининг маҳоратига боғлиқ.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки ишлаб чиқаришда, малакаси унча
юқори бўлмаган оддий ишчи тайѐр технология бўйича олий сифатли
маҳсулот ишлаб чиқаргандек, оддий ўқитувчи замонавий педагогик
144
технологияларни дарс жараѐнига қўллаб
ажойиб натижаларга эришиш
мумкин. Ноанъанавий дарслар ва таълимнинг интерфаол усуллари
талабаларнинг дарсга бўлган муносабатини ва илм олиш имкониятини
кенгайтиради, шунингдек замонавий дарс-ўқув жараѐнини фаоллаштиради.
Шу вақтгача анъанавий таълимда ўқитувчиларр фақат тайѐр билимларни
эгаллашга ўрганиб келинганлиги маълум. Бундай усул ўқитувчиларда
мустақил фикрлаш, ишлаш, ижодий изланиш, ташаббус кўрсатиш
қобилиятларини ривожлантиришга катта имкон бермаслиги аниқ.
Эндиликда
фан,
техника
ва
инновацион
технологияларнинг
ривожланиши натидасида ўқув-тарбия жараѐнида
интерфаол услублардан
фойдаланиб, таълимнинг самарадорлигини кўрсатишга бўлган қизиқиш,
эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда. Таълим тизимида замонавий
технологиялар эгалланаѐтган билимларни ўқитувлар ўзлари қидириб
топишлари, мустақил ўрганиб, уларни таҳлил қилишлари, ўз билимларини
баҳолашлари, тўғри хулосалар чиқаришга қаратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: