60
шакллантириш имконини берадиган стратегик миллий инновация тизимини
яратиш билан боғлиқ. Маълумки, қишлоқ хўжалигида юқори иқтисодий
самарадорликка эришиш маҳсулот ишлаб чиқариш жараѐнида меҳнат ва
моддий-техник ресурслардан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқаришни тўғри
ташкил этишга инновацион ѐндошувни, илм-фан ютуқларини кенг жорий
этиш билан бевосита боғлиқ.
Тармоқда ишлаб чиқариш самарадорлигига
эришиш муаммосига
комплекс тарзда ѐндашиш, жумладан замонавий илғор технологиялар ва
инновацион янгиликларнинг кириб келишини таъминлаш масаласи ҳам сифат
ва самарадорликни таъминлашнинг асосий шартларидан ҳисобланади. Чунки
инсон томонидан янгиликка интилишнинг натижасида яратилган маҳсулот,
илғор ғоянинг ишлаб чиқариш амалиѐтига жорий қилиниши илмий-техник
тараққиѐтни сифат жиҳатдан яна бир босқичга оширади. Илмий-техник
тараққиѐт эса, энг аввало, фаннинг ривожи билан бевосита уйғунликда
ривожланади.
Шу билан бирга инновацион ривожланишнинг
бирламчи асосини
ижтимоий муҳит ва тадбиркорлик омили ташкил қилиши ва шу асосда
инновацион ғоялар, уларни амалга ошириш ва татбиқ этиш тизимини янада
ривожлантириш зарур.
Бугун ҳар бир мамлакат илғор иқтисодиѐт назариясига асосланган ўз
миллий инновация тизимини яратишга интилмоқда. Шу боис, истиқболда
―...иқтисодиѐтни
янада
ривожлантириш
ва
либераллаштиришга
йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори
иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиѐтнинг
рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва
жадал ривожлантириш, иқтисодиѐтда давлат иштирокини камайтириш
бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни
давом эттириш, хусусий
мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш,
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар,
туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий
тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз
иқтисодиѐти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб
этиш‖ масаласи қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни жорий
этишни
рағбатлантиришнинг
ташкилий-иқтисодий
механизмларини
такомиллаштириш устувор вазифалардан бири ҳисобланади.
Шунингдек,
Республикамиз Президенти томонидан ―Бугун биз давлат ва жамият
ҳаѐтининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион
ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки замон
шиддат билан ривожланиб бораѐтган ҳозирги даврда ким ютади? Янги фикр,
янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади. Инновация – бу
келажак
дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан бошлайдиган
бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион ѐндашув асосида
бошлашимиз керак‖ деган фикрлари инновацион муҳитни яратишга бўлган
эътиборнинг юксак ифодасидир.
61
Қулай муҳитни таъминлашдан ташқари, инновация сиѐсатининг узвий
таркибий қисми бўлмиш илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни
тўғридан-тўғри молиялаштириш ҳам муҳим ҳисобланади.
Фаол молиявий
қўллаб-қувватлаш сиѐсати давлат учун жозибалироқ. Инновацияларни
молиявий қўллаб-қувватлаш давлат учун жозибадор бўлса-да, айнан қулай
муҳит яратишга устуворлик берилиши керак. Инновацион тараққиѐтда
муваффақиятларга эришган барча мамлакатлар, қандай модель доирасида
ривожланмасин, биринчи навбатда, қулай инновацион муҳит яратиб олган.
Шундай экан, қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни жорий
этишни
рағбатлантиришнинг
ташкилий-иқтисодий
механизмларини
такомиллаштириш учун аграр саноатда товар ишлаб чиқарувчиларни
инновацион
фаоллигини ошириш, қишлоқ хўжалигини малакали ва юқори
интеллектуал салоҳиятга эга бўлган кадрлар билан таъминлаш, инновацион
технологияларни жорий этишда тадбиркорлар фаоллигини ошириш билан
боғлиқ иқтисодий механизмни такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалиги
корхоналари иқтисодий барқарорлигини таъминлашда ўз ифодасини топади.
Do'stlaringiz bilan baham: