Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы


АЛМАШИНУВЛАР (СУКЦЕССИЯЛАР)НИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

 
АЛМАШИНУВЛАР (СУКЦЕССИЯЛАР)НИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ 
 
М.Ҳ.Примқулова -ўқитувчи
Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали 
 
Сукцессияларни ҳар томонлама ўрганиш уларни классификацияга 
солишни тақозо этади. Геоботаникада сукцессияларни келтириб чиқарган 
сабабларига кўра классификацияга солиш қабул қилинган.
1.Сингенетик сукцессиялар, 
2.Эндоэкогенетик сукцессиялар, 
3.Гологенетик сукцессиялар, 
4.Экзоэкогенетик сукцессиялар, 
5.Филоценогенетик сукцессиялар. 
Cингенетик ва эндоэкогенетик сукцессиялар эндодинамик алмаши-
нувлардир. [В.Н.Сукачев.; б.44.] Чунки бу сукцессияларнинг манбай 
фитоценезнинг ўзи, яъни ценоз ички мухитининг ўз компонентлари 
томонидан ўзгартирилишидир. Гологенетик ва экзоэкогенетик сукцесиялар 
ўзгарган ташқи муҳит таъсирида ўтадиган экзодинамик алмашинувлар 
ҳисобланади. 
Гологенетик сукцесиялар анча ўзига хос бўлиб, бошқа алмаши-
нувлардан фарқ қилади, яъни унинг содир бўлиши учун йироқроқ 
фитоценатик бирликлар (формация,усимлик қоплами типи) алмашинуви 
лозим. Бу холда унинг таркибида бўлган ушбу фитоценоз ҳам алмашинади. 
Ўсимлик қоплами бу алмашинувнинг пайдо бўлишига таъсир этмайди. 
Экзоэкогенетик сукцессиялар фақат ўзгарган ташқи муҳит таъсиридагина 
содир бўлади. Экзоэкогенетик сукцессиялар климатоген, эдафоген, зооген ва 
антропоген сукцессиялар кўринишида бўлиши мумкин. Филоценогенетик 
алмашинувлар фитоценоз таркибидаги айрим ѐки кўпчилик турларнинг 
эволюцион ўзгаришлари туфайли содир бўлади. 
Фитоцинюзларнинг алмашинувлари 
уни келтириб чикарадиган 
факторларнинг интенсивлигига қараб турлича тезликда ўтади ва қуйидагича 
гуруҳларга бўлинади: 1)Катастрофик (халокатлар туфайли) алмашинувлар. 
Ўрмон дарахтларининг ѐппасига кесилиши, қуриқ ернинг шудгор этилиши, 
майдонинг вулқоник жинслар билан қопланиши ана шудай катастрофик 
жараѐнларидир. Йўқотилган фитоценоз ўрнида сингенез йўли билан янгилари 


49 
шаклланади. 2) Қисқа муддатда тезлик билан бўладиган алмашинувлар, шу 
сабабдан уларни бевосита кузатиш, шоҳиди бўлиш мумкин. Шудгор ўрнида 
табиий ўсимлик қопламининг тикланиши, чорва моллари кўп боқилганидан 
яйловлар фитоценозларининг камбагаллашуви кабилар шулар жумласи-
дандир. 3) Узоқ муддатли алмашинувлар,улар ўнларча хатто юзлаб йиллар 
жараѐнида аста-секин содир бўлади. Ёниб кетган ўрмонда қоракарағайзор 
ўрмоннинг қайтадан тикланишини бунга мисол бўлади. 4) Асрий 
алмашинувлар жуда секин, асрлар, минг йиллар давомида содир бўлади. Шу 
сабабдан бу хил алмашинувларини кузатиш учун кишининг умри етмайди. 
Одатда 
климатоген 
ва 
филоценогенетик 
алмашинувлар 
асрий 
алмашинувлардир. Сукцесияларнинг бошка бир класификациясини таклиф 
этилди. Бу классификацияга кўра алмашинувларнинг уч хил фарқ қилинади: 
1)Умумий алмашинувлар, 2) Хусусий алмашинувлар, яъни сукцессиялар, 
3)фитоценезларнинг эволюцияси. [П.Д.Ярошенко. б. 67] 
Умумий алмашинувлар анча кенг майдонда, регионда муҳитнинг 
ўзгариши туфайли содир бўлади ва ўзгаришлар бир йуналишда давом этади. 
Масалан, ўсимликлар қопламининг умумий ксерофитланиши. 
Фитоценозланинг 
эволюцияси, 
Сукачев 
классификацисидаги 
филоценогенезга тўғри келади. Т.Д.Ярошенко хусусий алмашинувларни 
табиий (кетма-кет содир бўладиган, тўсатдан) бўладиган сукцессияларга 
ажратади. Умуман кўпчилик авторларнинг фикрича сукцесияларнинг барча 
турлари табиатда бир вактнинг ўзида, кетма-кет, аралаш содир булади ва шу 
сабабдан улар орасидаги чегарани ажратиш анча кийин .

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish