Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet245/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

Адабиѐтлар рўйхати 
1. Басманов Э. Д., Перевошикова// Здравоохр. Рос. Федерация -2009. Т.6, c. 53-
57. 
2. Чагаева Н.В. Попова И.В. Топорев А.Н. и др.// Здравоохр. Рос. Федерация-
2010. №6-c 45-47. 
3. Кучма.В.П,Скобина.Н.А.// Вопр. Соврем. Педиатр.-2008.Т.7. №1-с-26-28


335 
МЕВА-САБЗАВОТ КЛАСТЕРИНИ РАҚОБАТЛИ 
РИВОЖЛАНТИРИШДА ОПТИМАЛЛАШТИРИШ
МОДЕЛЛАРИНИНГ ЎРНИ 
 
Урдушев Х., - и.ф.н., доц., Эшонқулов С.Ҳ. - ўқитувчи
 
 Самарқанд ВМИ Табиий ва илмий фанлар кафедраси 
 
Рақобатлиликни шакллантириш ва ривожлантиришнинг кўплаб ва турли 
хил назариялари мавжуд. Лекин амалиѐт, нисбатан рақобатли корхоналар, 
тармоқлар, минтақалар, мамлакатларнинг самарали иқтисодий ўсиш шакли 
кластерли механизмдан иборат эканлигини кўрсатмоқда. Унинг асосида 
самарали мужассамлашган ва иқтисодий ўзаробоғланган фаолият турларини 
ифодаловчи ―кластер‖ тушунчаси ѐтади. "Cluster" (боғлам, занжир, гуруҳ) 
атамасини фанга киритган М.Портерга кўра: "кластер - маълум бир соҳада 
фаолият кўрсатадиган географик жиҳатдан бир-бирига боғлиқ бўлган 
компаниялар ва унга алоқадор ташкилотлар гуруҳидир, у умумий фаолият ва 
ўзаро 
бир-бирини 
тўлдирувчи 
хусусиятлар 
билан 
тавсифланади" 
[М.Портер:1]. Демак, кластер – бу ўзаробоғланган компаниялар, 
ташкилотларнинг муайян минтақадаги гуруҳи бўлиб, у ўзида ихтисослашган 
хомашѐ етказиб берувчилар, товарлар, бутловчилар, хизматлар ва 
компанияларнинг ташкилий фаолиятини занжиридир. 
Кенг 
маънода, 
кластер 
деганда, 
географик 
жихатдан 
концентрациялашган тармоқ - жойлашувига кўра уникал рақоботли 
устунликларга эга бўлган, фан ютуқларини, инновацион технологияларни, 
ноу-хауларни 
қўллайдиган, 
бир-бирини 
ўзаротўлдирувчи 
бозор 
субъектларининг турли тармоқлари тизими тушунилади. Агросаноат кластери 
- географик жихатдан концентрациялашган тармоқ – у, бир-бирини 
ўзаротўлдирувчи бозор субъектлари (қишлоқ хўжалик корхоналари, фермер, 
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, қайта ишлаш корхоналари, 
илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, корхоналар, банклар, давлат 
ҳокимияти органлари ва бошқ.) бўлиб, у фаолиятини озиқ-овқат ва бошқа 
маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, қайта ишлашга ва маҳсулотларни 
сотишга, қишлоқ ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш 
масалаларини, атроф-муҳит муҳофазасини, глобал муаммоларнинг локал 
масалаларини ҳал этишга йўналтиради, ва жойлашувига кўра уникал 
рақоботли устунликларга эга бўладиган, фан ютуқларини, инновацион 
технологияларни қўллайдиган, бир-бирини ўзаротўлдирувчи бозор 
субъектларининг турли тармоқлари тизимини ташкил этади. Кўплаб 
тадқиқотларда бўлгани сингари,―Агросаноатда тармоқ кластери‖ атмаси 
қозоқистонлик олимлар томонидан ҳам таснифланган [Г.Акимбекова:2]. 
Агросаноат тармоқ кластери – бир тармоқ корхоналарининг ягона технологик 
занжирга бирлаштирилган, нисбатан мураккаб ўзароҳаракатлардан иборат 
бўлиб, барча иштирокчилар саъй-ҳаракатлар натижаси эса якуний маҳсулот 
бўлиб, у – илмий-амалий ютуқлар, юқори технологияларни қўллаш асосида - 
маҳсулот ишлаб чиқаришдан бошлаб, харидорларга етказишга қадар бўлган 
жараѐнларни қамраб олади, аграсаноатнинг қишлоқ хўжалик товар 


336 
Қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини 
ишлаб чиқариш, 
сақлаш, қайта 
ишлаш ва сотиш 
тизи-мида тармоқ 
кластер-ларни 
шакллантириш 
тамойиллари 
Ҳудудий 
тамойил 
Ихтиѐрий 
иштирок этиш 
тамойили 
Иқтисодий 
муносабатларни 
етакчи бўлиш 
тамойили 
Инновацияларн
и муҳим 
шаклларини 
тузиш 
тамойили 
Кластер 
ядросини 
ажратиш 
тамойили 
Давлат
-
хусусий 
шериклик 
ҳамкорлиги 
тамойили 
Ижтимоий-
йўналтирилган 
технологиялар тамойили 
маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, сақловчилар, қайта ишловчилар, 
хизмат кўрсатувчилар, давлат, молиявий тизимлар ва корхоналарнинг 
иқтисодий манфаатларини ҳисобга олинади. Шу боисдан, агросаноат 
кластерлари ҳам қатор тамойилларга асосланади (1-расм). 
1-расм.Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, 
қайта ишлаш ва сотиш тизимида тармоқ кластерларини шакллантириш 
тамойиллари. 
Бозор 
иқтисодиѐти 
шароитида 
кластерларни 
шакллантириш 
тамойиллари [Е.Терешин: 3]: тузилиши, ҳажми ва фаолият турига қараб, 
кластерларни шакллантиришнинг учта асосий тамойиллари кенг тарқалган 
бўлиб, улар: потенциал иштирокчилар манфаатларининг умумийлиги, 
концентрация (мунтазам алоқалар учун қулай жойларни аниқланиши) ва 
иштирокчилар боғлиқлигини таъминловчи ўзаро алоқалардан иборат 
бўлади. 
Кейинги йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни 
самарали ривожланишини таъминлаш учун таркибий ислоҳатлар амалга 
оширилмоқда. Мамлакатимизда ҳозирги вақтда ―пахтачилик-тўқимачилик‖ 
кластерлари ташкил этилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Ўзбекистон Республикасида 
мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида‖ 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5388-сон Фармонида ―... 
мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг узлуксиз 
занжирини шакллантиришни кўзда тутувчи мева-сабзавот маҳсулотлари 
ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг кластер усулини жорий этилиши ва 
ривожлантирилишига, 
соҳа 
иқтисодиѐтининг 
рақобатбардошлигини 
оширишни самарали воситаси сифатида‖ соҳани ривожлантириш вазифалари 
қўйилган.
Мева-сабзавот кластери – бу географик ҳудуд жиҳатидан қўшни бўлган 
мева-сабзавот, узум маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, маҳсулотларни 
қайта ишловчилар, логистика хизматлари, ўзаро бир-бири билан рақобатли ва 
кооперация доирасида ҳаракатланувчи агрофермалар, фермер, деҳқон 
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлайдиган тизимдир. 


337 
Бундан ташқари, мева-сабзавот кластери маҳсулот ишлаб чиқарувчиларига 
кўплаб имкониятларни беради, булар – замонавий иш юритиш услубларига, 
янги қайта ишлаш технологияларга ташқи ва ички бозорга сифатли ва 
рақобатли маҳсулотларни етказиб бериш имкониятлари эга бўлиш ва ҳ.к. 
Қишлоқ хўжалик кластерларини ―ишлаб чиқариш‖-―қайта ишлаш‖–
―сотиш‖ жараѐнларининг оптимал кўрсаткичларини аниқлаш жараѐнларида 
иқтисодий – математик моделлар ва усуллардан фойдаланиш юқори самара 
беради.
2-расм. Мева-токзорлар кластери занжирида етиштирилган узум 
ҳосилини сотишни оптималлаштиришни моделлаштириш жараѐнини 
схематик кўриниши. 
Илмий-назарий анжуманда қилинадиган маърузада мева-сабзавот 
кластерининг ишлаб чиқариш жараѐнларини оптимал кўрсаткичларини 
аниқлашда иқтисодий – математик моделлар ва усулларни қўллашнинг
методологик ѐндашувлари ва афзалликлари ѐритилади (2-расм). 
Фойдаланилган адабиѐтлар 
1.Майкл Э. Портер. Конкуренция: Пер. с англ.: Уч. пос.- М.: Издательский дом 
―Вильямс‖, 2000. – 495 с. – Парал. тит. англ. ISSN 5-8459-0055-7 (рус). 
2.Терешин Е.М. Принципы кластерных объединений в российской экономике // 
Экономика сельскохозяйственных и перерабатывающих предприятий. – 2011. – № 3. – С. 
57–60.
3.Акимбекова Г.У. Механизм формирования и функционирования отраслевых 
кластеров в сферах производства, хранения, переработки и сбыта сельскохозяйственной 
продукции. Методические рекомендации. /Акимбекова Г.У., Баймуханов А.Б., Каскабаев 
У.Р., Мухаджан М.C. – Алматы: КазНИИ экономики АПК и развития сельских 
территорий, 2017. – 53 с. 

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish