296
тизмали, кескин бўлакларга бўлинган, юқори қисми чўққили ва бир канча
текис пастки қисмдан иборат. Мутлақо юқори белгилар 1300 дан 2650
метргача денгиз сатҳидан баландликда жойлашган. Қўриқхона ҳудудида
гўзалликда тенгсиз, чуқурлик ва ранг-барангликда бир – бирини
такрорланмайдиган Оби-Сафит, Хужақўрғон, Зинзилбан, Новабак, Кушнова,
Қизил олма, Куле, Жаршафи, Тушлик каби тоғ даралари жойлашган.
Қўриқхона худудининг иқлими кескин континентал. Йилига кўпи билан 600
мм ѐнғингарчилик бўлиб, шунинг 60 фоиздан ортиғи куз ва қиш мавсумига
тўғри келади. Хавонинг намлиги 33 - 63 % гача ўзгариб туради. Июль ойида
ҳаво ҳарорати +35
0
С даражагача етади, январь ойида эса - 30
0
С даражадан
паст бўлади. Тупроғи оч-қўнғир, қўнғир ва бўз тупроқдан иборат.
Унча катта бўлмаган қўриқхона ҳудудида 800 турдан ортиқ ўсимликлар
ўсади. Дарахт-бутасимон ўсимликлар ҳам хилма хил бўлиб, 60 дан ортиқ
турлар учрайди. Худудда 300 дан ортиқ манзарали, юзлаб серасал, истеъмол
қилинадиган, эфир мойлари бўлган, ем-хашакбоп, техник ўсимликлар ўсади,
ўсимликлар эса Ўзбекистоннинг Қизил китобига киритилган. Улар орасида
йўқолиб кетиш хавфи бўлганлари хам мавжуд: юнона, фостер лоласи, улкан
лоласи, Фишер штернбергияси, чўл саллагули, Ўзбекистон чиннигули ва
Жиззах кузиниясидир.
Илмий сафарлар пайтида Komarovia anisospermaни Қашқадарѐ вилояти
Китоб тумани Китоб давлат геологик қўриқхонаси худудида Жавуз
қишлоғининг юқори қисмида (Зарафшон тизмаси) дарахт ва бутазорларида
катта бўлмаган майдонларда учратдик (10.05.2016 й.). У ерда
Komarovia
anisosperma
тахминан 100 дан ортиқ тупни ташкил қилади. Бу ҳудуд 1480 дан
1500 метргача денгиз сатҳидан баландликда топилди. Ўсимлик бир-биридан
3-4 метр ажралган ҳолда ўсади. Илмий кузатишлар шуни кўрсатдики, апрель
ойининг бошларида кўкара бошлайди, май ойида ғунчалайди, июннинг
бошларида гуллайди, июлнинг охири ва август бошларида уруғи пишиб
етилади.
Қўриқхонада
Komarovia anisosperma
қуйидаги ўсимликлар билан
биргаликда ўсади, булар Зарафшон арчаси, Туркистон заранги, Момиқли
заранги, Бухоро бодоми, Дала чирмовуғи, Юнон ѐнғоғи, Понтий ва Туркистон
дўланаси, Форс четани, Наъматак турлари, Ширинмия, Шилви, Зирк,
Кўхитанг ковраги, Тожли кузиния, Сиверцов астрагали, Дробов марваги,
Ширач турлари, Суворов пиѐзи, андиз ва бошқалар.
Ўзбекистонда кичик-кичик майдонларда сақланиб қолган, жиддий
назоратни талаб қилади. Биологияси, экологияси бугунгача яхши ўрганилмай,
маданийлаштириш ишлари олиб борилмаган. Шу сабабли,
Komarovia
anisosperma
нинг уруғи қўриқхона ҳудудидан (25.07.2018 й.) терилди.
Уруғлари Самарқанд давлат университети Биология факультети Ботаника
кафедраси дала майдонларида унинг биологик хусусиятлари ва
маданийлаштириш ишлари бошлаб юборилди.
Do'stlaringiz bilan baham: