Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы


ДАҒАЛ ОЗУҚАЛАР ТАРКИБИДАГИ СТРУКТУРАЛИ



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

ДАҒАЛ ОЗУҚАЛАР ТАРКИБИДАГИ СТРУКТУРАЛИ 
УГЛЕВОДЛАР МИҚДОРИ ВА УЛАРНИНГ ҲАЗМ 
ЖАРАЁНИДАГИ РОЛИ 
 
М.Х. Хуррамова,М.С.Кузиев 
 
Кейинги вақтларда ҳукуматимиз томонидан яратилган имкониятлар 
натижасида мамлакатимизда сўги пайтларда чорва молларининг бош сони 
кундан-кунга ортиб бормоқда, шу билан биргаликда табиий иқлим 
шароитининг исиб бориши, ѐз ойларининг нисбатан қуруқ келиши, 
яйловларга чорва молларининг тартибсиз боқилиши натижасида бугунги 
кунда яйловларимизнинг қисқариб бориши, озуқабоп ўсимликлар 
турларининг камайиб кетиши ва мавжуд озуқабоп ўсимликларнинг 
озуқавийлик қиймати пасайиб бормоқда, натижасида чорва молларини 
тўйимли, қолаверса ҳар томонлама қулай бўлган маҳаллий озуқалар билан 
озиқлантиришда муаммолар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. 
Адабиѐтлардаги маълумотларнинг кўрсатишича, ўсимлик ривожланиш 
фазалари, ѐши ва турли экологик омилларнинг таъсирига боғлиқ ҳолда 
таркибидаги протеин, АЭМ ва хом ѐғнинг миқдори камайса, аксинча хом 
клетчатка, структурали углевод фракциялари миқдори вегетациянинг 
бошланиш даврига нисбатан кескин ортиши аниқланди 
Қиш мавсумида ҳайвонлар рационини асосий қисмини дағал 
озуқаларнинг мураккаб углеводлари ташкил қилади, яъни ,рациондаги барча 
тўйимли моддаларнинг 60 дан 90 % гача бўлган қисмини клетчатка ва унинг 
фракциялари (целлюлоза, гемицеллюлоза ва лигнин) ташкил қилади (П.И. 
Викторов: 1, С.В.Воробьева: 2,Н.П.Дрозденко:4).
Целлюлоза-катта молекуляр оғирликга эга такрорланувчи бирикмалар - 
целлюлобиозлар ҳисобланувчи (100-4000 бирликдан иборат) мураккаб 
полисахариддир. Гемицеллюлоза структураси жихатидан целлюлозага 
ўхшамайди. Унинг асосий мономери-ксилан ҳамда глюкоза, галактоза 
арабинозалар ҳам учрайди.Гемицеллюлоза целлюлозани инкрустациялайди, 
кавшовчилар катта қорнида ҳазмланиши бир мунча паст, аммо йўғон 
ичакларда акси кузатилади. 
Клетчатканинг ҳазмланиш даражаси жиддий даражада озуқалар 
таркибидаги лигниннинг миқдори билан узвий, чунки клетчатка лигнин 
билан бириккан бўлади. Одатда, лигнин бактерияларнинг таъсирига жуда 
чидамли ва у билан бириккан целлюлозанинг парчаланишига қаршилик 
кўрсатади.
Лигнин, углеводлар синфига кирмайди. У ароматик бирикмалар 
полифеноллар қаторига киради ва хом клетчатканинг 12-14,5 % ни ташкил 
этади, ниҳоят овқат ҳазм қилиш трактида ҳазмланмайди. Аммо целлюлоза 
лигнин билан у ѐки бу даражада бирикганлиги боис унинг ҳазмланиши 
лигнинланиш даражаси билан тескари боғлиқликга эга (r = 1,5).Дағал 
озуқалар таркибида лигниннинг миқдори мазкур озуқаларнинг ҳазмланиш 
даражасига 
ўз 
таъсирини 
кўрсатади, 
чунки 
лигнин 
клетчатка 
компанентларининг бир-бири билан инкрустациясини кучайтиради ва 


294 
натижада клетчатканинг ҳазмланадиган компанентларининг ҳазмланишини 
пасайтиради(Н.П.Дрозденко:4,А.П.Калашников:6).
Клетчатка фракциялари орасида лигнин умуман ҳайвонлар организмида 
ҳазмланмайди ва ҳазм жараѐнларига салъбий таъсир кўрсатади, шунинг учун 
кавшовчи ҳайвонларнинг қишки озуқа рационини тузишда рацион 
таркибидаги клетчатка фракцияларининг миқдорини инобатга олган ҳолда 
тузиш мақсадга мувофиқдир(С.В.Воробьева:3,И.П. Духин: 5). 
Шунинг учун биз, тадқиқот ишларимизда майда шохли ҳайвонларни қиш 
мавсумида қўшимча озиқлантириш мақсадида фойдаланиладиган сомон ва 
далада табиий ҳолда ўсадиган бошқа дағал озуқалар (янтоқ, каррак, шувоқ ва 
дала пичани) таркибидаги клетчатка ва унинг фракциялари (целлюлоза, 
гемицеллюлоза ва лигнин) ни ўзаро нисбатларини аниқлаш бўйича 
текширишлар олиб бордик. 
Дағал озуқалар таркибини ўрганиш қилиш учун наъмуналари 
Каттақўрғон туманидаги ―Тиниқсув - М.Ж.М.‖ ф/х яйловларидан йиғилган ва 
ғарамларга бостирилган дағал озуқалардан олинди (жадвалга қаранг). 

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish