2-§. Ҳаётга қарши жиноятлар
Одам ўлднрнш жнноятинипг тушунчаси, таҳлили ва турлари
Ҳаётга қарши жиноятларни шартли равигцца 2 туркумга бўлиш
мумкин:
1) одам ўлдириш;
2) ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш.
Одам ўлдириш — қасдцан, ҳуқуққз хилоф равишда ёки эҳгиёт-
сизлик орқасида бошқа кишини ҳаётдан маҳрум қилишдир.
Одам ўлдиришиииг объекти бошқа кишининг ҳаёти хисобла
нади.
Ёшидан, унинг соғлиғи ёки яшаш қобилиятидан қатьи назар
ҳар қандай кишининг ҳаёти жиноят қонуни билан қўриқланади.
Шу сабабли чақалоқ, кекса, соглом ёки касал одамни ҳаётдан
маҳрум қилишга қаратилхан ҳар қандай ҳаракат одам ўлдириш,
деб тан олинади.
Кейинги вақгларда юридик адабиётларда эвтаназия, яъни шахс-
ни ўзининг розилиги билан ҳаётидан маҳрум этганлик учун жа
вобгарлик масаласи бўйича мунозаралар авжолмоқца.
Эвтаназияни маъқулловчи ва уни қораловчилар бўлишига кэра-
масдан, уни қонунийлацггиришдан қочмоқзарур, чунки инсонга
ҳаёт худо томонидан ато этилади, уни қайтиб олишга фақатгина
унинг ўзи ҳақ/шдир, деган фикрлар ҳам мавжуддир.
Бундан ташқэри, доришунослик кггуқпаридан фойдаланиб, аста-
секин инсон ҳаётига чек қўядиган воситалар яратилишидан ҳам
умид қилинмоқца.
Аммо, инсон табиати, унинг аъзолари фаолияти ҳали шифо-
корлар томонидан тўлиқ ўрганилмаганлигини эътироф этиш ло
зим. Баъзан тузалишига ҳеч қандай умид бўлмаган касат соғаяци
ва тўла ҳаётий фаолиятни давом эттиради. Сунъий ҳомила туши-
риш билан боглиқ жиноятни тўғри квалификация қилиш учун
инсон ҳаётининг бошланишини чуқур ўрганиш муҳим аҳамият
касб этади. Ҳақиқатан ҳам бу саволга жавоб топиш мураккаб
вазифадир.
Шу боис, қайси вақгдан бошлаб бола ушбу жиноятнйнг объек
ти бўлади? Туғилган вақгиданми ёки она қорнида ҳомила пайдо
бўлган вақгидами? деган савол тутилади. Сўз унинг шахс сифатида
тан олиниши ва жиноят қонунида жавобгарлик белгиланган жи-
ноятнинг объекти бўлиши мумкинлиги ҳақида бормоқда.
Юридик адабиётлар да бу борада қарама-қарши қарашлар бор.
Айрим муаллифлар инсон ҳаётининг бошланиш пайти деб гўдак-
нинг нафас ола бошлаши ёки боланинг она қорнидан тўлиқ ажра
либ чиқиш вақгини ҳисоб.тайдилар.
Бошқалар эса ҳомиланинг етарли даражада ривожланиб, она
қорнида ҳомила тарзида ҳаёт учун барча зарурий сифатларга эга
бўлганлигини тасдиқловчи жисмоний тўлғоқнинг бошланиши би
лан белгилайдилар.
Бизнингча, бу қарашлар унчалик тўғри эмас, чунки жисмоний
тўлгоқнинг бошланиши, туғиш жараёнининг бошлашшщдир. Бу
вақгда ҳомилага зарар етказишни ҳомиладор аёлнинг соглиғига
зарар етказиш, деб қарамоқ керак ва бу қилмиш Жиноят кодекси-
даги шахснинг соғлишга қарши жиноятлар учун жавобгарликни
кўзда тутувчи бобининг тегишли моддаси билан квалификация
кдлиниши керак
Ҳаётнинг бошланиши, чақалоқтанасининг бирор кдсми она
қорнидан ташқарида пайдо бўлиши билан боғлиқ, деб ҳисоблаган
муаллифларнинг фикри анча тўғридир. Айнан шу вақгдан бошлаб
бола атрофдагилар томонидан ҳомила эмас, балки инсон, шахс
сифатида қабул кдлинади.
Шу муносабат билан, чақалоқ танасининг бирор кдсми тўлгоқ
жараёнида она қорнидан ташқарида пайдо бўлган вақгниҳаётнинг
бошланиши, деб ҳисоблаш маъқуддир.
Бу муаммо бўйича фикрларнинг хилма-хиллиги, уларнинг баҳсли
эканлиги, жисмоний ва тиббий мезонларга асосланган ҳодда ҳаёт
бошланишининг объектив белгиларини аниқлашга қэратилгандир.
Лекин бундай белгиларни аниқлаш мумкин эмас. Ҳаёт тўхговсиз жа
раёндир. Ҳомиланинг пайдо бўлиши ва секин-аста ривожланиб, ча-
қэлоқ туғилиши билан унинг куриниши, шакли ўзгаради, холос.
Шунинг учун суд-тиббиёт экспергизасининг хулосаси ҳаётюшг бош
ланиши ҳақидаги масалани ҳал қила олмайди ва бундай булиши ҳдм
керак эмас. Суд-тиббиёт экспертизаси фақатгина тажовуз вақгида
ҳомила тирик бўлган ёки бўлмаганлигини аниқлаши зарур.
Она танасидан чақалоқнинг бирор аъзоси чиҳаётган вақгида
унинг соглигига врач, акушернинг эҳгиётсизлиги натижасида ши-
13
каст етказилса, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
102-моддасига биноан эҳгиётсизлик орқасида одам ўлдирганлик
учун жиноий жавобгарликка тортилади.
Ҳомиладор аёлнинг розилиги билан ҳомила тўла шаклланмай
туриб, унинг сунъий равишда туширилиши одам ўлдириш, деб
ҳисобланмаслиги керак. Бундай кдлмиш Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 114-моддасига асосан ҳомиладорлик мудда-
тидан қдтьи назар, жиноий равишда ҳомилани тушириш, деб ква
лификация кдлиниши лозим.
Жиноят ҳуқуқи назариясида, шунингдек, тиббиётда ҳам, мия-
нинг тузалмас ҳалокати, яъни жисмоний ўлимининг юзага келиш
билан ифодаланувчи биологик ўлим тан олинади.
Клиник ўлимнинг юзага келиши (юракнинг тўхташи) бу ҳали,
инсоннинг ўлими ҳақида ҳеч нарсани билдирмайди, чунки тиббиёт
ходимлари замонавий шароитларда юракнинг ишлади фаолиятини кэй-
та тиклаш имкониятига эга. Ўлган одамни тирик деб, унинг ҳаётига
тажовуз кдлиш, ўлдиришга суиқасд сифатида баҳоланиши керак
Ушбу жиноятнинг объекти бошқа кишининг ҳаёти хисоблана
ди. Ўз жонига кэсд кдлганлик жиноят қонуни билан жазоланмай-
диган кдлмишдир. Масалан, турли сабабларга кўра инсон ўзининг
ҳаётига чек қўйишга қарор қилади, лекин унинг хоҳиш-иродасига
боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра ўлим рўй бермайди (ўзини осаёт-
ган вақгида арқоннинг узилиб кетиши, заҳарнинг таъсир қилмас-
лиги, бегона шахсларнинг аралашуви ва ҳоказо). Ўлим юз бермага-
нига қарамай ўз жонига қасд кдлганлик жамоатчилик томонидан
қораланади. Чунки бундай ҳодиса бизнинг ахлокдмизга ётдир ва у
шахснинг ожизлиги, иродаси бўшлшддан далолат беради.
Объектов томонд ан одам ўлдириш қонунга хилоф равишда бош-
кэ шахсни ҳаётидан маҳрум қилшцда ифодаланади.
Ўлдириш фаол ҳаракатлар билан, шунингдек, ҳаракатсизлик
туфайли ҳам содир этилиши мумкин. Кўпинча одам ўлдириш фаол
ҳаракатлар орқали содир этилади, яъни бунда айбдор жабрланув-
чига ўз хусусиятига кўра шахсни ўлдириши мумкин бўлган муай
ян тан жароҳатларини етказишдек (ҳар қандай қурол-ашёдан фой
даланиш, бўғиш, куйдириш, заҳарлаш, электр токи билан таъсир
кўрсатиш, ўта иссиқ ёки ўта совуқ ҳавода очиқ ерда қолдириш)
жисмоний таъсир кўрсатади. Бу жиноят айрим ҳолларда жабрла-
нувчига руҳий таъсир қилиш (суд-тергов амалиётида ўлимнинг
қўрқувдан, қўрқитиш туфайли рўй берганликҳолатлари ҳам маъ
лум) йўли билан ҳам содир кдлиниши мумкин.
14
Одам ўлдириш ҳаракатсизлик натижасида ҳам содир этилиши
мумкин. Бундай ҳолатда шахс ўз вазифасини ёки бажариш имкони
бўлган ҳаракатларни амалга оширмайди.
Лекин унда ўлдириш бўлмаслиги (масалан, врач томонидан за
рур дори-дармонларни беморга бермаслик, онанинг тутилган ча-
қалоққа қарамаслиги ва ҳоказо) ҳам мумкин. Демак ҳаракатсиз-
лик туфайли одам ўлдириш фақат шахснинг ўз вазифасини бажар-
маслиги ёки ўлимнинг олдини олиши мумкин бўлган ҳолларда
ҳаракат қилмаслиги туфайли содир этилади.
Одамнинг жонига қасд қилган айбдор шахснинг адашиши, яъни
назарда тугилганидан бошқа кишининг ҳаётига ҳуқуққа хилоф
равшцда қдсд қилса, яьни жабрланувчининг шахсига нисбатан адаш-
са, бу ҳол жиноятнинг квалификациясига таъсир қилмайди ва
айбдорнинг қилмиши одам ўлдириш, деб квалификация кдлини
ши лозим.
Одам ўлдириш моддий таркибли жиноят бўлиб, уни тугаллан
ган деб топиш учун жабрланувчининг ўлими сифатидаги окдбат
рўй берган бўлиши лозим.
Бундай оқибатнинг рўй бермаганлиги одам ўлдиришни тугал
ланмаган, одам ўлдиришга тайёргарлик ёки унга суиқасд деб, Узбе
кистон Республикаси Жиноят кодекси 25-моддасининг тегишли
кдсми бўйича айбдорни жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Шахсни одам ўлдирганлик учун жавобгарликка тортшцда жи
ноятнинг тугалланганлиги, жиноий кдлмшпи билан ўлим орасида
сабабий богланишнинг мавжудлигини аниқлаш зарурдир.
Кдлмиш ва ўлим ўртасида сабабий богланишнинг йўқлиги шахс
ни одам ўлдириш учун жавобгарликка тортишни истисно кдлади,
мазкур кдлмиш жабрланувчининг соғлиғига турли даражадаги ши
кает етказганлик учун жавобгарлик белгиланган моддалардан бири
билан квалификация кдлинади.
Айбдор ўзи содир этаётган кдлмшпи натижасида кандай окдбат
рўй беришини билиб ҳаракат кдлса-ю, аммо унинг иродасига бог-
лиқ бўлмаган сабабларга кўра жабрланувчи тирик қолса, унинг
ҳаракати одам ўлдиришга суиқасд, деб топилади.
Одам ўлдириш, албатта, қонунга хилоф бўлиши керак. Зарурий
мудофаа (ЖКнинг 37-моддаси), охирги зарурат (ЖКнинг 38-мод-
даси), буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш (ЖК 40-моддаси)
ҳолатларида шахсни ҳаётдан маҳрум эгиш жиноят ҳисобланмайди.
Жабрланувчини унинг илтимосига кўра (тузалмас дардга йўлиқ-
қан касалнинг кимдандир ўзини заҳар бериб ўлдиришини илти-
мос қилиши ва ҳоказо) ўддирган шахс жиноий жавобгарликдан
озод қиликмайди.
Дуэлда одам ўлдириш бугунги кунда учрамайди, лекин шундай
ҳодиса рўй берса, айбдор қасддан одам ўлдирганлик учун жавоб
гарликка тортилади.
Субъектив томондан одам ўлдириш қасдцан ёки эҳгиётсизлик
билан содир этилиши, айбнинг шакллари турлича бўлиши мум
кин, аммо айб мавжуд бўлиши лозим.
Ушбу қилмиш эгри қасд билан ҳам содир этилиши мумкин.
Бу ҳақца Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг
«Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўгри-
сида»ги қарорининг 5-бандида: «Айбдорнинг қасди тўғрисидаги
масалани ҳал қилшцца судлар содир этилган жиноят ҳолатлари-
нинг барча томонлари йиғиндисини инобатга олишлари ва жумла
дан, жиноятни содир этиш усули ва қуролини, жароҳатларнинг
сонини, характерный, жойлашишини ва бошқа етказилган шикаст-
ларни, жиноий хдракатларнинг тўхташ сабабларини ва ҳоказо, шу
нингдек, айбдор ва жабрланувчининг воқеагача бўлган феъл-атво-
рини, уларнинг ўзаро муносабатини, айбдорнинг жиноят содир
этилганидан кейинги ҳэракатларининг харакгерини эътиборга олиш
лари лозим»1лиги кўрсатилган.
Юқорида санаб ўгилган ҳолатларнинг аниқланиши айбдорнинг
кэсди билан ўлим ўртасвдаги боғликдикни аниқиаш имконини бера
д и Масалан, айбдор шахсга тажовуз кдлаётган вақгда ўқотар қурол-
дан фойдаланиб, якдн масофадан жабрланувчининг юрагини мўлжал-
лаб ўқ узган, аммо ўлмаган бўлса, айбдорнинг қилмшни баданга
шикает етказиш, деб эмас, балки қасдцан одам ўлдиришга суиқасд
деб квалификация кдлиниши лозим ёки айбдор пичоқ билан жабр
ланувчининг юрагша, бўйнига ва бошкэ ҳаёт учун муҳим аъзоларига
кўпгина жароҳат етказса-ю, ўлим рўй бермаса, бу ҳолатлар ҳам айб
дорнинг одам ўлдиршнга кэсд қилганлигидан далолат беради.
Агар айбдор ва жабрланувчи дўстона муносабатда бўлган бўлса,
бир-бирини тушунса, аммо маълум бир ҳолатларда, масалан кдз
болани рашк кдлиш туфайли улардан бири иккинчисига пичоқ
билан жароҳат етказса-ю шу вақгнинг ўзида эсини йиғиб олиб,
жабрланувчига тез ёрдам кўрсатган, «гез ёрдам» ни чакдрган, уни
қутқариш учун қон топширган ва ҳоказо бўлса-да, жабрланувчи
етказилган жарохщлар туфайли ўлган бўлса, барча ҳолатларни эъти-
Do'stlaringiz bilan baham: |