ИА.Каримов. Ватан саж дагоҳ каби муқаддасдир. Т., «ЎзбекистонА 1995,10-
11-бетлар.
ларини белгиловчи нормалар мужассамлашган. Бундан кўриниб ту
рибдики, жиноят ҳуқуқининг Умумий қисми Махсус қисми би
лан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бир бутун жиноят ҳуқуқини ташкил
этади.
Фан сифатида жиноят ҳуқуқининг Умумий ва Махсус қисмла-
ри қонун билан қўриқланадиган объекгларига эга, яъни давлат
томонидан муҳофаза қилинадиган ижгимоий муносабатларни қўриқ-
лайди. (Жиноят ҳуқуқи Умумий ва Махсус қисмларининг ўзаро
боғлиқлиги шундаки, шахс айбли, деб ҳисобланаётган ижгимоий
хавфли қилмиш ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан
ҳар икки қисмнинг нормалари қўлланилгандагина, аниқ мазмунга
эга бўлади.
Жиноят ҳуқуқи Махсус қисмининг асосий вазифаси қонун нор-
маларини юридик таҳлил қилиш орқали ўрганиб, жиноятчиликка
қарши куращда улардан янада самаралироқ фойдаланишдан ибо
ратдир. Ушбу қисм нормаларисиз бундай курашни амалга ошириб
бўлмас эди, чунки уларсиз ижтимоий хавфли қилмишни кон-
кретлаштириш ва содир этилган жиноятлар таркибини белгилаш
имкони йўққа чиқар эди. Махсус қисмда ҳар бир жиноятнинг
тури ва белгилари, шунингдек, содир этилган қилмиш учун жазо
чоралари аниқ кўрсатилган.
Жиноят ҳуқуқи Махсус қисмининг асосий вазифалари шахс-
ни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаат
ларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният хавф-
сизлипши жиноий тажовузлардан қўриқлаш, шунингдек жиноят-
ларнинг олдини олиш, фуқароларни Республика Конституцияси
ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялашдан иборатдир (ЖК
2-моддаси).
Махсус қисм нормаларини қўллашда ҳуқуқнинг асосий манбаи
ҳисобланмиш ЎзР Конституциясига амал қилмоқ лозим. Жиноят
ҳуқуқи Махсус қисми нормаларини тўғри қўллашда ЎзР судлари
учун мажбурий булган Махсус қисмнинг тегишли нормалари шарҳ-
ланган ЎзР Олий Суди Пленумининг қарорлари муҳим аҳамиятга
эгадир. ЎзР Олий суди Пленумининг қарорлари суд амалиётини
умумлашгиради, жиноятларни квалификация қилишда судлар то
монидан йўл қўйилган хатоларни аниқлайди ва амалда турлича
изоҳланиб келинаёттан қонуннинг моҳияти ва амалда татбиқ эти
лиши юзасидан тушунтиришлар беради.
Жиноят ҳуқуқи Махсус қисмининг предмети жиноят қонуни-
нинг конкрет нормаларидир. Бу нормаларда жинояг сифатида қонун-
6
да мустаҳкамланган ижгимоий хавфли қилмишларнинг белгилари
курсатилган.
ЎзР жиноят қонунлари Конституция ва халкэро ҳуқуқ нормала-
рига асосланган Республика Жиноят кодексидан иборатдир. Шу са
бабдан жиноят ҳуқуқи Махсус қисми Ўзбекистон Республикаси Жи
ноят кодекси тизимига туда мос келади. Махсус қисм нормалари
илмий асосланган тизнмга биноан жойлаштирилган. Бу тизим норма-
ларининг ўзини тўғри тушунишга, уларнинг ўрганилишини енгил -
лашгириш ва уларни амалда кўллашда вужудга келадиган чалкаш-
ликларни бартараф этишга хизмат қилади. Мисол учун, безорилик
энг кўп содир этиладиган жиноятлардан бири бўлганлиги сабабли у
ЖК Махсус қисми биринчи бўлимида жойлашган моддаларда були
ши лозимдек туюлади. Аммо, жиноят қонунларида безорилик «Жа
моат тартибига қарши жиноятлар», деб номланувчи XX бобга жой
лаштирилган, чунки бу жиноятнинг объектив белгилари дўппослаш,
баданга шикает етказиш, ўзганинг мулкша зарар етказиш, ҳокимият
вакилига қаршилик кўрсатиш, ўқотар қуролларни қўллаш ва ҳоказо-
ларни қамраб олади. Юқорида айгалганлар жиноят ҳуқуқи Махсус
қисмининг бошкэ бобларида ҳэм ўрганилади. Шундай қилиб, қонун-
да уни тавсифловчи, яъни бошқа моддаларда мустакдл жиноят тар
кибини ташкил этувчи ва ўрганилган белгиларига асосан безорилик
жиноятининг Кодексда жойлашган жойи тўтридир.
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул
(фишнган Жиноят кодекси Махсус қисми 1959 йилги ЖКдагига
нисбатан анча такомиллаштирилган. Шу билан бирга унинг тизи
мига «Агамаларнинг ҳуқуқий маъноси», деб аталувчи VIII бўлим-
нинг киригилганлиги мантиқан тўғри эмас. Шубҳасиз, қонун чи-
қарувчи томонидан атамаларга изоҳ берилганлиги жиноят ҳуқуқи
нормаларининг қўлланилишини осонлашгариш учун олга ташлан-
ган қадамдир. Аммо VIII бўлимда берилган атамалар ҳуқуқий нор
малар эмас, шу сабабдан улар жиноят ҳуқуқининг қандайдир кдс
ми бўла олмайди. Ундан ташқари, бу бўлимда берилган терминлар
нафакэт жиноят қонунининг Махсус қисмига, балки Умумий қис-
мига ҳам тааллуқчидир. Фикримизча, айтилган атамалар илова та-
риқасида берилса, тўғрироқ бўлур эди.
Ж К Махсус қисми 8 бўлим 24 бобдан иборат бўлиб, бундай
тизимни ишлаб чиқшцца турли омиллар эътиборга олинган.
Биринчи ўринга ЎзР Конституцияси ва Инсон ҳуқуқларининг
умумжаҳон декларациясига мувофиқ шахсга қарши жиноятлар
қўйилди.
ЖКнингҳар бир бўлими ва ҳар бир бобида ижгимоий хавфли -
роқ жиноятлар биринчи, кейин хавфлилиги камроқ, улардан ке
йин эса ижгимоий хавфи унчалик катга булмаган жиноятлар жой
лашган. Баъзан бу қоидадан истиснолар ҳам бор, масалан ЖКнинг
150-моддаси (урушни тарғиб қилиш) «Тинчлик ва хавфсизликка
қарши жиноятлар» бўлимида тинчлик ва инсоният хавфсизлишга
қарши қаратилган хавфли жиноятлардан олдин келади.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, жиноят ҳуқуқи Мах
сус қисми нормалари бевосита объекгга қараб жойлапггирилган-
дир. Ўзбекистон Республикаси давлати жиноят ҳуқуқи Махсус кдсми
нормаларида ўзининг сиёсий, иқгисодий ва ижгимоий манфаатла
рини акс эттириши билан кдндай қилмиишар уларга зид эканлиги
ва демак, жиноий жазони қўллаш таҳциди билан ман қилинганли-
гини кўрсатади.
Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми фанининг тизими ҳам Жиноят
кодекси Махсус қисми тизими асосида тузилган бўлиб, бунда:
биринчи бўлимда Шахсга қарши жиноятлар,
иккинчи бўлимда Тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар,
учинчи бўлимда Иқгисодиёт соҳасидаги жиноятлар,
тўртинчи бўлимда Экология соҳасидаги жиноятлар,
бешинчи бўлимда Ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашма-
лари органларининг фаолият тартибита қариш жиноятлар,
олтинчи бўлимда Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига кэрши
жиноятлар,
еттинчи бўлимда Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жи
ноятлар каби ҳолатлар тушунчаси юридик таҳлили, айрим ўхшаш
жиноятлардан фарқлгари ёритилган.
БАРЧА МАВЗУЛАР БЎЙИЧА ТАВСИЯ
КДЛИНАДЖАН АДАБИЁТЛАР
1. Ўзбекистон Республикасининг Консгшуцияси. Тошкент, «Адо
лат», 1998.
2. И. А Каримов. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка
таҳцид, барҳарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Тош
кент, «Ўзбекистон», 1997.
3. ИАКаримов. Ўзбекистон буюк келажак сари. Тошкент, «Узбе
кистон», 1998.
4. И .А. Каримов. Ўэбекистон XXI асрга интилмоқца. Тошкент,
«Ўзбекистон», 1999.
5. ИАКаримов. Оллоҳқалбимизда, юрагимизда. Тошкент, «Узбе
кистон», 1999.
6. И. А Каримов. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва
тамойиллар. Тошкент, «Ўзбекистон», 2000.
7. Рустамбаев М.Х., Якубов АС. Концепция законодательства
Республики Узбекистан о преступлениях и наказаниях, ВШМ МВД
РУз. 1994.
8. Якубов АС., Кабулов Р. Новое в уголовном законодательстве.
Т.: Академия МВД Республики Узбекистан. 1995.
9. Комментарий к Уголовному кодексу Российской Федерации.
М.: Юрист, 1996.
10. Кадиров М. Уголовное право Республики Узбекистан. Осо
бенная часть. Т.: Адолат, 1997.
11. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарор-
лари. 1991-1997, 2томлик. Т.: «Шарқ», 1997.
12. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар. Т.:
Адолат, 1997.
13. Ўзбекистон Республикаси Жинояг кодекси. Тошкент, «Адо
лат», 1998.
14. Комментарий к Уголовному кодексу Республики Казахстан,
Алматы, Баспа. 1999.
15. Комментарий к постановлениям Пленума Верховного суда
Российской Федерации по уголовным делам. М.: Юрист, 1999.
Б И Р И Н Ч И Б Ў Л И М
Ш А Х С Г А Қ А Р Ш И Ж И Н О Я Т Л А Р
Do'stlaringiz bilan baham: |