I боб. ҲАЕТГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР
1-§. Ҳаётга қаршя жиноятларнннг умумий тавсифи
Давлатнинг бош вазифаларидан бири инсон ҳақида ғамхўрлик
қилшцдир. Бинобарин Узбекистон Республикаси Конституциясвда
инсон омили, унинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкам-
лангандир. Конституция нормаларида, ҳар қандай ҳолатдан қатьи
назар, шахснинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатланган ва
ҳимоя қилинган. Чунончи, Конституциямизнинг 18-моддасида
«Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва
эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини,
ижгимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижгимоий мавқеи-
дан қатьи назар, қонун олдида тенгдирлар», деб қайд этилган
бўлса, унинг 19-моддасида «Фуқароларнинг Конституция ва қонун-
ларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир,
улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки чеклаб қўйишга ҳеч
кимҳақли эмас», дейилади.
Конституциянинг «Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар», «Сиёсий
ҳуқуқлар», «Иқгисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар» деб номланган
бўлимларида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш-
нинг ҳуқуқий базаси ўз аксини топган.
«Давлат, — деб таъкидланади Конституциянинг 43-моддасида,
— фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган
ҳуқуқпари ва эркинликларини таъминлайди».
1997 йилда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини
ўзида мустаҳкамлаган 21 та халқаро ҳужжатга қўшилди. Бу ҳуж-
жатлар Ўзбекистон қонунчилигининг шаклланиши, жумладан жи
ноят ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасидаги қонунлар-
нинг яратилиши учун ҳам асос бўлиб хизмат қилди.
«Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси»нинг 3.5-моддасвда,
«Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт»нинг 6,
7, 9,10, 11-моддаларида инсоннинг яшаш ҳуқуқи, кддр-қиммати,
о зо длили ва хавфсиэлиш, шаъни ва обрўини ҳимоя қилиш каби
ҳуқуқлари мустаҳкамланган. Бу халкэро ҳуқуқий меъёрлар Узбекис
тон Республикаси Конституциясинингҳэм асосини ташкил қилади.
10
Шуни таъкидлаш керакки, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари
турли ҳуқуқ соҳаларининг нормалари билан ҳимоя қилинади, ле
кин жиноят қонунларида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари
бузилганлига учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб,
ҳуқуқнинг бу соҳаси ана шу жавобгарликни қўллаш орқали фукд-
роларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилади.
Жинояг кодекеининг «Шахсга қарши жиноятлар» бўлимипа ҳаётга,
соғлиққэ қарши, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли, жинсий эркинлик-
ка, оилага, ёшларга ва ахлоққа, шахснинг озодлиги, шаъни, қадр-
қимматига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликла-
рига қарши қаратилган жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган
бўлиб, бу жиноятлар жамият учун жиддий хавф туғдиради.
Дарҳақиқат, инсоннинг ҳаёти ва соглиғи шахснинг бебаҳо бой-
лиги ҳисобланади ва унинг бу бойликлардан маҳрум этилиши ёки
уларга шикает етказилиши шахс учун фожиа ҳисобланади. Инсон
яшар экан, ҳаётдан, унинг неъматларидан баҳрашнд бўлиб яшаш
га интилади, ҳаётдан маҳрум қилинган шахснинг ўрнини ҳеч нар
са билан тўлдириб бўлмайди. Инсоннинг соғлиғига зарар еткази
лиши унга жисмоний, ахлоқий, руҳий азоблар бериб, унинг ҳаётий
фаолиятини чеклаб қўяди.
Жиноятчи томонидан инсоннинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликла-
рининг бузилиши шахс учун ижтимоий хавфи ҳаётдан маҳрум
этищцан кам бўлмаган хавфни тугдиради.
Шахсга қэрши жиноягларнинг хавфлилик даражаси юқори экан
лиги сабабли, Жиноят кодексининг Махсус қисми биринчи бўли-
ми «Шахсга қарши жиноятлар» деб номланади.
Шахсга фақат юқорида айтилган жиноятлар содир этилганида
эмас, балки бошқа объектларга тажовуз қилинганида, масалан,
босқинчилик, талончилик ва бошқа жиноятлар содир этилган ҳол-
ларда дам зарар етади. Шахсга қарши жиноятлар таҳлил қилинга-
нида бу қилмишни содир этган айбдорнинг ҳаракатлари айнан
шахсга зарар етказишга қаратилганлигига эътибор берилади.
Жиноят кодекси Махсус қисмининг биринчи бўлимида шахсга
қарши жиноятларнинг бир неча тури учун жавобгарлик кўзда ту
тилган бўлиб, улар бевосита объекти бўйича қуйидаги гуруҳларга
аяфатилган:
1) даётга қарши жиноятлар;
2) соғлиққа кэрши жиноятлар;
3) ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар;
4) жинсий эркинликка қарши жиноятлар;
5) оилага, ёшларга ва ахлоққа қэрши жиноятлар;
6) шахснинг озодлиги, шаъни ва қэдр-қиммашга қарши жино-
яглар;
7) фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига
кррши жиноятлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |