Ўзбекистоп Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби


бурлаш оркэли амалга оширилади. Жалб этишнинг кўриниши бўлган



Download 14,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet487/509
Sana12.07.2022
Hajmi14,97 Mb.
#778871
1   ...   483   484   485   486   487   488   489   490   ...   509
Bog'liq
хукуки

бурлаш оркэли амалга оширилади. Жалб этишнинг кўриниши бўлган
ишонтириш ва мажбурлаш турли усуллар, йўллар, ҳаракатлар йи-
гиндисидан иборат бўлиб, жиноятнинг субъекти улардан фойдала­
ниб, ўз нияти, яъни бошқа шахсни гиёвандлик воситалари, пси­
хотроп ва ақл, иродани сусайтирувчи бошқа моддаларни истеъмол
қилишга жалб этишга эришади.
Ишонтириш шаклицаги жалб эгшцца гиёвандлик воситалари, пси­
хотроп модцаларни татиб кўришни таклиф, илтимос қилиш, масла-
ҳат бериш, гижгижлаш, пичинг кдлиш, тилёғламалик билан мақ-
таш, мукофот ваъда кдлиш ва ҳоказоларни қўллаб бошқа шахсга
руҳий таъсир ўтказиб, унда гиёвандлик воситалари ва бошқа модца­
ларни истеъмол кдлиш истагини шакллантиришдан иборатдир.
Масалан, В. исмли гиёвандлик воситалари билан савдо кдлувчи
шахс томирига морфиндан укол кдлиш билан ўзининг 12 яшар
кдзини гиёвандликка ўргатади, кейинчалик кдзининг касаллик
ҳолатидан фойдаланиб, уни фоҳишаликка ва ўзининг гиёвандлик
воситаларини сотувчи шеригига айлантиради.
Мажбурлаш эса жабрланувчини қўркдтиш, шантаж кдлиш,
алдаш, эркинлигини чеклаш, уриш, калтаклаш, кдйнаш, азоб­
лаш, баданга турли даражадаги шикает етказиш ва бошқа жисмо­
ний ва руҳий зўрлик воситаларини қўллаб гиёвандлик воситала-


рини ёки қонунда кўрсатилган моддаларни истеъмол қилишга маж­
бур этишдан иборатдир.
Жиноий йўл билан жалб этишнинг амалда қанча вақг давом 
этиши турли омилларга: айбдор томонидан қўлланган жалб этиш­
нинг шакли ва усуллари, қандай шароитда кечганлиги; жиноий 
ҚИЛМИШНИНГ 
субъекти ва жабрланувчиниг ўзаро муносабатлари; 
жабрланувчининг гиёвандлик воситалари, психотроп ва бошқа мод­
даларни истеъмол қилишга қай даражада мойиллигига боғлиқ була­
ди. Шу сабабли жалб этиш дарров амалга ошириладиган ҳодиса 
ёки нисбатан узок давом этадиган жараён бўлиши ҳам мумкин. 
Бироқ қилмишга ҳуқуқий баҳо беришда бошқа шахсни бевосита 
гиёвандлик воситалари, психотроп ва бошкэ моддаларни истеъмол 
қилишга ишонтириш ёки мажбурлашга қэратилган ҳаракатларнинг 
мавжуд бўлганлиги, шахснинг қилмишини жалб қилишга суиқасд 
деб квалификация кдлиш учун асос бўлади.
Бошқа шахсни гиёвандлик воситалари, психотроп ёки бошқа 
моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш мақсадида, уларга шу 
моддалар истеъмол кдлдирилган бўлса, бу жалб этиш, деб хисоб­
ланади. Ўзбекисгон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 
йил 27 октябрдаги 21-сонли қарорида: «Гиёҳвандлик воситалари 
ёки психотроп моддаларни истеъмол кдлишга жалб этиш деганда 
шахсда уларни истеъмол кдлиш майлини уйғотишга қаратилган 
ҳар қандай қасддан қилинган ҳаракатлар (унатиш, таклиф қдтиш, 
маслаҳат бериш ва ш.ў.), шунингдек таъсир ўтказилаётган шахс­
ни, гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол 
қилдириш мақсадида алдаш, руҳий ёки жисмоний зўрлик ишла­
тиш озодлигини чеклаш ва ҳоказолар тушунилиши лозим»9. Шахс­
нинг юқорида айтилган моддаларни истеъмол кдлиши жалб этиш­
нинг жиноий натижаси деб ҳисобланиши керак. Субъектнинг бо­
шка шахсга салбий таъсир кўрсатиши билан рўй берган оқибат 
ўртасида сабабий богланишнинг мавжудлиги жабрланувчида ру- 
ҳий-жисмоний, ижгимоий-руҳий ёки жиноий окдбатларнинг ву­
жудга келиш имконини яратади. Шахс гиёвандлик воситалари, 
психотроп ёки ўзинингақл-идроки, иродасига таъсир этувчи бо- 
пща модцаларни истеъмол кдлган пайтдан эътиборан жинояг та­
мом бўлган, деб топилади.
Гиёвандлик воситалари, психотроп ёки шахснинг ақл-идроки, 
иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар жиноятни содир этиш 
воситаси ҳисобланади.


29 ёшли, аввал ўғирлик қилгани учун судланган JI. кечқурун 
соат 10 ларда «Чилонзор» кинотеатри олдида 16 ёшли ўсмир ларни 
вино ва наша билан меҳмон қилади. Б. ни онаси чақириб олиб 
кетгач, Л. ва М. болалар уйининг деразасини синдириб, у ердан 
нарсаларни ўғирлайди.
Гиёвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан муомала 
қилишнинг алоҳида ҳуқуқий тартиби белгиланган. Бундай тартиб 
учта мезон: тиббий, ижгимоий ва норматив мезонларнинг йигин- 
диси қўлланиладиган воситалар ва моддаларга нисбатан амал қилади
Тиббий мезон нуқгаи назаридан гиёвандлик воситалари жумла­
сига марказий асаб тизимига гангитувчи, қўзғатувчи ёки галлю­
цинация уйшгувчи таъсир кўрсатадиган ўсимликлар ёки синтетик 
воситалар киради. Бу воситаларни нотиббий мақсадлард а истеъмол 
қилиш, уларга руҳий ёки жисмоний боғлиқликни вужудга келти­
риб чиқаради.
Воситани гиёвандлик воситаси деб эътироф этиш учун ижги­
моий мезонни хэм ҳисобга олиш муҳимдир. Бу нотиббий мақсад- 
ларда истеъмол қилишнинг кўпайиб бораёттанлиги ва бу соғлиқ 
учун хавфли эканлиги боис бу турдаги модцалар билан муомала 
қилишнинг алоҳида ҳуқуқий тартибини белгилаб қўйиш зарура- 
тини келтириб чиқаради. Тиббий ва ижтимоий мезонлар жамул- 
жам ҳодда воситани гиёвандлик воситалари жумласига киритиш 
ва буни ижгимоий норматив ҳужжатда мустаҳкамлаб қўйиш учун 
асос бўлади ва ўз навбатида бу норматив мезонни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул килин­
ган «Гиёвандлик воситалари ва психотроп модцалар тўғрисида»ги 
Қонунида гиёвандлик воситалари ва бошқа руҳий таъсир кўрса- 
тувчи моддаларга куйидагича:
— гиёвандлик воситалари - гиёвандлик воситалари рўйхатига 
киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, 
келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар, таркибида гиёванд­
лик моддаси бўлган препаратлар ва ўсимликлар;
— психотроп модцалар - психотроп моддалар рўйхатига кири­
тилган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий бўлган ва Ўзбекистон 
Республикасида назоратга олинадиган модцалар;
— гиёвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг аналог- 
лари - кимёвий тузилиши ва хоссаларига кўра гиёвандлик воси­
талари ва психотроп моддаларга ўхшаш, улар сингари руҳий фаол 
таъсир этувчи, келиб чиқиши синтетик ёки табиий бўлган мод­
далар;



Download 14,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   483   484   485   486   487   488   489   490   ...   509




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish