Объектив томондан
жиноят гиёвандлик воситалари ёки психо
троп модцаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш,
ташиш ёки жўнатишнинг махсус белгиланган қоидаларини бу-
зшцца ифодаланади. Ушбу модда бланкет диспозицияли бўлиб,
жавобгарлик тўғрисидаги масалани ҳал қилишда айбдор томони
дан ишлаб чиқариш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёки
жўнатиш тўгрисидаги меъёрий ҳужжатларнинг айнан қайси қоида-
лари бузилганлигини аниқлаш лозим булади.
«Гиёвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги
Қонуннинг 18-моддасида: «Янги гиёвандлик воситалари ва психо
троп модцаларни ишлаб чиқариш фақат давлат эҳгиёжлари учун
буюртмага мувофиқ амалга оширилади ва бу иш давлатнинг ил-
мий-тадқиқот муассасаларига мазкур фаолият тури
учун лицензи-
яси бўлган тақцирда топширилади.
Тиббий мақсадларда фойдаланиладиган янги гиёвандлик воси
талари ва психотроп модцаларни давлат рўйхатидан ўгказиш қонун
ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади» — дейилган. Шу қонун-
нинг 19-модцасида: «II рўйхатга киритилган гиёвандлик воситала
рини Қонунда белгиланган мақсадларда ишлаб чиқариш ва тайёр
лаш Ўзбекистон Республикасининг эҳгиёжлари доирасида давлат
корхоналари ва муассасалари томонидан, муайян гиёвандлик во
ситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш учун лицензиялари бўлган
тақцирда амалга оширилади.
III рўйхатга киритилган психотроп модцаларни Қонунда белги
ланган мақсадларда ишлаб чиқариш ва тайёрлаш махсус ваколатли
орган қарорига муюфиқ юридик шахслар томонидан, муайян пси
хотроп модцаларни ишлаб чикдршп ва тайёрлаш учун лицензияла
ри бўлган тақцирда амалга оширилади.
IV рўйхатга киритилган прекурсорларни ушбу Қонунда белги
ланган мақсадларда ишлаб чиқариш ва тайёрлаш Ўзбекистон Рес
публикасининг эҳгиёжлари доирасида давлат корхоналари ва му
ассасалари томонидан, муайян прекурсорларни ишлаб чиқариш ва
тайёрлаш учун лицензиялари бўлган тақцирда амалга оширилади.
Гиёвандлик воситалари,-психотроп моддалар ва прекурсорлар
ни ишлаб чиқариш ва тайёрлашни амалга оширувчи юридик шахс
лар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилади»,
дейилган. Мазкур Қонунниг 13-модцасига мувофиқ «Гиёвандлик
воситалари, психотроп модцалар ва прекурсорларни сақлаш мах
сус ажратилган ва жиҳозланган жойларда, махсус ваколатли орган
белгилаган тартибда, юридик шахслар томонидан, мазкур фаолият
тури учун лицензияси бўлган тақцирда амалга оширилади». Шу
Қонуннинг 14-моддасвда: «Гиёвандлик воситалари, психотроп мод
далар
ва прекурсорларни бериш, реализация қилиш ва тақсимлаш
махсус ваколатли
орган белгилаган тартибда, юридик шахслар то
монидан, мазкур фаолият турлари учун лицензиялари бўлган тақ-
дирда амалга оширилади», деб белгилаб қўйилган.
Крнуннинг 12-модпасипа; «Гиёвандлик воситалари, психогроп модпа-
лар ва прекурсорларни олиб киришга (олиб чиқишга) лицензия, шу
нингдек, олиб кириш (олиб чиқиш) ҳуқуқи тўғрисида гиёвандлик
воситаларини назорат кдлиш бўйича махсус ваколатли орган (бундан
буён матнда махсус ваколатли орган деб юритилади) томонидан бери-
ладиган сертификат бўлган такдирда йўл қўйилади», дейилган.
Гиёвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар
ни махсус ваколатли орган рухсатисиз Ўзбекистон Республикаси
ҳудудидан транзит тарзида ўтказиш тақиқланади. Шу қонуннинг
16-17-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
гиёвандлик воситалари, психотроп модцалар ва прекурсорларни
ташиш махсус ваколатли орган белгилаган тартибда юридик шахс
лар томонидан, мазкур фаолият тури учун лицензияси бўлган так
дирда амалга оширилади
Гиёвандлик воситалари, психотроп модцалар ва прекурсорлар
ни почта жўнатмаларида, жумладан халқаро почта жўнатмаларида
жўнатиш тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар
бундан мустасно.
Белгиланган қоидаларнинг бузилиши юқорида кўрсатилган нор
малар ва қоидаларга
риоя этмасликда,
шунингдек, гиёвандлик
воситалари ёки психотроп моддалардан фойдаланиш ва уларни ре
ализация қилиш тартиби устидан зарур назоратни амалга ошир-
масликда ифодаланиши мумкин.
Таҳлил этилаётган
Do'stlaringiz bilan baham: