4. «Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти» (ШҲТ) – тичлик, хавфсизлик ва барқарорлик-ни мустаҳкамлаш, ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида тузилган халқаро ҳукуматлараро ташкилот. ШҲТ олтита давлатни – Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонни ўз ичига олади. ШҲТнинг шаклланиши 1992 йилдан Хитой билан чегарадош беш постсовет республикаларининг ўзаро чегараларни аниқлаш билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилишдан бошланган. “Шанхай бешлиги” деб ном олган бу ташкилот 1996 йилда Шанхайда, 1998 йилда Алматида, 1999 йилда Бишкекда беш давлат раҳбарларининг саммити чегараларни мустаҳкамлаш, чегара ҳудудларида қуролли кучларни қисқартириш каби масалаларни келишиб, ҳал этишга қаратилди. 2000 йил июлида Душанба саммитида ташкилотга олтинчи бўлиб Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов кузатувчи сфатида қатнашди. 2001 йил 15 июнда Шанхай саммитида ташкилотга олтинчи бўлиб Ўзбекистон қўшилди, ШҲТ тузиш тўғрисидаги Декларация эълон қилинди, «Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш тўғрисида Шанхай конвенцияси» имзоланди. 2002 йил июлида Санкт-Петербургда олти давлат раҳбари «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти хартияси»ни қабул қилдилар. 2003 йил май ойида Москвада ШҲТнинг ташкил ий органлари, рамзлари тасдиқланиб, Ўзбекистон ташкилотнинг янги раиси этиб белгиланди. 2003 йил сентябрила Пекинда «ШҲТга аъзо давлатларнинг 20 йилга мўлжалланган савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастури» қабул қилиниб, маҳсулот, капитал, хизмат ва технологиялар эркин айланиши шартлари белгилаб олинди, ШҲТнинг молиявий бюджети кўрилди. 2004 йил июнидан Ташкилот тўла равишда ишга киришди. 2005 йилда Остона саммитида ва 2007 йил 15-16 августда Бишкек учрашувларида Эрон, Покистон ва Ҳиндистон, Монголия кузатувчи сифатида иштирок этди.
Ҳозирги кунда ШҲТдоирасида 130 га яқин ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилмоқда.
ШҲТ бирор бир давлат ёки ташкилотга қарши қаратилмаганлиги ва очиқ фаолият олиб борилиши билан халқаро муносабатларнинг янги шаклини юзага келтирди, “Шанҳай руҳи” тушунчасига йўл очилди. Ташкилотнинг асосий мақсадлари:
- аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро ишонч ва яқин қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш;
- минтақада тинчлик, хавфсизлик, барқарорликни биргаликда таъминлаш ва сақлаб туриш сиёсий, савдо, иқтисодий, илмий-техникавий, маданий соҳалардаги самарали ҳамкорликка кенг йўл очиб бериш;
- энергетика, транспорт, туризм, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кучайтириш.
ШҲТ раҳбар органи – Давлатлар Раҳбарлари Кенгаши. Барча давлатларнинг соҳа вазирлари, Бош прокурорлар, Чегара қўмиталари раҳбарлари мунтазам учрашиб, иш олиб борадилар. ШҲТнинг доимий фаолият юритувчи органлари иккита: 2004 йил 17 январда Пекинда ШҲТ Котибияти ва Тошкентда Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси ишга тушди.
ШҲТнинг энг муҳим 3 та вазифаси 2001 йил 15 июнда «Терроризмга, сепаратизмга ҳамда экстремизмга қарши кураш ҳақидаги Шанхай Конвенцияси» қабул қилиниб, белгилаб берилди:
1) терроризмга қарши биргаликда курашиш;
2) сепаратизмга (айирмачилик) қарши курашиш;
3) экстремизмга қарши курашиш.
2000 йилнинг сентябрь ойида ҳам БМТ Бош Ассамблеяси «Минг йиллик саммити»да, 2003 йил 29 майда ШҲТнинг Москва саммитида, 2004 йил 17 июнда Тошкент саммитида, 2005 йил 5 июлда Остона ШҲТнинг саммитларида Президентимиз минтақамиз хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган халқаро терроризм ва наркобизнесга қарши фаол курашиш, Марказий Осиё минтақасидаги барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш ва жаҳон хавфсизлик тизимини такомиллаштириш муаммоларига эътибор қаратди. Минтақа халқлари учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган бу жараённи тўғри англаб етган Марказий Осиё мамлакатларининг раҳбарлари фақат 2000 йилнинг ўзида бир неча бор учрашувлар ўтказди. Хусусан, 2000 йил октябрь ойида Тошкентда, бўлиб ўтган учрашувда «Марказий Осиёда наркотикларнинг ноқонуний савдоси, уюшган жиноятчилик ва террорчиликка қарши кураш бўйича ҳамкорликнинг устувор йўналишлари» тўғрисидаги ўта муҳим ҳужжат имзоланди.
ШҲТ фаолиятида:
1. 2004 йили Аксилтеррор гуруҳига биргаликда кураш маркази тузилди.
2. 2005 йили ШҲТнинг ўшбилармонлар кенгаши ўз фаолиятини бошлади.
3. 2006 йили Банклараро ассоцияцияси фаолияти йўлга қўйилди.
ШҲТнинг Хартияси (Низом) 2002 йил 7 июнда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида қабул қилинди. 2004 йил 17 июнда Тошкентда ШҲТнинг саммити бўлиб, ШҲТ фаолиятининг иккн асосий йўналиши: хавфсизлик ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик муаммоларини муҳокама қилдилар. Қатнашчилар Мўғулистон Президенти Нацагийн Багабандининг мурожаатини кўриб чиқиб, ушбу мамлакатни ташкилотга кузатувчи мақомида қабул қилишга қарор қилдилар. Тошкент учрашувида Афғонистондаги вазият ҳам анжуман кун тартибидан ўрин олди. Илгари Афғонистон муаммоларини ечишда Афғонистоннинг ўзи қатнашмас ва бунга муҳим аҳамият берилмасди. Бунга сабаб илгари Афғонистонда марказий ҳокимият йўқ эди, мамлакат бўлинган эди. Тошкент учрашувига Афғонистон Муваққат маъмурияти раҳбари Ҳамид Карзай меҳмон сифатида таклиф этилди. Шу боисдан ҳам Тошкент саммитида Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзай ва Мўғулистон Президентининг вакили, мамлакат ташқи ишлар вазири Лувсангийн Эрдэнэчулун қатнашди.
Дунёда ядровий, кимёвий, биологик, электрон террорчилик хавфи пайдо бўлди. Шуларни ҳисобга олганда ШҲТ эгаллаган минтақада таҳдидларнинг олдини олиш учун бир тизим, умумий механизм ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Тошкентда очилган Минтақавий аксилтеррор тузилмаси зиммасига ахборот алмашиш, чегара ва божхона қўмиталарининг, махсус хизматларнинг ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, шу орқали террорчиликнинг олдини олиш вазифаси юкланган. Президент Ислом Каримов томонидан террор ва наркобизнес учун «транзит давлат» тушунчасининг ўзи йўқлиги қайд этилди.
ШҲТ саммитида кўрилган 2-масала савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш билан боғлиқ. Иқтисодий ҳамкорликда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, табиий, минерал хомашё заҳираларини ўзлаштириш, сув-энергетика заҳираларидан унумли фойдаланиш, экологияга оид масалалар, хусусан, ичимлик суви муаммоларини ҳал қилиш каби долзарб масалалар ўрин олди.
Ислом Каримовнинг Марказий Осиёда умумий бозор яратиш тўғрисидаги таклифини ШҲТ саммити яна бир бор эълон қилди. «Марказий Осиё ҳамкорлиги» ташкилоти тузилган минтақамиз мамлакатларининг бу мақсадга эришишида Россия ва Хитойдек қудратли давлатлар билан ШҲТ доирасида ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Ҳозир Хитой йўналиши, Афғонистон орқали Форс кўрфази бандаргоҳларига чиқадиган йўналиш бўйича лойиҳалар ўрганилмоқда. Хитой томони иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун 900 миллион АҚШ доллари кредит ажратишини баён этди.
Тошкент саммитида (17.06.2004): 1) ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунлари бўйича Тошкент декларацияси, 2) ШҲТ ваколатлари ва иммунитетлари тўғрисидаги конвенция, 3) Наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида битим, 4) ташкилот ва унинг органлари фаолиятига доир қатор ҳужжатлар имзоланди («Маърифат» 2004 йил 19 июнь).
Хуллас, бугунги кунда хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал этиш минтақадаги барча мамлакатларнинг истиқболини ҳам бир қадар белгилаб беради. Шунинг билан бирга бу – минтақада яшаётган халқларнинг азалий қон-қариндошлиги, хамкорлиги ва маънавий-руҳий яқинлигини мустаҳкамлашда ҳам ўта муҳим аҳамиятга молик масала бўлиб қолаверади. Ҳудди шунингдек, минтақага қарши қаратилган мафкуравий таъсирларга қарши курашни кучайтиришда умумминтақавий бирликни мустаҳкамлашнинг аҳамияти ҳам ошиб бораверади.
Ўзбекистоннинг Россия билан ҳамкорлигининг янги босқичи (Президент Ислом Каримовнинг 2005 йил 29-30 июндаги Россияга қилган сафарининг аҳамияти). Мустақиллик йилларида МДҲ давлатлари орасида энг қудратли, катта салоҳият ва улкан ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлмиш Россия билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатиш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг диққат марказида бўлди. Шу боисдан ҳам Президент И.Каримов "Россия Федерацияси билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатиш Ўзбекистон учун жуда муҳим ва биз бу мақсадимизга эришиш учун бор кучимиз ва имкониятларимизни аямаймиз", деган эди.
Ўзбекистон Россия ўртасидаги алоқалар қуйидаги кўринишда бўлган:
1) 1995 йил 27-28 июнда Россия ҳукумати раиси З.Черномырдин Ўзбекистонга келган эди.
2) 1997 йил 28 мартда Россия Президентининг Кремлда МДҲ давлат бошлиқлари билан учрашуви бўлиб ўтган эди.
3) 1998 йил 11-12 октябрда Россия собиқ президенти Б.Елцин билан Ислом Каримов Тошкентда учрашдилар.
4) 1999 йил 2 апрелда МДҲ давлат раҳбарлари Москва учрашуви ўтказилди. Сўнги йилларда Ўзбекистон-Россия муносабатларига шерикчиликнинг мустаҳкамланиши, ўсиб бораётган динамиклик хос эканлиги қониқиш билан қайд этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |