Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини оширишдаги йоналишлари мундарижа


йилдан 2020 йилгача кимёвий маҳсулотлар турлари бо‘йича экспорт



Download 1,28 Mb.
bet14/18
Sana27.06.2022
Hajmi1,28 Mb.
#710966
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
DIPLOM ISHI ...EKSPORT SALOHIYATI (2)

2016 йилдан 2020 йилгача кимёвий маҳсулотлар турлари бо‘йича экспорт
2020 йилда О‘збекистон кимё маҳсулотларини экспорт қилиш бо‘йича биринчи о‘ринни умумий экспорт қиймати 44,231 минг доллар (206 минг тонна) бо‘лган аммиакли селитра эгаллади, бу 2016 йилга қараганда қарийб икки баробар ко‘пдир. 2016 йилда республика бу турдаги маҳсулот экспортидан 23343 минг доллар даромад қилди, чет элга 116 минг тонна маҳсулот юборди.
2020 йилда кимё маҳсулотлари экспорти бо‘йича учинчи о‘ринни калий хлорид эгаллади (2016 йилдаги 20 572 минг АҚш долларидан 2020 йилда 36 492 минг АҚш долларига о‘сиш).
Экспортда сезиларли улушни экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг умумий қиймати 12241 минг доллар бо‘лган ва 2016 йилга нисбатан икки баравар ко‘п (2016 йилда 5952 минг доллар) бо‘лган калсийли сода эгаллади. Натижаларга калсийли сода ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва «Қо‘нг‘ирот сода заводи» МчЖда ушбу турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришни ташкил этиш туфайли эришилди.
шунингдек, 2020 йилда «Узкимёимпекс» савдо уйлари Қозог‘истон, Тожикистон ва Украина каби мамлакатларда очилди, бу эса ушбу ҳудудларда сотувлар чегарасини ошириш, шунингдек, илгари бу мамлакатларга экспорт қилинмаган маҳсулотларни экспорт қилишни бошлаш имконини берди. Украинада савдо уйининг ташкил этилиши шарқий Европа мамлакатларига экспорт географиясини кенгайтиришга хизмат қилди.
шуни ҳам та’кидлаш жоизки, О‘збекистон тарихда биринчи марта фосфорли ун (2020 йилда экспорт 258 минг доллар ёки 3033 тонна), каустик сода (110 минг доллар ёки 322 тонна), ПВХ (11,680 минг доллар ёки 14171 тонна) ва автомобил шиналари (199 минг доллар ёки 6070 дона) экспорт қила бошлади. Илгари бу турдаги маҳсулотлар республикада ишлаб чиқарилмаган, буни мамлакатимиз раҳбари бир неча бор та’кидлаган. шундай қилиб, 2020 йил феврал ойида, Президентимиз кимё саноатидаги ислоҳотларга баг‘ишланган йиг‘илишни танқидий руҳда о‘тказар экан, мураккаб таркибга эга бо‘лмаган ва юртимизда ишлаб чиқарилиши мумкин бо‘лган айрим турдаги кимёвий маҳсулотлар ҳали ҳам четдан олиб келинаётганини та’кидлаган эди.
Ишлаб чиқаришнинг ва натижада ко‘риб чиқилаётган давр мобайнида кимёвий маҳсулотлар экспорт қилиниши ортишининг бошқа сабаби инвестициялардир. Қуйида 2016–2021 йиллар учун инвестицияларни о‘злаштириш жадвали келтирилган26.

Охирги 5 йил мобайнида ресурслар ва энергия сарфининг камайиши, шунингдек, бошқа чоралар туфайли О‘збекистон кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни оширишга, шунингдек, унинг экспортини сезиларли даражада оширишга эришди. Бироқ, бир қатор муаммолар, хусусан, экспортни диверсификация қилиш ва мавжуд ускуналарни модернизация қилиш ҳалигача ҳал қилинмай қолмоқда.
Бу борада кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва експортининг о‘сиши О‘збекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 февралдаги қарори ижросига бог‘лиқ бо‘лади. ПП-4992-сонли «Кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий сог‘ломлаштириш, юқори қо‘шимча қийматга эга бо‘лган кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари то‘г‘рисида».
Со‘нгги йилларда соҳада яратилган пойдевор келгуси йилларда кимё саноати салоҳиятининг барқарор о‘сиш динамикасини та’минлашга қодир. шу билан бирга, кимё саноатининг барча соҳаларини узоқ муддатли илг‘ор ривожлантириш мустаҳкам базани яратиш, энг илг‘ор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, тармоқни о‘згартириш жараёнларини тезлаштиришни тақозо этади27.

Иқтисодиётининг асосий тармоқларини модернизация қилиш ва техник янгилаш, мамлакатимизнинг янги марраларни эгаллаши учун кучли туртки берадиган ва жаҳон бозорида рақобатдошлигини таъминлайдиган замонавий инновация технологияларини жорий қилиш бўйича мақсадли лойиҳаларни ўзида мужассам этди.
Мана шу ўта муҳим масала, ҳал қилувчи стратегик вазифани ҳал қилиш борасида республикада катта ишлар амалга оширилди.
Ҳозирда иқтисодиётимизни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, унинг рақобатдошлигини кескин ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтиришга қаратилган муҳим устувор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Дастур ишлаб чиқилди. Республикамизда умумий қиймати 24 миллиард АҚШдолларидан зиёд бўлган қарийб 300 та инвестиция лойиҳаси устида ишлаш кўзда тутилди.
Жумладан, бунда янги қурилиш лойиҳалари – 18,5 миллиард долларни, модернизация ва реконструкция қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича лойиҳалар эса тахминан 6 миллиард долларни ташкил қилди. Дастурга киритилган бу лойиҳалар авваламбор ёқилғи-энергетика, кимё, нефт-газни қайта ишлаш, металлургия тармоқларига, енгил ва тўқимачилик саноати, қурилиш материаллари саноати, машинасозлик ва бошқа соҳаларга тегишли бўлди.
Лойиҳалаштириш ва қурилиш ишлари бошланаётган иншоотларни қуйидаги маблағлар ҳисобидан молиялаштириш кўзда тутилди: компания ва корхоналарнинг ўз маблағлари – умумий ҳисобда 8,2 миллиард доллар, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт фонди кредитлари – 2,5 миллиард доллар, хорижий инвестиция ва кредитлар – 13,5 миллиард доллар.
Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши инновацион ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш ва жаҳон бозорида талаб мавжуд бўлган янги турдаги товарлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳисобидан йилига 10,4 миллиард долларлик қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш, йиллик экспортни 6,5 миллиард долларга кўпайтириш, ялпи ички маҳсулот ҳажмини сезиларли даражада ошириш имконини беради.
Мана шу вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш республика иқтисодиётининг етакчи тармоғи бўлган саноат корхоналарининг самарадорлиги ва рақабатдошлигини янада оширади.
2016-2021 йилларда таркибий ўзгаришларни, иқтисодиётнинг соҳа ва тармоқларини диверсификация ва модернизация қилишни изчил давом эттириш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилаш, шунингдек, транспорт, муҳандислик, коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш жараёнларини янада чуқурлаштиришга қаратилган фаол инвестиция сиёсати олиб борилади.
Ушбу мақсадлар учун 2016-2021 йиллар давомида охирги беш йил мобайнида ўзлаштирилган инвестицияларга қараганда 2 баробар кўп, жами 77,4 миллиард доллар миқдоридаги инвестицияларни йўналтириш мўлжалланмоқда. Асосий капиталга киритилаётган инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан улуши 24 фоиздан кам бўлмаслиги таркибий ўзгартиришларни жадал амалга ошириш ва иқтисодиётни модернизация қилишни таъминлайди.
Инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришнинг асосий ҳажми ички ресурсларни сафарбар қилиш ҳисобидан амалга оширилади. Келгуси йилларда бу кўрсаткич ялпи капитал қўйилмалар ҳажмининг 76 фоизини ташкил этади.
Бу маблағлар, аввало, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашни амалга ошираётган корхоналарнинг ўз маблағларини кўпайтириши, солиқ юкини янада камайтириш, тижорат банкларининг ресурс базасини мустаҳкамлаш ва аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидан оладиган даромадларини ошириш ҳисобидан ҳосил бўлади.
Стратегик муҳим, биринчи навбатда, инфратузилмани шакллантириш, ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ва модернизация этишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга ички ресурсларни жалб этишда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси алоҳида ўрин эгаллайди. Мазкур жамғарманинг таркибий ўзгаришлардаги тобора ортиб бораётган ролини инобатга олган ҳолда, яқин йилларда унинг ҳисобида 10 миллиард доллардан зиёд маблағ жамланади.
2016-2021 йилларда ёқилғи-энергетика тармоғини, машинасозлик ва автомобилсозликни ривожлантириш, электр энергетика соҳасида энергия ишлаб чиқариш қувватларининг самарадорлигини ошириш ва диверсификация қилиш, металлургия саноатини комплекс модернизация этиш, транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 4,7 миллиард доллардан зиёд маблағ йўналтирилади28.
Мазкур жамғарманинг энг муҳим вазифаларидан бири стратегик инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш мақсадида йирик хорижий инвестор ва шерикларни жалб этишдир. Масалан, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган, умумий қиймати 1,28 миллиард долларга тенг бўлган Толимаржон иссиқлик электр станциясида иккита буғ-газ мосламасини қуриш лойиҳаси шулар жумласидандир.
Келгуси йиллардаги устувор йўнилишлардан бири мамлакатимизда, энг аввало, жалб қилинаётган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш, чет эл инвесторлари учун кафолатлар яратиш ҳамда уларнинг ишончини мустаҳкамлаш мақсадида янада қулай инвестиция муҳитини шакллантиришдан иборат.
Бу вазифаларни амалга ошириш 2016-2021 йиллар давомида 13 миллиард доллардан зиёд ёки ўтган беш йилдагига нисбатан 1,7 баробар кўп тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини таъминлайди. Ушбу маблағлар энг илғор технологиялар билан жиҳозланган ва хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ҳамда рақобатдош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратишга хизмат қиладиган янги саноат корхоналарини ташкил этиш бўйича чет эл инвесторлари иштирокидаги 320 тадан ортиқ йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилади.
Бундай лойиҳалар ҳақида сўз борганда, аввало Сургиль кони базасида Устюрт газ-кимё мажмуасини барпо этиш, Шўртан газ-кимё мажмуасида тозаланган метан базасида суюлтирилган синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш, Муборак газ-кимё мажмуасини қуриш, Қандим гуруҳи конларини ўзлаштириб, газни қайта ишлайдиган завод барпо этиш, Навоий вилоятида аммиак ва карбамид ишлаб чиқарадиган замонавий комплекс қуриш, автомобиль двигателлари, катта ҳажмда юк ташийдиган “МАН” автомобиллари, “Мерседес Бенц” шассиси базасида кўп ўринли автобуслар, “Клаас” компанияси билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, техник ва поликристалл кремний ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклига эга бўлган вертикал интеграциялашган текстиль мажмуаларини, тайёр дори препаратларини ишлаб чиқарадиган корхоналарни барпо этиш ва бошқа лойиҳаларни қайд этиш мумкин.
Иқтисодиётни таркибий ўзгартиришда Ўзбекистон йирик халқаро молия институтлари, ҳукумат ташкилотлари ва хорижий банкларни, биринчи навбатда мамлакатимиз билан йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга катта қизиқиш билдираётган Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, Япония, Жанубий Корея ва ХХР тараққиёт банклари, қатор араб давлатларининг инвестиция фондларини жал этиш масаласига катта аҳамият беради.
Айнан ана шу ҳамкорликнинг молиявий кўмагида келгуси йиллар давомида Ўзбек миллий автомагистрали участкаларини қуриш, ичимлик суви билан таъминлаш тизимларини барпо этиш ва реконструкция қилиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, поливинилхлорид ва каустик сода ишлаб чиқариш бўйича янги мажмуа барпо этиш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва автомобиль шиналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш каби кўплаб лойиҳалар амалга оширилади.
Бир сўз билан айтганда, 2016-2021 йилларда жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 18,6 миллиард долларни ташкил этиши ёки ўтган беш йилдагига нисбатан 2 баробар кўп бўлиши прогноз қилинди. Уларнинг 75 фоиздан ортиғини тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ташкил этади. Бу борада қарз маблағлари узоқ муддатли асосда фақат ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожлантириш, иқтисодиётнинг стратегик тармоқларини модернизация қилиш, шунингдек, хорижий молиявий институтларнинг кредит линияларини мамлакатимиз тижорат банклари орқали қайта молиялаштириш йўли билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга жалб этилади.
Яқин истиқболда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутувчи қатор дастурлар амалга оширилиши мўлжалланмоқда.
Мамлакатимизда иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришларни янада кенгайтириш, саноатнинг етакчи тармоқларини модернизация ва фаол диверсификация қилишни амалга ошириш доирасида саноатни янада ривожлантириш ва унинг рақобатдошлигини ошириш устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Ана шундан келиб чиққан ҳолда, ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни изчил таъминлаш, саноатнинг барқарор иқтисодий ўсишнинг локомотиви бўлишга қодир юқори технологияли тармоқларини янада ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг энергия сиғими, моддий ва меҳнат ҳаражатларини пасайтириш бўйича мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланиш, жаҳон ва минтақавий бозорларда барқарор талабга эга бўлган рақобатбардош тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, бунинг учун хорижий инвестицияларни жалб этишни фаоллаштириш, шу жумладан етакчи хорижий компаниялар билан биргаликда устувор асосда қўшма корхоналар ташкил этиш мақсадида фармонлар қабул қилинди. Қуйидагилар ушбу дастурнинг асосий устувор йўналишлари сифатида белгиланди:

  • қуёш энергиясидан фойдаланишнинг синовдан ўтган замонавий технологиялари ва ресурсларни тежайдиган буғ-газқурилмаларни кенг жорий қилиш асосида электроэнергетика соҳасида янги қувватларни яратиш ва амалдагиларини изчил модернизация қилиш;

  • табиий газ ва газ конденсатини чуқур қайта ишлаш асосида нефт газ ва нефт кимё саноатида юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва ассортиментини кенгайтириш;

  • мураккаб минерал ўғитлар, полимер, синтетик каучук, метанол, шунингдек маиший кимё товарлари ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияларини жорий қилиш йўли билан кимё саноатида ишлаб чиқаришни ва экспортни диверсификация қилиш;

  • қишлоқ хўжалиги техникаси, юк автомобиллари, бутловчи буюмларнинг импорт ўрнини босувчи турларини ишлаб чиқариш бўйича технологик жиҳатдан илғор бўлганлар билан ҳамкорликда янгиларини барпо этиш ва амалдагиларини кенгайтириш;

  • махаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш асосида дунё ва ички бозорларда харидоргир бўлган рақобатбардош тайёр ва ярим тайёр, жумладан бўялган калава, мато, ошланган тери, трикотаж, тикувчилик, пойафзал ва кўнгалантерея маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳисобига тўқимачилик ва кўнчилик- пайафзал саноатининг товар таркибини яхшилаш;

  • электротехника қурилмалари ишлаб чиқариш бўйича юқори технологик ишлаб чиқаришларни эгаллаш ва жадал ривожлантириш, ахборот - коммуникация технологиялари учун қурилма ва аксессуарлар, экологик тоза қурилиш материалларининг кенг спектрини ишлаб чиқариш бўйича янги қувватлар барпо этиш;

  • жаҳондаги илғор компаниялар лицензиялари ва патентлари бўйича фармацевтика саноати маҳсулотлари ва шунингдек, маҳаллий хом ашё ва миллий ишлаб чиқаручиларнинг ишланмалари асосида медицина препаратларини ишлаб чиқариш ҳажмлари ва ассортиментини тубдан кенгайтириш;

  • сублимация, вакуумли қадоқлаш, музлатиш ва қайта ишлашнинг бошқа замонавий технологияларини кенг эгаллаш йўли билан ярим тайёр озиқ – овқат маҳсулотларининг жаҳон бозорларида харидоргир бўлган мева – сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш орқали озиқ – овқат саноати ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтириш;

Дастурни амалга ошириш давомида машинасозлик, кимё, нефт-газ-кимё, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати каби юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тармоқлар жадал ривожлантирилади. Бунинг натижасида саноат маҳсулотларининг 1000 тадан ортиқ янги турини ишлаб чиқариш ўзлаштирилади. Саноат ишлаб чиқаришининг 5 йилда 1,5 баробарга ўсиши, саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши эса 24 фоиздан 2022 йилга бориб 27 фоизгача ортиши мўлжалланмоқда. Юқори технологияли маҳсулотлар экспортини янада ошириш ва 52 мингтадан ортиқ янги иш ўрни яратиш назарда тутилмоқда.
Республикамизда ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган бундай дастурларда белгиланган вазифаларни ҳал этиш мамлакатимиз иқтисодиётининг экспорт салоҳиятини янада юксалтириш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.
Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан маълумки, мамлакатнинг ташқи савдо соҳасидаги ютуқлари кўп жиҳатдан унинг иқтисодиёти рақобатбардошлигини ошиши билан боғлиқ. Мамлакат рақобатбардошлигини ошириш ва уни келажакда ҳам юқори даражада сақлаб қолиш учун бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш керак бўлади.
Техник-иқтисодий жиҳатдан ривожланиш даражасини ошириш ҳам миллий миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишнинг муҳим йўналиши бўлиб ҳисобланади. Ялпи ички маҳсулот ва экспортда юқори технологик тармоқлар улуши қанчалик катта бўлса, мамлакатнинг, шу жумладан унинг хўжалик юритувчи субъектларининг рақобат позициялари мустаҳкам ва истиқболли бўлади.
Ҳозирда жаҳон бозорида кучли рақобат кураши мавжуд бўлиб, бу курашда ғолиб чиқиш учун жуда катта ҳаракат қилиш керак бўлади. Қандай маҳсулот бўлишидан қатъий назар, уни дунё бозорида сотиш учун маркетинг тадқиқотлари ўтказиш талаб этилади, маҳсулотга бўлган талабни ўрганиш ва уни реклама қилиш зарур бўлади.
Экспорт базасини ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришни ўз ичига олган ташқи иқтисодий сиёсат, Ўзбекистоннинг халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этиш стратегисини танлаш иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларнинг энг муҳим элементларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Ҳозирда иқтисодиётимизни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, унинг рақобатдошлигини кескин ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтиришга қаратилган муҳим устувор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Дастур ишлаб чиқилди. Шу борада, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, умумий қиймати 24 миллиард АҚШдолларидан зиёд бўлган қарийб 300 та инвестиция лойиҳаси устида ишлаш кўзда тутилган.
Иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришларни янада кенгайтириш, саноатнинг етакчи тармоқларини модернизация ва фаол диверсификация қилишни амалга ошириш доирасида саноатни янада ривожлантириш ва унинг рақобатдошлигини ошириш устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.
Саноатнинг барқарор иқтисодий ўсишнинг локомотиви бўлишга қодир юқори технологияли тармоқларини янада ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг энергия сиғими, моддий ва меҳнат ҳаражатларини пасайтириш бўйича мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланиш, жаҳон ва минтақавий бозорларда барқарор талабга эга бўлган рақобатбардош тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш вазифаларини хал этиш мамлакат экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Келгусида саноат ишлаб чиқаришининг 5 йилда 1,5 баробарга ўсиши, саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши эса 24 фоиздан 2022 йилга бориб 27 фоизгача ортиши мўлжалланмоқда. Юқори технологияли маҳсулотлар экспортини янада ошириш ва 52 мингтадан ортиқ янги иш ўрни яратиш назарда тутилган.

ХУЛОСА
1.Ташқи иқтисодий фаолият миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминловчи асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади.
Бундай фаолиятни амалга ошириш натижасида мамлакатлар ўз иқтисодий ва ижтимоий салоҳиятини самарадорлигини ошириш, миллий иқтисодиётларини жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувини жадаллаштириш имкониятига эга бўладилар.

  1. Мустақиллик йилларининг илк давридаёқ республикада ташқи иқтисодий фаолиятни бошқаришнинг ўзига хос тизимини зудлик билан шакллантирилди, ташқи иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш борасида қоидалар ишлаб чиқилди, Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиш йўлларини мустақил равишда белгилаш чоралари кўрилди.

3.Ўзбекистонда экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб – қувватлашнинг ҳуқуқий ва меъёрий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди. Тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинди ва уларнинг ижроси таъминланди.
4.Республикада экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб – қувватлаш сиёсатини давом эттиришда мамлакатимизда жаҳон иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича 2009 – 2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши чоралар дастури муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ушбу дастур доирасида белгиланган комплекс чора-тадбирлар бир қатор муҳим вазифаларни ҳал этишга қаратилди.
5. Экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб – қувватлашга қаратилган чора–тадбирлар иқтисодиётнинг жадал ва барқарор ривожланишини таъминлаш, унинг ташқи омилларга боғлиқлигини камайтириш, ишлаб чиқариш жараёнларига янги, самарали технологияларни татбиқ қилишни жадаллаштириш, маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш ресурсларидан кенг фойдаланиш, шу асосда замонавий рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, валюта маблағларидан тежамли ва оқилона фойдаланиш, шунингдек, янги иш жойларини яратиш имконини берди.
6.Жаҳон бозоридаги конъюнктуранинг беқарорлигига қарамасдан, 2013 йилда экспорт ҳажмининг ўсиши 10,9 фоиздан иборат бўлди. Ташқи савдо фаолиятидаги ижобий салдо 1 миллиард 300 миллион долларни ташкил этди. 2013 йилда қимматбаҳо металлар нархининг кескин пасайганига қарамасдан, мамлакатимиз олтин-валюта захираси ўтган йил давомида 2 фоизга кўпайди.
7.Ташқи савдо таркибида чуқур ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Кейинги йиллар мобайнида экспорт таркибида рақобатбардош тайёр маҳсулот салмоғининг барқарор ўсиш тенденцияси ва хомашё етказиб берувчи тармоқлар маҳсулотлари улушининг камайиб бораётгани яққол кўзга ташланмоқда. 2013 йилда экспортнинг умумий ҳажмида хомашё бўлмаган товарларнинг улуши 72 фоиздан зиёдни ташкил этди. Айни вақтда Ўзбекистон учун анъанавий экспорт хомашёси бўлган пахта толасининг бу борадаги улуши 2000 йилдаги 27,5 фоиздан 2013 йилда 7,7 фоизга тушди.
8. Мамлакат экспорт салоҳиятини оширишда маҳаллийлаштириш дастури муҳим роль ўйнамоқда. Фақат 2013 йилнинг ўзида 455 та корхонада маҳаллийлаштириш дастури асосида 1 минг 140 та лойиҳа амалга оширилди. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажми 1,2 баробар кўпайди ва импорт ўрнини босиш бўйича якуний самара 5 миллиард 300 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
9.Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида махсус ташкил этилган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг роли ҳам тобора ошиб бормоқда. 
2014йилда мазкур Жамғарма томонидан 2 минг 400 та тадбиркорлик субектига ўз товар ва хизматларини ташқи бозорларга чиқариш бўйича ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий хизматлар кўрсатилди. Жамғарма кўмагида тадбиркорлик субектлари томонидан 1 миллиард 250 миллион доллар миқдоридаги экспорт шартномалари тузилди. Мазкур шартномалар асосида ўтган йили қиймати 840 миллион доллардан зиёд товарлар экспорт қилинди. 
10. Келгусида экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб – қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида мамлакатда саноат ва инвестиция сиёсатини фаоллаштириш, инвестицион фаолиятини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш, жаҳон бозорида рақобат кураши тобора кескин тус олаётган шароитларда мамлакат ишлаб чиқарувчиларини қўллаб–қувватлашнинг муҳим йўналиши сифатида уларни рақобатбардошлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни янада кучайтириш керак бўлади.
11.Мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш учун қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади:
- экспортнинг оптимал таркибини шакллантириш. Унинг таркибида тайёр юқори технологик, илмталаб маҳсулотлар ва юқори сифатли хизматларнинг улушини кескин ошириш чора – тадбирларини кўриш лозим;
- мамлакатнинг мавжуд рақобат устунлиги имкониятларидан фойдаланиб, миллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини экспорт қилишнинг янги, истиқболли бозорларини ўзлаштириш; уларда муваффақият қозониш учун халқаро маркетингстратегияларини амалга ошириш; ишлаб чиқариш кооперациясини, лизингни ривожлантириш;
- хорижий давлатлар уларнинг савдо – иқтисодий ташкилотлари, уюшма ва иттифоқлари билан ўзаро муносабатларда қулай имтиёзли савдо режимларига эришиш;
- мамлакат корхоналарига экспорт ва импорт қилувчи сифатида халқаро замонавий машина, техника ва технологиялар, асбоб – ускуналар, ахборот ва капитал бозорларига чиқишлари, транспорт коммуникацияларидан фойдаланишлари учун шароитлар яратишга кўмаклашиш;
- кредитор мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар ҳамда қарздор давлатлар билан бўладиган ўзаро валюта, молиявий муаммоларни тартибга солиш.
12.Ўзбекистон мустақилликкача бўлган даврдаги четга хомашё чиқарадиган ва тайёр маҳсулотлар, асосан истеъмол товарларини олиб кирадиган мамлакатдан бугунги кунда тобора қўшилган қиймати юқори бўлган тайёр маҳсулотларни экспорт қиладиган ва кўпроқ ишлаб чиқаришни техник ҳамда технологик модернизация қилиш учун мўлжалланган юқори технологиялар асосидаги ускуналарни импорт қиладиган мамлакатга айланиб бормоқда.



Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish