Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини оширишдаги йоналишлари мундарижа


Маҳаллийлаштириш дастурининг мамлакат экспорт салоҳиятини оширишдаги аҳамияти



Download 1,28 Mb.
bet11/18
Sana27.06.2022
Hajmi1,28 Mb.
#710966
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
DIPLOM ISHI ...EKSPORT SALOHIYATI (2)

2.3. Маҳаллийлаштириш дастурининг мамлакат экспорт салоҳиятини оширишдаги аҳамияти

О‘збекистон Республикаси Президенти шавкат Мирзиёев о‘зининг мамлакатимизни 2016-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017-йилга мо‘лжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор ё‘налишларига баг‘ишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги ма’рузасида 2017-йилда олдимизда турган вазифалар то‘г‘рисида то‘хталиб о‘тди. Жумладан, мамлакатимизни ижтимоий – иқтисодий ривожлантиришда экспорт салоҳиятини янада ошириш борасида қандай қат’ий чора – тадбирлар қо‘ллашимиз лозимлиги то‘г‘рисида қуйидаги муҳим вазифаларни белгилаб берди :


Минтақада 2017-йилда мобайнида 10 миллиард 800 миллион доллар ҳажмдаги маҳсулот экспортини та’минлаш мақсадида бир нечта вазифаларни амалга ошириш зарур бо`лади:
1. Экспортга маҳсулот чиқарадиган барча корхоналар бо‘йича ҳаракат дастурини пухта ишлаб чиқиш;
2. Мамлакатимизда ва хорижда 2017-йилда о‘тказиладиган халқаро саноат ярмаркаларида жами 7,7 миллиард долларлик маҳсулотни экспорт қилиш бо‘йича шартномаларни амалга ошириш. Россия, Қозог‘истон, Туркманистон, Украина ва Беларус Республикасида, шунингдек, бошқа давлатларда маҳсулот сотишнинг янги бозорларини излаш бо‘йича бошланган ишларни янада фаол давом эттириш керак.
3. “О‘зтадбиркорекспорт” ва “О‘зсаноатекспорт” аксиядорлик жамиятлари, шунингдек, Миллий банк ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларининг экспортини қо‘ллаб-қувватлаш жамг‘армаси ё‘налиши бо‘йича кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари экспорти билан бог‘лиқ. Бу борада камида 1 миллиард 500 миллион долларлик экспортни та’минлаш керак.
4. Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш. Бу борада Хоразм вилоятидаги мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган туманларнинг салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда экспорт салмог`ини ошириш. Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш ва сафарбар қилиш, экспортга етказиб бериш географиясини диверсификациялашда экспорт қилувчи корхоналарни ҳар томонлама қо‘ллаб-қувватлаш, маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш ва уларнинг ташқи бозорлардаги мавқеини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари то‘г‘рисида жорий 2017- йилнинг январ-март ойларида Хоразм вилояти ҳудудий корхоналар томонидан 4,7 млн. доллар миқдордаги маҳсулотлари экспортини амалга ошириш белгиланган бо‘либ, жумладан: ( 2,2 млн. долларлик саноат маҳсулотлари; ( 2,5 млн. долларлик қишлоқ хо‘жалиги маҳсулотлари экспортини амалга ошириш белгиланган. Ҳисобот даврида ҳудудий экспортёр корхоналар томонидан жами 4,7 млн. долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб белгиланган экспорт прогноз режаси 100,2 фоизни ёки о‘тган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 3,6 баробар ко‘п маҳсулотлар экспорти амалга оширилди. шундан: ( Саноат маҳсулотлари 2,3 млн. доллар прогнозга (2,2 млн. доллар) нисбатан 103,3 фоиз; ( Қишлоқ хо‘жалиги маҳсулотлари 2,4 млн. долларпрогнозга (2,5 млн.доллар) нисбатан 97,4 фоизлик экспорт амалга оширилди. Жумладан 10 та корхоналарда 2,3 млн. долларлик (ҳудудий экспортдаги улуши 48,0 %) саноат маҳсулотлари, 17 та корхонада 2,4 млн. доллар (ҳудудий экспортдаги улуши 52,0 %) қишлоқ хо‘жалик маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Саноат маҳсулотлари экспорт ҳажми о‘тган йилнинг мос даврига нисбатан 205,2 фоизни (2016-йилда – 1,1 млн. долл);
Қишлоқ хо‘жалиги маҳсулотлари экспорти ҳажми о‘тган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 13,0 баробарни (2016 йилда – 192,6минг долл.) ташкил этмоқда.
Экспортёр корхоналар сони 27 тани ташкил этиб (саноат корхоналари – 10 та, қишлоқ хо‘жалиги маҳсулоти экспорти билан шуг‘илланувчи – 17 та корхоналар), шундан 6 та корхона томонидан илк маротаба умумий қиймати 380,0 минг долларлик маҳсулотлар экспортга чиқарилди. Ҳисобот даврида экспорт таркибига 3 турдаги янги саноат маҳсулотлари ҳисобига кенгайди ва экспорт ҳажми 119,8 минг долларни ташкил қилди. Жумладан, шиша, қандолат ва омихта-ем каби маҳсулотлар, Урганч туманидаги “Ё‘лдош Танобчи” ХК томонидан Туркманистон давлатига 46,1 минг долларлик шиша маҳсулотлари, “Ганжа Вали ширинликлари” МЧЖ томонидан Туркманистон давлатига 35,2 минг долларлик қандолат маҳсулотлари, Хонқа туманидаги ”Феэдгран” агро саноат комплекситомонидан Афг‘онистон давлатига 38,5 минг долларлик омихта-ем маҳсулотлари экспорт қилинди. шунингдек, экспорт географияси Ҳиндистон, Туркманистон, Афг‘онистон, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлар ҳисобига кенгайди. 2017-йилдан бошлаб экспорт фаолиятини бошлаётган корхоналарга қуйидагилар киради: шовот туманидаги “Катқал’а текс” МЧЖ (пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган), Урганч шаҳридаги “Хоразм буён савдо” МЧЖ, Урганч туманидаги “Қахрамон бо‘ёни” МЧЖ,Хазорасп туманидаги “Хоразм ГЕО плюз” МЧЖ, Янгибозор туманидаги “Янгибозор бо‘ёни” ШБ корхонаси (қизилмия илдизи экспорт қилишга ихтисослашган, Хива туманидаги “Хива сополи” МЧЖ (керамика маҳсулотлари,сувенирлар ишаб чиқаришга ихтисослашган). Минтақада белгиланган вазифаларни амалга ошириш ва экспорт прогнозларини жорий йилнинг 1-ярим йиллигида ортиг‘и билан бажариш мақсадида туман ва шаҳар хокимликлари ҳамда вилоятдаги барча экспортга мас’ул субектлар билан биргаликда ҳар бир экспортёр корхоналарга мас’ул бриктирилиб мавжуд муаммо ва таклифларини о‘рганиб чиқилди ва бу бо‘йича чора тадбирлар қилиниб маҳсулотлар пишиб етилиши ва экспортга ортиб жо‘натилиши бо‘йича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди.
Жорий йилда ҳудудий экспортёр корхоналар томонидан 7,3 млн. доллар миқдорида экспорт амалга оширилиши белгиланган. шундан, - 2,2 млн. долларлик саноат маҳсулотлари; - 5,1 млн. долларлик 7,2 минг тонна қишлоқ хо‘жалиги маҳсулотлар ҳисобига то‘г‘ри келади. Хусусан, жорий йилда экспорт фаолиятига 14 та янги корхона жалб қилиниши ҳамда 3 та янги турдаги саноат маҳсулотлар (кунжут ҳолваси, камбикорма ва пайпоқ) экспорти о‘злаштирилиши ко‘зда тутилган.
2017-йил учун белгиланган худудий экспорт режасини со’зсиз бажарилишини та’минлаш мақсадида:
Биринчидан, 2016-2017 йилги ҳудудий саноат дастурларига киритилган экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни экспорт фаолиятига жалб қилиш;
Иккинчидан, 2017-йил учун “То‘қсонбости” усулида 1893 гектар майдонга сабзавот экинлари экилган. Ушбу майдонлардан олинадиган жами 35 минг тонна, шундан И ярим йилликда 10,6 минг тонна (9,2 минг тонна пиёз, 1,4 минг тонна саримсоқпиёз) маҳсулотларни экспортга чиқариш;
Учинчидан, О‘збекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2015-йил 29-декардаги ПҚ-2460-сон қарорига асосан пахтадан қисқартириладиган 1800 гектар ер майдонларининг 82 гектарига картошка, 982,0 гектарига сабзавот. 61,4 гектарида интенсив бог‘лар, 307,0 гектарига озуқа экинлари, 184,0 гектарига мойли экинлар ва қолган 184,0 гектарига бошқа экинларини экиш;
То‘ртинчидан, вилоятда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи лойиҳаларни молиялаштириш учун Қишлоқ хо‘жалиги корхоналарини таркибий о‘згартириш агентлиги орқали Жаҳон банки кредитларини жалб қилиш;
Бешинчидан, 2017-2021 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш бо‘йича 42,5 млрд. со‘млик 78 та лойиҳаларнинг о‘з муддатларида ишга туширилишини та’минлаш;
Олтинчидан, Халқаро саноат ва мева сабзавот ярмаркалари доирасида тузилган шартномаларнинг ижросини та’минлаш.
Юқорида ко‘рсатилган тадбирлар амалга оширилиб ҳамда қо‘шимча заҳиралар (текстил маҳсулотлари, қурилиш материаллари, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш) аниқлаган ҳолда 2017-йил 7,3 млн. долларлик экспорт амалга оширилиб белгиланган режа 100,6 фоизга бажарилиши та’минланади.Бундай натижаларга эришишда республикамизда амалга оширилаётган маҳаллийлаштириш дастури доирасида бажарилаётган вазифаларни ҳал этиш муҳим аҳамият касб этмоқда21.
Маълумки, маҳаллийлаштириш жараёни иқтисодиётнинг жадал ва барқарор ривожланишини таъминлаш, унинг ташқи омилларга боғлиқлигини камайтириш, ишлаб чиқариш жараёнларига янги, самарали технологияларни татбиқ қилишни жадаллаштириш, маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш ресурсларидан кенг фойдаланиш, шу асосда замонавий рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, валюта маблағларидан тежамли ва оқилона фойдаланиш, шунингдек, янги иш жойларини яратиш имконини беради. Маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилиши қуйидаги ижобий жиҳатлар билан тавсифланади:

  • мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш;

  • турли саноат тармоқларининг қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлари экспортини кўпайтириш ва анъанавий экспорт салмоғини камайтириш;

  • самарали ички ва тармоқлараро ишлаб чиқариш кооперация алоқаларини ривожлантириш;

  • иқтисодиётнинг реал секторида мамлакатимиз корхоналарининг кооперацияси салоҳиятидан юқори даражада фойдаланиш;

  • маҳаллий хомашёни қайта ишлашни кенгайтириш, ишлаб турган корхоналарни замонавийлаштириш ва янгиларини ташкил этиш ҳисобидан иқтисодиёт таркибини такомиллаштириш ва ҳ.к.

Маҳаллийлаштириш импорт қилинадиган тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материалларни мамлакатда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали унга бўлган ички талабни қондириш ва экспортини йўлга қўйиш.
- четдан келтириладиган технологик асбоб-ускуналар ва улар учун эҳтиёт қисмлар, шунингдек, маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда технологик жараёнда фойдаланиладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган компонентлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштириш йиғимларидан ташқари);
- маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича фойда солиғи, ягона солиқ тўлови (солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайдиган субъектлар учун);
- маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича мулк солиғи тўлашдан озод қилинди.
Корхоналар ўртасидаги кооперация алоқаларини кенгайтириш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ўзаро чамбарчас боғлиқ жараёндир. Тармоқ ичидаги ва тармоқлараро саноат кооперациясининг кенгайиши тайёр маҳсулот, бутловчи буюм ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлашириш учун шарт-шароит яратади.
Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш саноат ишлаб чиқаришининг турли босқичларида импорт шаклида харид қилиш орқали қўлланилувчи деталлар, бутловчи қисмлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотларни маҳаллий хомашё ва материаллар асосида ишлаб чиқаришга ўтказиш жараёни.
Импорт ўрнини босиш самараси маҳаллийлаштириш жараёнини амалга ошириш орқали ишлаб чиқарилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар натижасида тежалган импорт маҳсулотлари қиймати.
Иқтисодиётнинг реал секторини қўллаб-қувватлаш борасидаги муҳим йўналишлардан яна бири – бу саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюм ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнидир.
Бундан кўринадики, жaҳoн мoлиявий-иқтисoдий инқирoзи шaрoитидa мамлакатимизда иқтисoдиётнинг рeaл сeктoри кoрxoнaлaрини қўллaб-қуввaтлaш чораларининг изчил амалга оширилиши барқарор ва мутаносиб ўсиш суръатларини таъминлаш учун етарли шарт-шароитлар яратди.
Тармоқ ичидаги ва тармоқлараро саноат кооперациясининг кенгайиши тайёр маҳсулот, бутловчи буюм ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлашириш учун шарт-шароит яратади.
Демак, хулоса қилиб айтиш мумкинки, Ўзбекистонда маҳсулот экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб –қувватлашга ва рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида республикамиз четга хомашё чиқарадиган ва тайёр маҳсулотлар, асосан истеъмол товарларини олиб кирадиган мамлакатдан бугунги қўшилган қиймати юқори бўлган тайёр маҳсулотларни экспорт қиладиган мамлакатга айланиб бормоқда.


Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish