Key words: Ecotourism, strategic development, natural territories, development of trade, development and effective use of opportunities, formation of national tourism market, development of production, new tourist routes, touristic proposal.
Кириш
Ҳозирги кунда, туризм соҳаси юқори даромадга эга ва динамик тарзда ўсиб бораётган энг йирик иқтисодий тармоқлардан бири ҳисобланади. Қатор ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий кўрсаткичларида туризм маъмурчилик, фаровонлик, даромад келтирувчи манбалардан бирига айланиб бўлган соҳадир. Маълумотларга қараганда, дунёда 280 млн.дан ортиқ киши туризм тизимида фаолият кўрсатишади, яъни ҳар ўн ишчидан биттаси ушбу соҳага тўғри келади. Туризм салоҳиятимиздан унимли фойдаланиш иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлашга кўмаклашади. Туризм соҳаси кейинги йилларда трендга айланиб улгурди десак хато бўлмайди. Жумладан, бу тизим борасида қабул қилинган давлат дастурлари, меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар, турли илмий-амалий ишланмаларнинг амалда тадбиқ қилинаётганлиги исбот бўлади.
Ўзбекистонда туризм соҳасида бошланган ислоҳотлар ана шу муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган. Энг аввало, республикамиз Президенти ва ҳукумати томонидан туризм соҳасини ривожлантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаш зарур. Сўнгги икки-уч йил давомида туризм соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш соҳасида ўнлаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг 3.2 банди, 2016 йил 12 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4861-сонли Фармони, 2016 йил 12 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2666-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5326-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5611-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 137-сон қарори[1] ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда туризм соҳасини ривожлантиришда туризм индустриясини жадал ривожлантириш, иқтисодиётда унинг роли ва улушини ошириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмасини кенгайтириш, туристларнинг яшаши ва авиапарвозлар учун қулай нархларни шакллантириш, сервис даражасини яхшилаш, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш, соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, Ўзбекистонни хорижда тарғиб қилишни яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда кўзда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда туризм салоҳиятидан самарали фойдаланишга ижобий таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |