Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришнинг ташкилий асоси - ўзини ўзи бошқаришҳуқуқининг институти сифатида ўзини ўзи бошқариш органларининг тузилиши,фаолият тартиби, шакли ва принципларини, фаолият доирасини белгилаб берувчи ҳуқуқий нормаларнинг муштарак тизимидир.
Фуқароларнинг ўзини ўзибошқариш органлари фаолиятининг молиявий асоси - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз маблағларидан, ушбу органларга халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари белгиланган тартибда ажратган бюджет маблағларидан, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий ҳайр-эҳсонларидан, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлардан ташкил топади.
Фуқаролик – инсонларни муайян давлат, давлатчилик билан боғлиқ ҳуқуқий ҳолатларини, муносабатларини ифода этувчи тушунчадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |