Хусусийлаштириш - мулкка эгалик ҳуқуқининг давлатдан хусусий шахсларга ўтиши.
Ҳамкорлик сиёсати – халқаро сиёсат субъектларининг биргаликдаги сиёсий ҳаракатларда вужудга келадиган масалалар юзасидан ягона нуқтаи назарларни ишлаб чиқишида ифодаланувчи муносабат турларидан бири. Унга кўра томонлар ўз фаолиятининг асосий йўналишларида мустақилликни сақлаб қолгани ҳолда қарашлар мос тушувчи амалий масалаларда биргаликда фаолият кўрсатадилар. Масалан, гитлерчи Германиясига қарши давлатлар ҳамкорлиги.
Ҳуқуқ - давлат қонунлари билан бериладиган эркинлик, ҳаракат қилиш имконияти, ниманидир амалга ошириш ёки нимадандир фойдаланиш, нимагадир эгалик қилиш; жамиятдаги муносабатларни, кишилар ва уларнинг ҳаракати ва хулқини мувофиқлаштириш, давлат ва жамият органларини яшашини таъминлашга имконият бериш мақсадларида давлат томонидан ўрнатилган ва ҳимоя қилинадиган умум мажбурий ижтимоий меъёрлар ва қоидалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |