Ўзини ўзи бошқаришнинг асосий принциплари - Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ва қонунларида мустаҳкамланган ўзини ўзи бошқариш органларининг табиати билан боғлиқ бўлган мустақил фаолиятни амалга оширишни ташкил қилувчи раҳбарий ғоялар йиғиндисидир.
Уклад - тартиб, тарз; маълум ижтимоий-иқтисодий тузумнинг асосий хўжалик шакли.
Умумбашарий қадрият – дунё халқларининг кўпчилиги томонидан тан олинган, ҳуқуқий меъёрлар таркибига киритилган ёки қадрият, анъана ва масъулиятига айланган, воқеълик ваёҳуд муносабатлар тизимига нисбатан қўлланиладиган тушунча.
Do'stlaringiz bilan baham: |