Либераллаштириш – ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида эркинлик устувор бўлишини, жамиятнинг эволюцион ривожланиш йўлини эътироф этувчи ва асословчи назария, амалиёт.
Лига- лот. ligare-боғламоқ; ижтимоий-сиёсий бирлашма; давлатлар, ташкилотлар, алоҳида шахслар иттифоқи.
Лобби - лот. lobyy-кулуар; жамиятдаги маълум бир сиёсий доиралар, кучли иқтисодий тизилмалар манфаатларини ифодаловчи, ана шу манфаатларни амалга ошириш парламент ва мансабдоршахсларга босим ўтказишга интилаётган гуруҳлар.
Маданият – кишиларнинг табиатни, борлиқни ўзлаштириш ва ўзгартириш жараёнида яратган моддий, маънавий бойликлар ҳамда бу бойликларни қайта тиклаш ва бунёд этиш йўллари ва услублари мажмуи.
Do'stlaringiz bilan baham: |