Феруза ХУДОЙҚУЛОВА
ИНСОН ҲАЁТИ ОИЛАДАН БОШЛАНАДИ
Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти Бош
Ассамблеясининг 1993
йил 20 сентябрдаги ялпи
йиғилишида 1994 йилдан
бошлаб 15 май куни –
“Халқаро оила куни” деб
белгиланган.
Ўзбек жамиятида ҳам оила ҳаётнинг
энг муҳим бўғини ҳисобланади ва қадр
-
ланади. Шу боис “Халқаро оила куни”
мамлакатимизнинг барча ҳудудларида,
ташкилот ва вазирликларда ҳам ҳар
йили муносиб нишонланади. Ушбу тад
-
бирни ўтказишдан асосий максад эса
оиладаги муаммоларни бартараф этиш
орқали миллий анъана ва қадриятлар
-
ни мустаҳкамлашга қаратишдир.
“Ўзбекистон темир йўллари” акция
-
дорлик жамияти бошқаруви биносида
“Халқаро оила куни” муносабати билан
“Аёлнинг жамият ва оиладаги ўрни” мав
-
зусида ўтказилган маънавий-маърифий
тарғибот тадбирида ҳам оилани қадр
-
лаш, эъзозлаш ҳамда мустаҳкамлаш
зарурлиги яна бир бор тилга олинди.
“Ўзбекистон темир йўллари” ак
-
циядорлик жамияти Хотин-қизлар ма
-
салалари бўйича маслаҳат Кенгаши
ҳамда Марказий аппарат бошланғич
ташкилоти ташаббуси билан ташкил
этилган тадбирга Республика тарғибот
гуруҳи аъзоси, психолог, халқ таъли
-
ми аълочиси Муаззам Раҳматуллаева
таклиф этилди, тармоқнинг элликка
яқин бошқарма ва корхоналарида
фаолият кўрсатаётган юз нафардан
ортиқ хотин-қизлар иштирок этишди.
Тадбирда дастлаб жамиятимизда
оила мустаҳкамлиги, хотин-қизларнинг
уй шароитида ҳамда меҳнат фаолияти
вақтида давлат идораларида ўзини
тутиши, диний, миллий ва замонавий
либосларга муносабати акс этган
видеоролик намойиш этилди.
Шундан сўнг “Ўзбекистон темир
йўллари” акциядорлик жамияти Хотин-
қизлар масалалари бўйича маслаҳат
Кенгаши раиси Наргиза Алимуҳамедо
-
ва мамлакатимизда қадимдан халқимиз
оилага катта ҳурмат билан қараши, уни
мустаҳкам сақлаш ҳамда тотувлик фа
-
ровон ҳаёт кафолати ҳамда бахтли тур
-
мушнинг асоси оила тинчлигида деб би
-
лиши бежизга эмаслигини айтиб ўтди.
– Мамлакатимизда оила мустаҳ
-
камлиги ва фаровонлиги давлат сиё
-
сати даражасига кўтарилган, – деди
Н.Алимуҳамедова. – Хусусан, Ўзбе
-
кистон Республикасида ҳам оиладаги
муносабатларни тартибга солиш мақ
-
садида 2018 йил 27 июнь куни “Ўзбе
-
кистон Республикасида Оила инсти
-
тутини мустаҳкамлаш концепсиясини
тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент
қарори қабул қилинган. Юртимизда
оилани мустаҳкамлаш борасида олиб
борилаётган чора-тадбирлар халқаро
ҳамжамиятларда юксак эътирофлар
-
га сазовор бўлаётганлиги ҳам бежиз
эмас. Қонунчилигимизга назар солар
эканмиз, оилага катта эътибор бе
-
рилганлигини, жумладан, уни қандай
ташкил қилиш, оила аъзоларининг ҳу
-
қуқлари ва бурчлари, умуман оилавий
ҳаётнинг барча масалаларига урғу
бериб ўтилганлигини кўришимиз мум
-
кин. Темир йўл тизимида ҳам фаолият
кўрсатаётган хотин-қизларни маъна
-
вий ва ҳуқуқий билимларини ошириш,
кам таъминланган ишчи-ходимларни
ўз вақтида моддий қўллаб-қувватлаш,
ижтимоий ҳаётига бефарқ бўлмаслик
-
ка, жамиятда ўз ўринларини топишига
ҳамда оила мустаҳкамлигини таъмин
-
лашга муносиб ҳисса қўшишларига
катта ёрдам бериб келинади.
Психолог М.Раҳматуллаева жа
-
миятда оила тинчлиги ва фаровонли
-
ги хотин-қизларнинг руҳий ҳолатига
ҳам боғлиқлигини илмий асослар ва
мисоллар билан тушунтириб берди.
– Оила мустаҳкамлиги аёлларнинг
руҳий ҳолатига чамбарчас боғлиқ, –
деди М.Раҳматуллаева. – Бу эса аёл
-
ларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши
муҳимлигини кўрсатади. Қолаверса,
оила муқаддас ҳисобланса, давлат ҳам
тобора мустаҳкамланиб, ривожланади
ва халқнинг турмуш фаровонлиги ортиб
боради. Ҳар доим мамлакатнинг ри
-
вожланиши оиланинг жамият ва давлат
олдидаги мавқеига қараб белгиланган.
Давра суҳбати тарзида ўтказилган
йиғилишда хотин-қизларнинг оилада
-
ги ва жамиятдаги ўрни ҳақида сўз бор
-
ди. Ўтказилган психологик тренинг эса
барча иштирокчиларга манзур бўлди.
Тадбир сўнггида иштирок этган те
-
мирйўлчи хотин-қизлар ўзларини қизиқ
-
тирган барча саволларга ҳам мутахас
-
сислардан атрофлича жавоб олишди.
Do'stlaringiz bilan baham: |