2022-yil 19-may
2
“БУХОРО – УРГАНЧ – ХИВА” ТЕМИР ЙЎЛ УЧАСТКАСИ:
ЭЛЕКТРЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИ
ИШЧИ ГУРУҲИ НАЗОРАТИДА
JARAYON
Давоми. Бошланиши 1-бетда
Давоми. Бошланиши 1-бетда
Давоми. Бошланиши 1-бетда
МУСТАҲКАМ ОИЛА ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТИДИР
ТЕМИР ЙЎЛ КОРХОНАЛАРИДА МЕҲНАТ
МУҲОФАЗАСИ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
– Биз талабаларни учта йўналишда ўқитяп
-
миз. Булар темир йўл иқтисодиёти, автомобиль
транспорти иқтисодиёти ҳамда ишлаб чиқа
-
ришни ташкил этиш ва бошқариш автомобиль
транспорти соҳасида, – дейди университетнинг
“Транспорт иқтисодиёти” кафедраси мудири, иқ
-
тисодиёт фанлари номзоди, доцент Саодат Йўл
-
дошева. – Университетимизнинг мамлакатимиз
миқёсида нуфузи баландлиги битирувчи талаба
-
ларни иш билан таъминлашда юқори натижага
эришилаётганидадир. Шу боис халқаро ҳамда
маҳаллий рейтингда эътирофга лойиқ кўрсаткич
-
га эгамиз. Битирувчи талабалар ҳам замон би
-
лан ҳамнафас равишда нафақат ўз йўналишида,
балки хорижий тилларни мукаммал ўзлаштириш
ҳамда ривожланган жаҳон темир йўллари фао
-
лиятидан ҳам яхшигина хабардор бўлиб шаклла
-
нишди. Шу сабабли соҳа корхоналари ҳар йили
битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича
тадбир ўтказишади ва бунда битирувчиларимиз
корхоналар бўйича тақсимланади. Бу йилги тақ
-
симот 11 май куни бошланган бўлса, шу куннинг
ўзида 25 нафар битирувчи иш билан таъминлан
-
ди. Улар Транспорт вазирлиги ҳамда “Тошша
-
ҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятига ишга
жалб қилинди. Бугун эса темир йўл тармоғининг
20 та корхонасидан мутахассислар келиб, тала
-
баларнинг билими, сертификатлари, ютуқлари,
ўқиган фанларидан олган баҳоларини ҳисобга
олган ҳолда Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлар
кесимида ишга таклиф қилишди. Бу йил универ
-
ситетнинг “Транспорт иқтисодиёти” кафедраси
йўналишини 59 нафар талаба битираётган бўл
-
са, уларнинг 20 фоизи магистратура йўналишида
таҳсил олишни мақсад қилган. Шу боис суҳбатда
31 нафар битирувчи иштирок этди. Бизнинг мақ
-
садимиз барча 59 нафар битирувчи талабалари
-
мизни ишга жойлаштиришдир.
Шу куни “Ўзбекистон темир йўллари” ак
-
циядорлик жамияти ҳамда ҳудудлардаги тар
-
мок корхоналаридан келган мутахассислар
уч гуруҳга бўлиниб, анжуманлар зали ва ўқув
хоналарида университетнинг бир нечта йўнали
-
ши бўйича битирувчи талабалар билан навбат
асосида суҳбатлашиб, уларнинг мутахассисли
-
ги бўйича йўналиши, билими, ишга лаёқатлили
-
ги, касбга қизиқиши, хорижий тилларни билиш
даражаси бўйича синовдан ўтказишди ва эгал
-
лаган йўналиши ҳамда қизиқишига қараб тар
-
моқ корхоналарига тақсимлашди.
Суҳбат жараёнида мутахассислар томони
-
дан ёшларнинг касбий билими, хорижий тил
-
ларни қанчалик билиши, замонавий ахборот
технологияларини ўзлаштириш имкониятлари,
корхонага қандай янгилик ва ютуқларни олиб
кириши синовдан ўтказилди.
– Мен “Ўзбекистон темир йўллари” акция
-
дорлик жамияти бошқарув биносида иқтисодиёт
йўналишида фаолият кўрсатишни мақсад қиляп
-
ман, – дейди биз билан суҳбатда “Иқтисодиёт”
факультетининг 4-босқич битирувчиси Хожиак
-
бар Нўмонов. – Тўрт йил олган пухта билимимни
амалиётда синаб, мамлакатимиз темир йўл ти
-
зимининг янада тараққий этишига муносиб ҳисса
қўшишни хоҳлайман. Ўқиш давомида ўзим тан
-
лаган ва қизиққан иқтисодиёт йўналиши бўйича
пухта билим эгаллашга ҳаракат қилдим, инглиз
тилини ҳам яхши ўргандим. Мақсадим ривож
-
ланган хорижий давлатларнинг темир йўл транс
-
портини йўналишимга яқин жиҳатларини пухта
ўрганиб, мамлакатимиз темир йўлларида фаол
қўллаш ва иқтисодиёт йўналишида жаҳон талаб
-
лари даражасига чиқаришда муносиб ҳиссамни
қўшишдир.
Битирувчи талабалар учун ҳаяжонли ва масъ
-
улиятли бўлган ишга тақсимлаш учрашувида ёш
-
ларнинг 4 йил мобайнида эгаллаган пухта билим
-
лари яна бир бор синовдан ўтказилди. Иқтидор
-
ли ва ўз касбининг фидойиси бўлишни мақсад
қилган битирувчиларнинг аксар қисми эса мам
-
лакатимизнинг барча ҳудудларидаги темир йўл
корхоналарига тақсимланиб, талабалик даври
якунланмай туриб, иш ўринларига эга бўлишди.
Do'stlaringiz bilan baham: