Асосий тур цистерналарнинг техник тавсифномаси
Вагон модели
|
nўқ
дона
|
Gюк
тон
|
qт
тон
|
Lа
мм
|
Hм
мм
|
Vқ
м3
|
Dқ
мм
|
15-871
|
8
|
120
|
48,8
|
21120
|
4790
|
140
|
3000
|
15-880
|
8
|
125
|
51
|
18690
|
5175
|
159,5
|
3400
|
15-1500
|
8
|
125
|
51
|
21250
|
5217
|
161,6
|
3200
|
15-869
|
4
|
62
|
25,3
|
13570
|
4640
|
88,6
|
3000
|
15-1443
|
4
|
60
|
23,2
|
12020
|
4615
|
73,1
|
3000
|
15-1427
|
4
|
60
|
23,4
|
12490
|
4625
|
73,
|
3000
|
nўқ - цистернанинг ўқлари сони, дона;
Gюк - цистернанинг юк кўтариши, т;
qт -цистернанинг массаси (тараси), т;
Lа - автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича цистернанинг узунлиги,
мм;
Hм - рельснинг юқори каллаги сатҳидан цистернанинг максимал
баландлиги, мм;
Vқ - цистерна қозонининг тўла ҳажми, м3;
Dқ - цистерна қозонининг ички диаметри, мм;
14-амалиёт иши
Вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш учун йиғимларни ҳисоблаш
Амалиёт ишини бажаришдан мақсад: талабаларга вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш учун йиғимларни аниқлашни ўргатиш ва кўникмаларини шакллантириш.
Уставнинг 75-бандига мувофиқ айрим ташкилотларга ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган, умумий темир йўл тармоғи билан узлуксиз релсли излар орқали боғланишда бўлган йўллар темир йўл шохобча йўлларига мансуб бўлади. Юкли ва бўш вагонларни темир йўлнинг локомотивида темир йўл шохобча йўлларига олиб кириб бериш ва олиб чиқиш учун йиғимлар ўртача суткалик олиб кириб берилган ва олиб чиқилган вагонлар сонига ҳамда вагонларни икки томонга олиб кириб бериш ва олиб чиқиш масофасига мувофиқ белгиланган. Бу йиғимлар №1 тариф қўлланмаси [8] нинг II қисмини:
- агар темир йўл шохобча йўллари вазирликлар ва идораларнинг корхоналари ва ташкилотлари тасарруфида бўлса, №1 жадвалидаги ставкалар бўйича;
- агар темир йўл шохобча йўллари темир йўлининг тасарруфида бўлса №2 жадвалидаги ставкалар бўйича ундирилади.
Вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш масофаси, олиб кириб берилган ва олиб чиқилган вагонларнинг ўртача суткалик сони темир йўл шохобча йўлларини эксплуатацияси ва вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш шартномаларида кўрсатилади.
Олиб кириб берилган ва олиб чиқилган вагонларнинг ўртача суткалик сонига темир йўлининг ишчи парки ва хусусий ижарага олинган – юкли ва бўш ҳолатда олиб кириб берилган ва олиб чиқилган вагонлар киритилади. Бундай вагонларни ўртача суткалик сони 0,1 вагон аниқлигида ҳисобланади.
Ҳар бир корхонага, ташкилотга, муассасага олиб кириб берилган ва олиб чиқилган вагонларнинг ўртача суткалик сони, ГУ-46 шаклдаги вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш қайдномаси бўйича, темир йўл шохобча йўлларини эксплуатацияси ва вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш шартномаларини тузишдан олдинги йилда олиб кириб берилган ва олиб чиқилган вагонларни шу йилдаги кунлар сонига бўлиш орқали аниқланади.
Агар темир йўл шохобча йўли станциянинг йўлларига туташса, вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш масофаси, темир йўл шохобча йўлини туташиш стрелкасидан бошлаб аниқланади. Агар темир йўл шохобча йўли перегонда туташса, вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш масофаси, вагонларни олиб кириб бериш амалга ошириладиган станциянинг чиқиш стрелкасидан бошлаб аниқланади.
Вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш масофаси темир йўл шохобча йўлининг чизмаси бўйича ёки паспорт маълумотларидан, станциянинг техника тақсимот акти (ТРА) дан, станциянинг чизмаси ёки ҳақиқий ўлчаш бўйича аниқланади.
14.1-мисол: “Н”-корхонаси билан темир йўлининг тасарруфидаги темир йўл шохобча йўлига вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш шартномасини тузишдан олдинги йилда вагонларни олиб кириб бериш қайдномаси бўйича 2760 та вагон олиб кириб берилган ва олиб чиқилган. “Н”-корхонасидан ҳар суткада вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш учун неча сўм йиғим ундирилиши аниқлансин. Вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш масофаси бир томонга L = 4780 м
Ечиш:
а) ўртача суткалик олиб кириб берилган ва олиб чиқилган вагонлар сони – 2760 / 365 = 7,6 та:
- группа п/п V;
- группы вагонов 2 «Свыше 5 до 10»
б) вагонларни икки томонга олиб кириб бериш ва олиб чиқиш масофаси: 4780 х 2 = 9560 м = 9,56 км, «Свыше 9 до 10»
Вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш учун суткалик йиғим ставкаси, темир йўлининг тасарруфидаги темир йўл шохобча йўлларига, №2 жадвал бўйича 113.294 сўм ва бу суммадан 20 % миқдорида қўшилган қиймат солиғи ундирилади:
113.294 + 113.294 х 0,2 = 135.953 сўм.
“Н”-корхонаси темир йўлининг тасарруфидаги темир йўл шохобча йўлига вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш учун ҳар суткада 135.953 сўм йиғим тўлайди.
14.2-мисол: Сутка давомида 2 та вагон олиб кириб берилган ва 2 та вагон олиб чиқилган, жами 4 та вагон. Вагонларни олиб кириб бериш масофаси L = 1850 м.
Ечиш:
а) ўртача суткалик олиб кириб берилган ва олиб чиқилган вагонлар сони – 4 та:
- группа п/п IV;
- группы вагонов 1 «Свыше 2,5 до 5,0»
б) вагонларни икки томонга олиб кириб бериш ва олиб чиқиш масофаси; 1850 х 2 = 3700 м = 3,7 км, «Свыше 3 до 4»
Вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш учун суткалик йиғим ставкаси, вазирликлар ва идораларнинг корхоналари ва ташкилотлари тасарруфидаги темир йўл шохобча йўллари учун, №1 жадвали бўйича 51. 878 сўм ва бу суммадан 20 % миқдорида қўшилган қиймат солиғи ундирилади: 51. 878 + 51. 878 х 0,2 = 62.254 сўм.
Вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш учун суткалик йиғим ставкаси, темир йўлининг тасарруфидаги темир йўл шохобча йўллари учун, № 2 жадвали бўйича 59.970 сўм ва бу суммадан 20 % миқдорида қўшилган қиймат солиғи ундирилади:
59.970 + 59.970 х 0,2 = 71.964 сўм.
Ҳар бир талаба гуруҳ журналидаги фамилияси, исми ва шарифининг тартиб рақамига мувофиқ 14.1-жадвалдаги вариантлар бўйича вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш учун йиғимларни аниқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |