“Ўзбекистон темир йўллари” датк



Download 0,84 Mb.
bet1/34
Sana25.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#287770
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
2 5415773556313165405


Ўзбекистон темир йўллари” АЖ
Тошкент темир йўл муҳандислари институти
Юк ва тижорат ишларини ташкил қилиш

“Юк ва тижорат ишларини ташкил қилиш” фанидан 5230100-Иқтисодиёт (темир йўл транспорти) ва 5230200-Менежмент (темир йўл транспорти) таълим йўналишлари 2-босқич бакалавриат талабалари учун амалий ишларни бажаришга доир услубий кўрсатмалар












Тошкент-2020




УДК 656.212. 7: 651


Услубий кўрсатма “Юк ва тижорат ишларини ташкил қилиш” фанидан амалий ишларни бажариш учун мўлжалланган. Унда юк ташиш режаси кўрсаткичларини, қия жадвалги ва юк вагонларини кодлаш тизимини тадқиқ қилиш, тариф масофаларини аниқлаш, юкларнинг ягона тариф-статистик номенклатураси бўйича кодини, минимал вазн нормасини аниқлаш ва таҳлил қилиш, юк ташиш кира ҳақларини ҳисоблаш, юк ташиш билан боғлиқ бўлган қўшимча ишлар ва хизматлар учун йиғимларни ундириш ҳамда вагонларни ортишда ва туширишда белгиланган муддатлардан зиёд тўхтаб туриши ва вагонларни тозаланмаганлиги учун жарималарни ҳисоблаш бўйича амалиёт ишларини бажариш тартиблари ва услублари келтирилган.


Услубий кўрсатма институт илмий-услубий кенгашида тасдиқланган.


Тузувчилар: О.С. Турдиматов – т.ф.н., доц.


З.В. Эргашева – асс.

Тақризчилар: Р. Пиров – ЎТЙ АЖ “Юк ва тижорат ишлари


бошқармаси” бошлиғининг муовини.
С.Р. Рихсиев – “ТЙФИБ” т.ф.н., доц.

Муқаддима

Темир йўл транспортида юк, йўловчи, багаж ва юк багажларни ташиш технологик операцияларни маълум кетма-кетликда ёки биргаликда бажариш оқибатида, уларнинг макондаги жойлари ўзгартирилади – юклар ишлаб чиқариш доирасидан истеъмол доирасига, йўловчи ва унинг багажи тайинланган манзилга етказиб берилади. Технологик ишлар ўз навбатида техник ҳамда юк ва тижорат операциялардан иборат бўлиб, уларни норматив ҳужжатларда белгиланган муддатларда, аниқ, тўла-тўкис ва лозим даражада бажариш юкларни тайинланган манзилларга ўз вақтида ва тўла асраб етказиб беришни, йўловчиларга эса сифатли хизмат кўрсатишни таъминлайди.


Техник ишлар мажмуаси ташиш жараёнидаги темир йўлнинг ички фаолияти ҳисобланиб, уларни бажаришни темир йўлнинг мутасадди корхоналари амалга оширади. Техник ишларга: станциядаги манёвр ишлари, вагонларни ортиш-тушириш жойларига олиб кириб бериш ва олиб чиқиш, вагонларни саралаш, поезд ва таркибларга ишлов бериш, поездларни станцияга қабул қилиш ва жўнатиш, таркибни тарқатиш, шакллаш каби ишлар мансубдир.
Юк ва тижорат ишлари ташиш жараёнидаги темир йўлнинг ташқи фаолияти ҳисобланиб, улар мажмуаси темир йўл транспортининг давлат корхоналари, ташкилотлари, бошқа турдаги транспортлар ва жисмоний шахслар билан бўлган тармоқлараро технологик алоқаларини ва юридик муносабатларини тавсифлайди. Юк ва тижорат ишларига: жўнатувчилардан юкларни қабул қилиб олиш ва олувчиларга юкларни топшириш, юкларни тортиш, ортиш ва тушириш, йўл сафарида юкларни саралаш ва қайта юклаш, омборларда юкларни вақтинчалик сақлаш ва тахлаш, ташиш билан боғлиқ бўлган юк ҳужжатларини расмийлаштириш, юк ташиш учун кира ҳақлари ва йиғимларни, зарур ҳолатларда жарималарни ундириш, темир йўл шохобча йўлларига вагонларни топшириш ва улардан вагонларни қабул қилиб олиш ҳамда бу ишларни лозим даражада расмийлаштириш ва шу кабилар мансуб бўлади.
Услубий кўрсатмалар темир йўл транспорти норматив ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, юк станцияларининг поезд ахборотларини ва ташиш ҳужжатларини ишлаш бўйича технологик марказ (СТЦ) ларида, товар идораларида ва минтақавий темир йўл бўлинмасининг ташиш ҳужжатларини ишлаш бўйича технологик марказ (Тех ПД) ларида бажариладиган техник, юк ва тижорат ишларни қамраб олган 17 та амалиёт ишларни ўз ичига қамраб олган бўлиб, бакалавриатнинг 5230100-Иқтисодиёт (темир йўл транспорти) ва 523200-Менежмент (темир йўл транспорти) таълим йўналишларининг 2-босқич талабаларига мўлжалланган.


Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish