Хамза станциясидан Карши станциясигача бўлган тариф масофа: ℓтар. = 153 + 347 + 12 = 512 км.
9.2-расм. Хамза станциясидан Карши станциясигача бўлган
тариф масофасини аниқлаш чизмаси
Ҳар бир талаба гуруҳ журналидаги фамилияси, исми ва шарифининг тартиб рақамига мувофиқ 9.1-жадвалдаги вариантлар бўйича жўнатувчи ва тайинланган станциялар орасидаги тариф масофаларни аниқлайди.
9.1-жадвал
Вариантлар бўйича топшириқлар
№
|
I
|
II
|
III
|
IV
|
1
|
Алат – Хамза
|
Бозсу – Пролетарабад
|
Алгашет – Капеллы
|
Демурино – Турка
|
2
|
Каракуль – Янгиер
|
Чирчик – Караулбазар
|
Замзор – Жасминная
|
Просяная – Явора
|
3
|
Якатут – Баяут
|
Аранчи – Мубарек
|
Камышет – Юная
|
Южнодонбасская – Комарно
|
4
|
Шарислан – Гулистан
|
Паргос – Мубарек
|
Курят – Лысые Горы
|
Межевая – Оброшин
|
5
|
Мургак – Акалтын
|
Барраж – Серный Завод
|
Нижнеудинск – Красавка
|
Удачная – Рудно
|
6
|
Куюмазар – Бахт
|
Газалкент – Касан
|
Уда II – Никольский
|
Родинская – Иваничи
|
7
|
Кызылтепа – Сырдарьинская
|
Сергели – Нишан
|
Хингуй – Татищево
|
Легендарна – Голобы
|
8
|
Малик – Мехнат
|
Кучлук – Жайрон
|
Шеберта – Сухой
|
Желанная – Рожище
|
9
|
Навои – Чиназ
|
Тойтепа – Тинчлик
|
Будагово – Карабулак
|
Чунишино – Луцк
|
10
|
Зиевуддин – Алмазар
|
Озодлик – Канимех
|
Котик – Елховка
|
Сартана – Горохов
|
11
|
Зирабулак – Пахта
|
Ахангаран – Каракатта
|
Тулун – Тарханы
|
Доля – Радехов
|
12
|
Каттакурган – Навруз
|
Карахтай – Кызылкудук
|
Нюра – Зоринский
|
Роя – Верба
|
13
|
Нурбулок – Узбекистан
|
Янгиер – Ходжадавлет
|
Азей – Куриловка
|
Аккемер – Тасты-Талды
|
14
|
Джума – Уртааул
|
Баяут – Алат
|
Шуба – Барнуковка
|
Тамды – Приишимская
|
15
|
Улугбек – Рахимова
|
Гулистан – Каракуль
|
Шерагуль – Высотная
|
Алга – Денисовка
|
16
|
Самарканд – Чукурсай
|
Акалтын – Якатут
|
Тулюшка – Карабулак
|
Мартук – Джалтыр
|
17
|
Зарафшан – Келес
|
Бахт – Шарислан
|
Мингатуй – Бурасы
|
Шипово – Ирченко
|
18
|
Джамбай – Шарк
|
Сырдарьинская – Мургак
|
Харик – Подснежная
|
Деркул – Атбасар
|
19
|
Булунгур – Фархад
|
Мехнат – Бухара II
|
Делюр – Жерновка
|
Пойма – Жаксы
|
20
|
Богарное – Бекабад
|
Чиназ – Куюмазар
|
Забитуй – Шиханы
|
Жолкудук – Цвилинга
|
21
|
Галляарал – Луначарского
|
Алмазар – Кызылтепа
|
Тыреть – Клены
|
Алгаба – Атырау
|
22
|
Дашт – Ялангач
|
Пахта – Малик
|
Залари – Балаково
|
Тузово – Акжайык
|
23
|
Шуртан – Кадырья
|
Навруз – Навои
|
Хотхор – Кордон
|
Амангельды – Доссор
|
24
|
Гузар – Аккавак
|
Янгиюль – Зиевуддин
|
Кутулик – Тулумбасы
|
Чашкан – Доссор
|
25
|
Танхоз – Бозсу
|
Узбекистан – Зирабулак
|
Мурино – Северка
|
Ак-Булак – Бакай
|
26
|
Тинчлик – Чирчик
|
Уртааул – Каттакурган
|
Утулик – Бойцы
|
Соленая – Уленты
|
27
|
Канимех – Аранчи
|
Рахимова – Нурбулок
|
Слюдянка II – Коуровка
|
Изимбет – Экибастуз I
|
28
|
Каракатта – Паргос
|
Луначарского – Нишан
|
Ангасолка – Ферма
|
Чингирлау – Атыгай
|
29
|
Танхоз – Барраж
|
Кадырья – Жайрон
|
Глубокая – Чайковская
|
Цвилинга – Майкаин
|
30
|
Кызылкудук – Газалкент
|
Аккавак – Алат
|
Россоха – Зюкай
|
Соленая – Карасо
|
10-амалиёт иши
Юкларнинг ягона тариф-статистик номенклатураси бўйича кодини аниқлаш ва таҳлил қилиш
Амалиёт ишини бажаришдан мақсад: талабаларда юкларнинг ягона тариф-статистик номенклатураси бўйича кодини аниқлашни ва таҳлил қилишни ўргатиш, ҳамда билим ва кўникмаларини шакллантириш.
Темир йўл транспортида ички қатновларда юкларни ташишда, юкларнинг ягона тариф-статистик номенклатурасига (единая тарифно-статистическая номенклатура грузов, қуйида ЕТСНГ деб юритилади) [10] мувофиқ барча юклар кодланади. ЕТСНГ бўйича юкларни рўйхати темир йўл транспортида ташиш қоидалари ва тарифлар Тўплами №407 [10] да (қуйида №407-Тўплам деб юритилади) келтирилган. ЕТСНГ бўйича юкларни тариф туркумини белгилаш, минимал вазн нормасини ва юк ташиш кира ҳақларини ҳамда йиғимларни аниқлаш учун хизмат қилади. ЕТСНГ бўйича барча юклар 12 та бўлимга, 75 та тариф гуруҳига киритилган. Шундан – 7 та гуруҳ қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш маҳсулотларини ва 68 та гуруҳ саноат маҳсулотларини ташкил қиладилар (ЕТСНГ расмий нашр бўлганлиги учун, юкларнинг номлари ўзбек тилига таржима қилинмади).
ЕТСНГ бўйича барча юкларга олти рақамли код берилган бўлиб, унинг:
- биринчи иккита рақам – юкнинг тариф гуруҳини;
- учинчи рақам – тариф гуруҳидаги юк позицияси номерини;
- тўртинчи ва бешинчи рақамлар – тариф позициясидаги юк номерини;
- олтинчи рақам назорат сонини билдиради.
Назорат сони юкларнинг кодларини хатоликлардан ҳимоялаш учун хизмат қилади.
ЕТСНГ бўйича барча юклар аниқ, лўнда ва қисқа номланган бўлиб, битта, иккита ёки кўпи билан тўртта, бешта сўз билан ифодаланади. Масалан:
- Пшеница;
- Антрацит;
- Сигареты;
- Лампы накаливания;
- Волокно хлопковое;
- Цемент всякий марки до м-400 в таре;
- Уголь каменный марки ОС-отощенный спекающийся ва ҳ.к.
Юкларнинг ЕТСНГ кодининг позиция номери (биринчи учта рақам) бўйича юкларнинг режа ва ортишни ҳисобга олиш номенклатураси ҳамда шифри Прейскурант 10-01 [7] бўйича аниқланади. Бу номенклатурада юклар шундай аломатлари бўйича бирлаштирилганки, асосий оммавий юклар номенклатураси қисқа бўлишини, таққосланувчанлигини, ташиш шароитларини белгилашини ва ҳаракатдаги состав турини танлаш имкониятини бериши инобатга олинган. Юкларнинг режа ва ортишни ҳисобга олиш номенклатураси юк ташишларни режалаштиришда ва ортишни ҳисобга олишда фойдаланилади.
Юкларнинг кодини ҳимояловчи назорат сони компьютерда (ёки дастаги) ҳисобланади ва текширилади. Бунинг учун 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 1 2 10.... вазн қаторидан ва 11 модулли назорат методидан фойдаланилади. Юкнинг кодни биринчи бешта сонларини 1 2 3 4 5 вазн қаторига разрядлар бўйича кўпайтмаси суммасини 11 модулига бўлиш натижасидаги қолдиқ, кодни ҳимояловчи назорат сони ҳисобланади. Қолдиқ (назорат сони) икки рақамли (10) сон чиққан ҳолларда, вазн қатори икки позицияга сурилади, яъни юк кодининг сонлари разрядлар бўйича, 3 4 5 6 7 вазн қаторига кўпайтирилади. Агар шунда ҳам қолдиқ (назорат сони) 10 га тенг бўлса, юк кодини ҳимояловчи назорат сони қиймати 0 га тенг деб қабул қилинади. Бу метод ёрдамида ахборот воситаларига киритилган барча нотўғри код сонлари ва бошқа хатолар аниқланади.
Темир йўл таранспортида юкларнинг коди жуда кўп ҳолатларда фойдаланилади: юк олувчиларга юкларни туширишга етиб келиши ҳақида хабар беришда, поездларни аслича вароқларини тўлдиришда, юкларни режалаштиришда, ортиш ва тушириш ишларини ҳисобга олишда ва ҳ.к.
10.1-мисол: “Мука пшеничная высшего сорта” ни ЕТСНГ бўйича коди, юкларни режа ва ортишни ҳисобга олиш номенклатурасида қайси номенклатура гуруҳига мансублиги ва шифри ҳамда назорат сони аниқлансин.
Ечиш: №407-Тўпламини, “Юкларнинг алфавит рўйхати” [10] дан ёки “ЕТСНГ-Алф.” файлидан “Мука пшеничная высшего сорта” ни ЕТСНГ бўйича кодини қидириб топамиз ва ёзиб оламиз.
Кўрсатма: “ЕТСНГ-Алф.” файлидан юкларни кодини қидриб топиш учун “УГКР лаб. эл. об” папкасидаги “ЕТСНГ-Алф.” файли очилади, сўнгра Ctrl ва F тугмачалари бараварига босилади. Мониторда “Найти и заменить” дарчаси очилади. Дарча “Найти” ҳолатига келтирилади ва унинг қоторига қидирилаётган юкнинг номи хато қилмасдан ёзилади, сўнгра дарчанинг “Найти далее” тугмаси сичқонча чап тугмачаси ёрдамида босилади.
10.1-расмда “Мука пшеничная высшего сорта”ни коди келтирилган.
10.1-расм. ЕТСНГ бўйича “Мука пшеничная высшего сорта”ни коди
“Мука пшеничная высшего сорта” 50-гуруҳ, 501-позициядаги юкларга мансуб бўлиб, мазкур позициядаги юк номери 01.
Прейскурант 10-01 [10] нинг В бўлими ёки “ЕТСНГ НПУП” файлидан “Мука пшеничная высшего сорта” нинг позиция номери – 501 бўйича, Юкларнинг режа ва ортишни ҳисобга олиш номенклатураси бўйича қайси номенклатура гуруҳига мансуб эканлигини ва шифрини аниқлаймиз.
Юкларнинг режа ва ортишни ҳисобга олиш номенклатураси бўйича “Мука пшеничная высшего сорта” “Продукты перемола” номенклатура гуруҳига мансуб бўлиб “ГЗ” деб шифрланади.
“Мука пшеничная высшего сорта” коди назорат сонини текшириш учун, унинг кодини биринчи бешта рақами 50101 ни 1 2 3 4 5 вазн қаторига кўпайтирамиз:
5 0 1 0 1
×
1 2 3 4 5
5 0 3 0 5
Кўпайтма натижаларини жамлаймиз ва йиғиндини 11 га бўламиз, яъни, 5 + 0 + 3 + 0 + 5 = 13; 13 : 11 = 1 (2). Бўлишдан кейинги қолдиқ 2 коднинг назорат сони ҳисобланади. Юкнинг хатоликдан ҳимоялаш коди 501012 бўлади.
Агарда юк кодини узатишда хатоликка йўл қўйилса, масалан 2 ва 3 рақамларнинг ўрни алмашиб қолса, текширишда қуйидаги назорат сони аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |