“Ўзбекистон темир йўллари” датк


а) станциянинг товар идорасида ундириб олинадиган йиғимлар



Download 1,97 Mb.
bet27/30
Sana21.02.2022
Hajmi1,97 Mb.
#50884
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
Услубий курсатма иктисодиёт

а) станциянинг товар идорасида ундириб олинадиган йиғимлар:
- 40.2. Юкни етиб келганлиги ҳақида телефонда иккинчи бор хабар беришга: 3569+ 3569х 0,15 =4,104.35 сўм;
- 21.1. Мижознинг буютрманомаси бўйича ноумумий фойдаланиш жойларига туширишга юбориладиган вагонларга бўрда белги қўйишга: 10931 + 10931 х 0,15 = 12,570.65 сўм;
- 9.1. Сутканинг мижоз белгилаган муайян даврида вагонларни туширишга олиб кириб беришга: 107632 + 107632 х 0,15= 123,776.8 сўм;
- 26.3. Бир олиб кириб беришда темир йўл шохобча йўли эгасининг ҳудудидаги дорвозаларни темир йўлни кучи ва воситасида очиш ва беркитишга: 6082+ 6082 х 0,15 = 6,994.3 сўм;
- 26.2. Бир олиб кириб беришда темир йўл шохобча йўли эгасининг ҳудудидаги учта марказлаштирилмаган (дастаки) стрелкани темир йўлни кучи ва воситасида айлантиришга:
3 х (5963+ 5963х 0,15) =20,572.35 сўм;
- 16.1. Юкларни туширишдан сўнг вагонларни ювиш шарт бўлган юклар рўйхатига киритилмаган бир дона оддий вагонни тозалашга:
29559 + 29559х 0,15 =33,992.85 сўм;
Жами сўм. Шундай қилиб темир йўл юк жўнатувчидан қўшимча ишлар ва хизматлар учун ҳаммаси бўлиб 202,011.3 сўм йиғим ундиради.
Ҳар бир талаба гуруҳ журналидаги фамилияси, исми ва шарифининг тартиб рақамига мувофиқ 14.2-жадвалдаги вариантлар бўйича юкни жўнатиш ва етиб келиши бўйича қўшимча ишлар ва хизматлар учун йиғимларни ундиришни аниқлайди.
14.2-жадвал
Вариантлар бўйича топшириқлар



Юкнинг номи

Юкнинг вазни, т.

Ртех , т.

1

Бумага газетная в рулонах шириной 1260 мм

38300

41,0

2

Картон коробочный марок «В» и «Г» в рулонах шириной 105 см

37800

40,0

3

Холодильники бытовые «Днепр»

16400

17,5

4

Карбид кальция в металлических барабанах

56700

64,0

5

Крупа в мешках

65300

68,0

6

Бумага газетная в рулонах шириной 1680 мм

26400

29,8

7

Картон коробочный марок «В» в рулонах шириной 110 см

32100

36,0

8

Холодильники бытовые «Минск-5»

12100

13,2

9

Сурик железный в мешках

61200

64,0

10

Сахар – рафинад прессованный в картонных ящиках

59700

63,0

11

Мука кормовая рыбная в мешках массой (нетто) 25 кг

52570

55,0

12

Бумага газетная листовая форматом 60 х 80 мм

34400

37,0

13

Порошки для шлифовки в мешках

58700

63,0

14

Мыло хозяйственные твердое в ящиках

56800

63,0

15

Сахар – рафинад прессованный быстрорастворимый в картонных ящиках

59400

63,0

16

Мука кормовая рыбная в мешках массой (нетто) 30 кг

54400

56,0

17

Хлопок – волокно

51200

54,0

18

Бумага типографская, писчая в рулонах

43300

45,0

19

Цемент в мешках

67560

70,0

20

Смолы искусственные во флягах

47600

50,0

21

Белила во флягах

62200

63,0

22

Мука кормовая рыбная в мешках массой (нетто) 35 кг

56700

58,0

23

Холодильники бытовые «Мир»

92300

11,3

24

Картон коробочный марок «А» и «Б» в кипах размером 100 х 70 см

33200

36,0

25

Холодильники бытовые «Брюса»

10200

13,1

26

Ангидрид фталевый в мешках

53400

57,0

27

Мука пшеничная в мешках

65600

68,0

28

Мука кормовая рыбная в мешках массой (нетто) 40 кг

55700

60,0

29

Тетради школьные

40300

44,0

30

Картон коробочный марок «В» и «Г» в рулонах шириной 100 см

35600

38,0

15-амалиёт иши
Вагонларни ортишда белгиланган муддатлардан зиёд тўхтаб туриши ва ортишга тозаланмаган вагонларни олиб кириб берилганлиги учун жарималарни ҳисоблаш


Амалиёт ишини бажаришдан мақсад: талабаларга вагонларни ортишда белгиланган муддатлардан зиёд тўхтаб туриши ва ортишга тозаланмаган вагонларни олиб кириб бериш учун жарималарни ҳисоблашни ўргатиш ва кўникмаларини шакллантириш.
Станцияларда ва темир йўл шохобча йўлларида юк жўнатувчилар воситасида ортишга олиб кириб берилган вагонларни белгиланган муддатлардан зиёд тўхтаб туриши учун мулкий жавобгарликнинг миқдори Уставнинг 132-бандида баён этилган.
Мулкий жавобгарликнинг миқдори вагонни турига, тўхтаб туриш вақтига ва вагон кимнинг тасарруфида эканлигига боғлиқ. Жарима миқдори сўмларда эмас балки бозор иқтисодиётининг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланган.
Оддий вагонларнинг – ёпиқ ва ярим очиқ вагонларнинг, платформаларнинг белгиланган муддатдан зиёд тўхтаб туриши учун ҳар бир вагондан соатига қуйидаги миқдорларда жарималар ундирилади:
- тўхтаб туриш 1 дан 6 соатгача бўлганида – ҳар бир вагон соатига 0,05 энг кам иш ҳақи миқдорида;
- тўхтаб туриш 7 дан 12 соатгача бўлганида – ҳар бир вагон соатига 0,1 энг кам иш ҳақи миқдорида;
- тўхтаб туриш 13 дан 18 соатгача бўлганида – ҳар бир вагон соатига 0,15 энг кам иш ҳақи миқдорида;
- тўхтаб туриш 18 соатдан зиёд бўлганида – ҳар бир вагон соатига 0,25 энг кам иш ҳақи миқдорида.
15 минутгача бўлган тўхтаб туриш ҳисобга олинмайди, 15 минут ва ундан ортиқ тўхтаб туриш тўлиқ соатга қабул қилинади. Цистерналарни, цемент ташувчиларни, транспортерларни, бункерли ярим очиқ вагонларни ва бошқа махсус вагонларни (рефрижераторлардан ташқари) тўхтаб туришига жарима миқдори 2 маротабага, рефрижератор вагонларни тўхтаб туришига 3 маротабага оширилади. Ташкилотларнинг ва жисмоний шахсларнинг тасарруфидаги ёки улар ижарага олган вагонлар темир йўлининг йўлларида тўхтаб туришига жарима 50 фоиз миқдорида ундирилади. №1 Тариф қўлланмаси [8] нинг II қисмида жарималарни тезликда аниқлаш имкониятини берувчи ҳисоб жадвали келтирилган.
Темир йўл станциясининг бошлиғи юк жўнатувчининг воситаларида ортишга бўш вагонларни олиб кириб бериш вақти ҳақида юк жўнатувчини бўш вагонларни олиб кириб беришдан 2 соатдан кеч қолмай хабар бериши шарт (Уставнинг 57-банди). Хабар бериш тартибини станция бошлиғи белгилайди (телефон, телеграф, почта алоқаси ва бошқалар). Юк жўнатувчи хабар бериш усулларидан бирини танлаб олади ва бу ҳақида станция бошлиғига маълум қилиб қўяди. Телефон орқали хабар бериш тартиби белгиланганида, юк жўнатувчи хабарни қабул қилиш учун масъул шахсни тайинлаши керак ва уни фамилияси ва телефон номерини станция бошлиғига билдириб қўйиши шарт. Агар юк ортиш, туширишга олиб кириб берилган вагонлар ҳисобидан таъминланса, ортишга вагонларни олиб кириб бериш вақти ҳақида хабар бериш талаб этилмайди. Вагонларни ортишга олиб кириб бериш вақти ҳақида хабарларни ёзиб бориш учун станцияда ГУ-2 шаклдаги вагонларни ортишга ёки туширишга олиб кириб бериш вақти ҳақида хабар бериш Китоби юритилади (юкларни ташиш Қоидаларининг 3-бўлими, 32-§).
Ортиш учун бўш вагонларни олиб кириб бериш, хабардаги муддатдан сўнг 2 соатдан ортиққа кечикса, станция юк жўнатувчига янгитдан келгуси олиб кириб бериш вақти ҳақида хабар бериши керак (юкларни ташиш Қоидаларининг 3-бўлими, 33-§).

Download 1,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish