Юк ташиш билан боғлиқ бўлган қўшимча ишлар ва хизматлар учун йиғимларни ундириш
Амалиёт ишини бажаришдан мақсад: талабаларга юк ташиш билан боғлиқ бўлган қўшимча ишлар ва хизматлар учун йиғимларни аниқлашни ўргатиш ва кўникмаларини шакллантириш.
Юк ташиш билан боғлиқ бўлган қўшимча ишлар ва хизматлар учун йиғимларни ундириш “ЎТЙ” АЖнинг минтақавий темир йўл узеллари тасдиқлаган шартномавий тарифлар асосида амалга оширилади. Қуйидаги 14.1-жадвалда жўнатувчилардан юкларни қабул қилиб жўнатишдаги ва етиб келган юкларни олувчиларга топширишдаги қўшимча ишлар ва хизматлар учун ставкалар келтирилган.
14.1-жадвал
№
каль- куляция №
Қўшимча ишлар ва хизматлар номи
Ўлчови
Сумма-си, сўм
1
2
3
4
5
1
3.1
Мижознинг талабига биноан Ўзб. т.й. сарҳадларига ва сарҳадларидан ташқарига инвентар паркнинг битта вагон ортиш учун қўшимча режа ажратиш
1 вагон
136199
2
3.2
Мижознинг талабига биноан Ўзб. т.й. сарҳадларига ва сарҳадларидан ташқарига инвентар паркнинг битта бўш вагони жўнаш учун қўшимча режа ажратиш
1 вагон
100643
3
6.1
Юкларни қабул қилиш ва топширишда темир йўли тарозисида вазнини тортиш ва текшириш
1 вагон
70617
4
6.2
Юкларни қабул қилиш ва топширишда ТЙШЙ эгаси тарозисида вазнини тортиш ва текшириш
59306
5
7.1
Темир йўлни ҳисобидан битта тамбалаш – пломбалаш мосламасини (ЗПУ) ўрнатишга
1 ЗПУ
32713
6
9.1
Сутканинг мижоз белгилаган муайян даврида вагонларни ортишга олиб кириб беришга
Юкларни туширишдан сўнг вагонларни ювиш шарт бўлган юклар рўйхатига киритилмаган бир дона оддий вагонни тозалашга
1 вагон
29559
9
21.1
Мижознинг буютрманомаси бўйича ноумумий фойдаланиш жойларига ортишга ва туширишга юбориладиган вагонларга бўрда белги қўйишга
1 вагон
10931
10
26.2
Бир олиб кириб беришда темир йўл шохобча йўли эгасининг ҳудудидаги битта марказлаштирилмаган (дастаки) стрелкани темир йўлни кучи ва воситасида айлантиришга
1 дастаки стрелка
5963
11
26.3
Бир олиб кириб беришда ўтиш жойлардаги шлагбаумларни, темир йўл шохобча йўли эгасининг худудидаги дарвозаларни темир йўлни кучи ва воситасида очиш ва беркитишга
1 дона
6082
12
32.1
Бепул сақлаш учун белгиланган нормадан зиёд бир сутка юкларни сақлашга
1 вагон
35137
13
39.2
Мижознинг илтимоси бўйича ташиш ҳужжатларини тўлдиришга
1 ҳужжат
7871
14
40.2
Юкни етиб келганлиги ҳақида телефонда иккинчи бор хабар беришга
1 вагон
3569
14.1-мисол: Станциянинг темир йўл шохобча йўллида қўшимча режа бўйича маҳаллий қатновларда 64700 кг “Сахар-песок”ни ортиб жўнатишдаги қўшимча ишлар ва хизматлар учун йиғимлар аниқлансин. Ечиш: қуйидаги шартлар асосида қўшимча ишлар ва хизматлар учун йиғимлар аниқланади ва улардан 15 % миқдорида қўшилган қиймат солиғи ундирилади. а) станциянинг товар идорасида ундириб олинадиган йиғимлари: - 3.1. Мижознинг талабига биноан Ўзб. т.й. сарҳадларига ва сарҳадларидан ташқарига инвентар паркнинг битта вагон ортиш учун қўшимча режа ажратиш: 136199 + 136199 х 0,15 = 156,628.85 сўм; - 39.2. Мижознинг илтимоси бўйича ташиш ҳужжатларини тўлдиришга: 7871 + 7871 х 0,15 =9,051.61 сўм; - 21.1. Мижознинг буютрманомаси бўйича ноумумий фойдаланиш жойларига ортишга юбориладиган вагонларга бўрда белги қўйишга: 107632 + 107632 х 0,15 =123,776.8 сўм; - 9.1. Сутканинг мижоз белгилаган муайян даврида вагонларни ортишга олиб кириб беришга: 52334 + 52334 х 0,2 = 62801 сўм; - 26.3. Бир олиб кириб беришда темир йўл шохобча йўли эгасининг ҳудудидаги дорвозаларни темир йўлни кучи ва воситасида очиш ва беркитишга: 6082 + 6082х 0,15= 6,994.3 сўм; - 26.2. Бир олиб кириб беришда темир йўл шохобча йўли эгасининг ҳудудидаги учта марказлаштирилмаган (дастаки) стрелкани темир йўлни кучи ва воситасида айлантиришга: 3 х (5963+ 5963х 0,15) =20,572.35 сўм; Шундай қилиб темир йўл юк жўнатувчидан қўшимча ишлар ва хизматлар учун ҳаммаси бўлиб, 329,594.56 сўм йиғим ундиради.
14.2-мисол: Станциянинг темир йўл шохобча йўллида маҳаллий қатновларда 64700 кг “Сахар-песок” ни тушириш ва юк олувчига топширишдаги қўшимча ишлар ва хизматлар учун йиғимлар аниқлансин. Ечиш: қуйидаги шартлар асосида қўшимча ишлар ва хизматлар учун йиғимлар аниқланади ва улардан 15 % миқдорида қўшилган қиймат солиғи ундирилади.