4. Б-А-В айланма участкасида поездларнинг ҳаракатланишини таъминловчи эксплуатация паркини аниқлаш учун айланма графиги ва ведомостини ишлаб чиқиш
4.1. Умумий қоидалар
Поездларнинг ҳаракатланиш жадвали ва уларга айланма пунктларда техник хизмат кўрсатишнинг техник меъёрлари мавжуд бўлганида локомотивларга талаб айланма ведомости бўйича олиб борилади. Ҳисоб-китобларни тартибга солиш учун махсус ҳисоб китоб ведомостлари ( ЦДЛ № 1,2, 5, 13 ва бошқа шакллар), шунингдек мос равишдаги услублар ҳам ишлаб чиқилган.
Ҳисоб-китобнинг асосий кўрсаткичи – локомотивнинг бир кеча-кундуздаги умумий ишлаган вақтидир:
,
Бу ерда - локомотивнинг мос равишда асосий ва айланма депо станцияларида тўхтаб туришининг умумий вақти, соат
локомотивнинг бригадалари тўхтаб туришининг умумий вақти, соат
участка бўйича мос равишда у ёққа ва тескарисига (ортга) юришининг умумий вақти, соат
m - бригадалар билан хизмат кўрсатиш участкаларининг сони;
эксплуатация қилинадиган паркдаги локомотивлар сони
Мэ= лок/24
4.2. Ишни бажариш тартиби
Айланма ведомостини қуриш учун поездларнинг ҳаракатланиш жадвали(графиги)дан маълумот олиниб, 4.1-жадвалда келтирилган А 3 форматидаги миллиметрли қоғозга махсус ведомостни тўлдириш керак.
Айланма ведомостини тўлдиришда 3, 5, 11, 12, 15, 16, 22 ва 23 графикларни хронологик тартибда поездларнинг ҳаракатланиш жадвалидан (3-иш) олиб ёзилиб, сўнгра 4, 6, 12, 13, 16, 17, 23, 24 графалар бўйича ҳисобланади.
Уларни айланма станция деполарида поездларининг номери ортиб боришига кўра бир-бири билан, бунда охиргиси биринчиси билан боғланади. Локомотивнинг перегонлар бўйича юрган вақти ва станцияларда тўхтаб турган жами вақти локомотивнинг умумий ишлаган вақти бўлади.
∑Тлок=∑ТА+∑ТАБ+∑ТБ∑ТБА+∑ТА+∑ТАВ+∑ТВ+∑ТВА
Бизнинг мисолда
∑Тлок= 11+115.5+27.5+115.5+11+115.5+27.5+115.5= 539 соат.
У ҳолда Мэ= 539/24 = 22.45 23 та локомотив.
Эксплуатация қилинадиган локомотив паркини аниқлашнинг яна бир усули – графо аналитик усулдир. Уни қуриш учун А 3 форматидаги миллиметрли қоғоз керак бўлади. Айланма графигини тузиш намунаси 4.2-жадвалда келтирилган. Жадвалдаги вертикал устунлар соатларни, горизонтал устунда эса бир кеча-кундузда ташиш жараёнини бажариш учун зарур локомотивлар сонини кўрсатади.
Айланма график худди поездларнинг ҳаракатланиш графигини қургандаги каби горизонтал чизиқларга поезд № қўшилиб, улар орасидаги ҳаракатланиш интервалига эса - станциянинг номи қўйиб қурилади.
Қуриш қулайлиги учун чизиқларнинг қирраларига станциялар орасида поездлар ҳаракатининг бошланиш ва тугалланиш дақиқалари қўйилади. Қаторлар миқдорини талаб қилинадиган локомотив парки кўрсатади.
4.1-жадвал Б-А-В участкасида локомотивлар айланмаси ведомости
4.2 жадвал 2TE10M локомотивларнинг айланма графиги
Do'stlaringiz bilan baham: |