Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

 
Саволлар
1. Қатағонлик сиѐсати қачон ва нима учун бошланган ? 
2. Ўзбекистонда кимлар қатағонлик қурбонлари бўлдилар? 
3. Ўзбекистонда қатағонлик сиѐсати қандай оқибатларга олиб келди? 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
16-Мавзу: ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ЙИЛЛАРИДА 
ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ ФАШИЗМ УСТИДАН ҚОЗОНИЛГАН 
ҒАЛАБАГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ. 
Режа. 
1. Иккинчи жаҳон урушининг бошланиши. 
2. Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий салоҳиятининг фашизмга қарши сафарбар қили-
ниши. 
3. Уруш йилларида Ўзбекистонда фан ва маданият. 
4. Ўзбекистонликларнинг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси. 
АДАБИЁТЛАР: 4,15,79,99,100,102,103. 
Иккинчи жаҳон уруши 20-30 йиллар чегарасида жаҳоннинг асосий минтақаларини 
қамраб олган чуқур сиѐсий ва иқтисодий тангликнинг оқибати эди. Бундай иқтисодий 
тангликдан қутилиш ва ўз мамлакатлари халқлари эътиборларини чалғитиш мақсадида 


111 
АҚШ ва Европа мамлакатларининг ҳукмрон доиралари жаҳонга ҳукмронлик қилиш ка-
би геополитик даъволарни илгари сура бошладилар. Бу даврда ҳарбий ва сиѐсий қудра-
ти ошган фашистлар Германияси ва милитаристик Япония давлатлари Иккинчи жаҳон 
уруши бошланишида асосий роль уйнадилар. Айни пайтда Англия ва Франциянинг 
сиѐсий доиралари ҳам ―Коммунизм ҳавфи‖дан чўчиб, чуқурроқ ўйланмаган ҳатти -
ҳаракатлари билан немис национал социалистлар партиясини қўллаб-қувватлашга 
астойдил киришдилар. Бундан руҳланган фашизм, большевизмни даф қилувчи қудрат-
ли куч сифатида майдонга чиқди. Фашистлар йўлбошчиси Адольф Гитлернинг эса асо-
сий мақсади ―учинчи рейх‖ни вужудга келтириш, Германияга ҳудудий қарам ерлар 
плацдармини кўпайтиришдан иборат эди.
Шундай шароитда етакчи ғарб мамлакатларининг ҳукмрон доиралари Австриянинг 
Германия таркибига қўшиб олинишига (1938 й. март) ва Мюнхен битимига (1939 й. 
сент.) қаршилик кўрсатишмади. Оқибатда, Иккинчи жаҳон урушининг бошланиши 
учун қулай вазиятни вужудга келди. Бу вақтда, ташқи сиѐсатининг асосий йўналишла-
ри халқаро коммунистик ҳаракатни кучайтиришга қаратилган Совет ҳукумати Сталин 
бошчилигида фашистлар Германиясининг иккиюзламачилик сиѐсатига ишониб, Герма-
нияни Англия ва Францияга қарши қўйишга ва шу йўл билан ўзининг ғоявий душман-
лари ҳамда гитлерчилар армиясини кучсизлантиришга ҳаракат қилди. АҚШ, Англия, 
Франция ва СССР ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашиб бориши, инсоният ҳаѐти-
га хавф туғдира-ѐтган ҳалокатга қарши биргаликда курашмаслик, бу давлат раҳбарла-
рининг қўпол хатоси бўлди. Совет ҳукуматининг сиѐсий доиралари ҳам халқаро 
кескинликнинг кучайишига ва урушнинг бошланишига маълум даражада жавобгардир-
лар.
1939 й. 23 августда Москвада Германия ташқи ишлар вазири Роббентроп билан 
ўтказилган музокаралар жараѐнида СССР ва Германия ўртасида 10 йил муддатга ҳужум 
қилмаслик тўғрисидаги ҳужжат имзоланди. Бир ҳафтадан кейин Германия шарқий 
қўшниси Польшага уруш бошлади (1 сентябрда). 3 сентябрда Англия ва Франция Гер-
манияга уруш эълон қилдилар. Шу йили совет қўшинлари ғарбий Украина ва ғарбий 
Белоруссия худудини босиб олди. Орадан кўп ўтмай улар СССР га қўшиб олинди. 1939 
й. охири - 1940 й. бошларида бўлган совет-фин уруши оқибатида енгилган Финляндия 
Ленинград ва Мурманск оралиғидаги ўз худудини СССР га беришга мажбур бўлди. 
1940 й. ѐзида Бессарабия, Эстония, Литва ва Латвия совет қўшинлари томонидан босиб 
олинди ва СССР таркибига киритилди. 
1939-40 йилларда фашистлар Германияси ўзининг агрессив ниятларини амалга 
ошириб, Польша, Норвегия, Бельгия, Голландия, Дания, Люксембургни босиб олди ва 
1941 й. 22 июн куни ҳужум қилмаслик ҳақидаги шартномани бузиб, СССР худудига 
бостириб кирди. Собиқ Иттифоқ халқлари учун оғир синовлар бошланиб, улар немис - 
фашист босқинчиларига қарши фидокорона курашга киришдилар. Урушнинг дастлабки 
кунлари-даноқ, бутун мамлакатда бўлганидек, Ўзбекистонда ҳам партия ташкилотлари 
томонидан митинглар ва йиғилишлар қилиниб, фашисзмга қарши курашга оммавий са-
фарбарлик эълон қилинди.
1941 й. 22 июнда Тошкент, 23-24 июнда Самарқанд, Бухоро, Андижон, Наманган, 
Фарғона, Нукус ва б. шаҳарларда фашизмни бартараф қилишга чақирувчи митинглар 
бўлиб ўтди. Урушнинг дастлабки кунларидаѐқ республиканинг шаҳар ва туман ҳарбий 
комиссарликларига кунгиллилардан 14 мингдан ортиқ ариза тушган. Ўзбекистон аҳо-
лиси фронтга умумхалқ ѐрдами кўрсатиш ҳақидаги ташаббусни кенг қўллаб-
қувватладилар. Урушнинг дастлабки кунлариданоқ мудофаа жамғармасини ташкил 
этиш ҳаракатига фаол киришилди. Мудофаа жамғармасига ишчилар, колхозчилар зиѐ-
лилар кунлик иш ҳақларини, шанбаликларда ишлаб топилган пулларини, фуқаролар-
нинг шахсий жамғармаларини, қимматбаҳо бойликлари, озиқ-овқат маҳсулотларини 
топширдилар. Урушнинг дастлабки кунларида республика аҳолисида 30 млн. сўм мик-
дорида пул, облигация ва б. қимматбаҳо бойликлар тушди. Ўзбекистон аҳолиси уруш 


112 
йилларида мудофаа жамғармасига жами 649,9 млн сўм пул, 22 кг олтин ва кумуш топ-
ширди. Фронтга кўплаб кийим- кечак ва озиқ-овқатлар юборилди. 
Совет-герман уруши дастлабки даврининг мураккаб ва маъсули-ятли вазифалари-
дан бири иқтисодиѐтни ҳарбий изга солишдан иборат эди. 1941 йилнинг иккинчи ярми-
да Ўзбекистон ҳукумати республика саноат ишлаб чиқаришини ҳарбий изга мослаб 
қайта қуришнинг асосий режаларини ишлаб чиқди. Республикада кадрларнинг танқис-
лиги, саноат хом ашѐси, ѐқилғи, дастгоҳлар, турли асбобларнинг етишмаслигига қара-
масдан, 1941 й. декабридаѐқ, Тошкентда 63 та корхона ва республика бўйича 230 та 
корхона 
мудофаа 
маҳсулотлари 
ишлаб 
чиқара 
бошлади. 
Улар 
орасида 
―Тошқишлоқмаш‖, паравоз таъмирлаш заводлари, Чирчиқ электр-кимѐ комбинати ва б. 
корхоналар бор эди. Иттифоқнинг ғарбий вилоятларидан республикага кўчириб келти-
рилган саноат корхоналарини жойлаштириш, монтаж қилиш ва қисқа муддат ичида 
ишга тушириш ўзбекистонликлардан катта куч-ғайрат талаб қиларди. Бу вазифаларни 
амалга ошириш билан Усмон Юсупов бошчилигидаги комиссия шуғулланди. Уруш-
нинг дастлабки даврида Ўзбекистонга жами 104 та завод ва фабрика эвакуация қилин-
ди. Улар орасида Ленинград тўқимачилик машиналари заводи, ―Россельмаш‖, ―Қизил 
Оқсой‖, Сумск компрессор заводи, Москвадаги, Электрокабель ва ―Подъѐмник‖ завод-
лари, Чкалов номидаги авиация заводи, ― Красньiй путь‖ заводи, Киевдаги ―Транссиг-
нал‖ заводи, Сталинград кимѐ комбинати ва б. бор эди.
Эвакуация қилинган завод ва фабрикаларни тиклашда талабалар, ўқувчилар, уй бе-
калари, фан ва маданият ходимлари, хизматчилар ва колхозчилар фидокорона меҳнат 
қилдилар Урушдан олдинги вақтда йиллар мобайнида қилинган ишлар бу вақтда кун-
лар ва ойлар мобайнида (жумладан, ―Россельмаш‖ заводи 25 кунда, ―Қизил Оқсой‖ за-
води 29 кунда) бажарилди. 1941 й. декабрига келиб эвакуация қилинган корхоналар-
нинг 50 таси ишга туширилди. Республикада ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг 
ўсиши ва ривожланиб бориши билан бир қаторда хом ашѐ ва ѐқилғи - энергетика базаси 
кенгайтирилди. 1942 й. Лангар молибден фабрикаси барпо қилинди. Айни вақтда, 
Қўйтош конининг ишлаб чиқариш қуввати ва Қоратепа рангли металлар конининг қув-
вати кескин оширилди. Олмалиқда мис ва б. рангли металларнинг конлари топилди. 
Ангрен кўмир разрези республиканинг йирик кўмир марказига айланди. 1942 й. бошла-
рида Оқтепа ва Оққовоқдаги биринчи ва учинчи гидростанциялар қурилиши қайта 
бошланди. Умумхалқ ҳашари йўли билан Фарҳод ГЭС ни бунѐд этиш бошлаб юборил-
ди. 
Оғир уруш йиллари саноатни ишчи кучи билан таъминлаш вазифаси масаласи қий-
инчилик билан ҳал этилди. Кўплаб тажрибали ишчиларнинг фронтга кетиши 
натижасида, уларнинг ўрнига келган ѐшларни қисқа вақт ичида турли касбларга ўрга-
тиш ва ўқитиш йўлга қўйилди. ЎзССР Олий Совети Президиумининг 1942 й. 13 фев-
ралдаги Фармони асосида уруш даврида ишламаѐтган меҳнатга лаѐқатли аҳоли-хотин-
қизлар ўсмирлар, нафақахўрларни меҳнатга сафарбар қилиш ҳисобига ишчилар сафи 
кенгайиб борди. Агар 1940 йилда саноат ишчилари орасида хотин-қизлар салмоғи 34% 
ташкил этган бўлса, 1942 йилга келиб бу кўрсаткич 63, 5 % етди. Катта ѐшдаги ишчи-
лар учун иш соати 12-14 соатгача узайтирилди. Таътилга чиқиш бекор қилинди. Бунинг 
натижасида ишчи ва хизматчиларнинг сонини кўпайтирмасдан туриб ишлаб чиқариш 
кувватлари ҳажмини тахминан 1/3 га ошириш имконини берди. Ишчилар очлик ва то-
лиқишдан силлалари қуришига қарамасдан фронтни қурол-яроғ, жанговар техника, 
моддий ресурслар билан таъминлаш учун бор имкониятларини ишга солдилар. Уруш 
давомида фронтга 2100 та самолѐт, 17342 та авиамотор, 2318 минг дона авиабомба, 
17100 та минамѐт, 4500 бирликдан иборат миналарни йўқ қилувчи қурол, 60 мингга 
яқин ҳарбий - кимѐвий аппаратуралар, 22 млн. дона мина, 1 млн. дона граната, 18 та 
ҳарбий санитария поезди, 5 та бронепоезд, 3 млн. дона радиолампа, 2200 та кўчма ош-
хона етказиб берилди. Фақат республика енгил саноат халқ комиссарлиги корхонала-
рининг ўзи 1941- 45 йиллар мобайнида 7518,8 мингта гимнастѐрка, 2636,7 мингта пах-


113 
тали нимча, 2861,5 мингта ҳарбийлар этиги тайѐрлаб бердилар. 
Ўзбекистонликлар Иккинчи жаҳон урушида кучли ва маккор душманга қарши қон-
ли урушда қаҳрамонлик ва мардлик, намуналарини кўрсатдилар. 1941 йили Ўзбекистон 
аҳолиси 6,5 млн. эди, шундан 1 млн 433230 киши Иккинчи жаҳон урушида қатнашди. 
Меҳнатга яроқли аҳолининг 40-42% фронтга сафарбар қилинди. Ўзбекистондан кўплаб 
дивизия бригада ва полклар ташкил қилиниб фронтга жўнатилган. Иккинчи жаҳон 
уруши даврида уруш майдонларида жасорат кўрсатган ўзбекистонлик жангчилардан 
Туйчи Эрйигитов кўкси билан душман дзотини беркитиб А.Матросов жасоратини 
такрорлади ва Совет Иттифоқи Қаҳрамони бўлди. Ватан ҳимоячиларининг фидокорона 
ва қаҳрамонона жасорати рамзи бўлиб қолган афсонавий Брест қалъасини мудофаа 
қилишда ўзбекистонлик жангчилардан А.Алиев., Д.Абдуллаев, Б.Кашанов, У. Ўтаев, 
Нурум Содиқов., М.Ҳожиев, Е.Лиес, Р.Арслонбоев ва б. бор эди. 1942 йили Жануби-
ғарбий фронтда немис - фашизмига қарши курашда кўрсат-ган мардлик ва жасорати 
учун Қўчқор Турдиевга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди. Бундан ташқари, 
кўплаб ўзбекистонликлар кўрсатган жасоратлари учун орден ва медаллар билан муко-
фатландилар. Фақат ―Сталинград мудофааси учун‖ медали билан Ўзбекистон жангчи-
ларидан 2733 киши мукофатланган эди. 
Орѐл-Курск жангидаги жасоратлари Совет Иттифоқи Қаҳрамони А.Шукуров, 
В.Шаданден., М.Абдулин, А.Салиҳов номларини ўчмас шон-шуҳратга буркади. Днепр-
ни кечиб ўтиш ва бунда фидокорлик, қаҳрамонлик кўрсатганликлари учун 
К.Дўстматов, Х.Шониѐзов., Х.Аминов ва б. ўзбекистонликлар (жами 100 га якин киши) 
Совет Иттифоки Қаҳрамони унвонига сазовор бўлдилар. Ўзбекистон вакиллари 
оммавий партизанлар ҳаракатининг маркази бўлиб қолган Белоруссияда ҳам матонат 
билан жанг қилдилар. Ўзбек халқининг жасур ўғлони Мамадали Гопиболдиев белорус 
партизанлари орасида ҳақли равишда орбу-эътибор қозонган эди. У ўзининг жанговар 
жасоратлари учун Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлди. Белоруссия 
партизанларининг қаҳрамонона ҳаракати йилномасига Г. Султонов, Т.Исломов, 
Е.Дудкин, Х.Турсунов, Ж.Отабоев ва б. юзлаб ўзбекистонлик қаҳрамонлар-нинг но-
млари битилди. Ўзбекистонлик партизанлар Украина тупроғида С.Ковпак, А.Сабуров., 
А.Федоров қисмларида жанг қилдилар 
Уруш йилларида қишлоқ хўжалиги экинларининг нисбати сезиларли равишда ўз-
гарди. Агарда урушдан олдин ҳар бир туманда суғориладиган экин майдонларининг 
90%ига пахта экилган бўлса, уруш йилларида бу майдонлар камайди. Масалан, 
Фарғона вилоятида пахта экиладиган майдонлар 51% тушиб қолди. Қолган ерларга эса 
ғалла, сабзавот ва полиз экинлари, қанд, лавлаги, шоли ва б. нарсалар экилди.
Собиқ СССРнинг ғарбий чегаралари ва фронт яқинидаги туманларидан 1941 ѐзида-
ѐқ ўн минглаб кишилар республикага кела бошлаган эдилар. Уруш йиллари Ўзбеки-
стонга Россия, Украина, Белоруссиядан бир миллиондан ортиқ киши келди. Улардан 
200 минги болалар эди. Республика аҳолиси уларни самимий кутиб олиб, уларга турар 
жой, озиқ-овқат, кийим-кечак берди. Кўчириб келтирилганларни ишга жойлаштириш 
юзасидан катта ишлар қилинди. Фақат Тошкент шаҳрининг ўзига 1941 йил 24 ноябрдан 
31 декабргача 37,6 мингдан ортиқ, 1941-42 йй қарийб 240 минг киши жойлаштирилди 
ва иш билан таъминланди. Кўчириб келтирилган болаларга ҳам алоҳида ғамхурлик 
қилинди, кўплаб оилаларидан ажраб қолган болаларни ўзбек оилалари тарбиялашди. 
Фақатгина тошкентлик темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов ва унинг турмуш ўртоғи Баҳри 
опа Акромова 14 та турли миллат болаларини тарбиясига олдилар. Кўплаб интернат - 
мактаб, боғча, яслилар ташкил қилинди.
Уруш йилларида республикада таълим тизимини такомиллаштириш, ишлаб 
чиқаришни малакали мутахасислар билан таъминлаш, илмий тадқиқот ишларини ри-
вожлантиришга ҳам эътибор кучайтирилди. СССР Фанлар академиясининг 1940 йилда 
ташкил этилган Ўзбекистон филиали республикада илмий-тадқиқот ишларини муво-
фиқлаштиришга киришди. 1943 й. ноябрда ушбу филиал базасида республика Фанлар 


114 
академияси ташкил топди. ЎзССР ФАнинг академиги С.Ю.Юнусов раҳбарлигида 
Ўзбекистон ўсимликларининг алколоидлик хусусиятларини ўрганиш юзасидан катта 
ишлар олиб борилди. САГУ нинг кимѐ факультетида уруш даври медицинаси учун за-
рур бўлган наркоз эфири, хлорли кальций, кафеин, стрептацид, никотин кислатаси 
ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 
Уруш даврида В.И.Романовский, М.Камолов ва б. олимлар раҳбарлигида амалга 
оширилган тадқиқотлар ўқ-дорилар, ҳарбий техника сифатини ошириш ватан авиаци-
ясини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган муҳим муаммоларни ҳал қилишга сал-
моқли ҳисса қўшдилар. Республиканинг тиббиѐт соҳаси билан шуғулланган олимлари 
ярадорларни даволашда энг янги усуллар, газ гангренаси шок каби оғир ярадорлик 
оқибатларига қарши кураш олиб бориш усулларини ишлаб чиқдилар. Бу усуллардан 
фронт ва фронт ичкарисида кенг фойдаланилди. 
Республика тарихчилари 2 жилдлик ―Ўзбекистон тарихи‖ фундаментал асарини 
яратишга киришдилар. Бу асарни ѐзишда олимлардан Я.~уломов, Қори-Ниѐзов, 
С.П.Толстов ва б. қатнашдилар. Археологлар Я.~уломов, Толстовлар бошчилигида Аф-
росиѐб ва Варахша шаҳарларида қазиш ишлари олиб бордилар. Қадимги Хоразм мада-
ниятини ўрганишга оид йирик тадқиқот ишлари амалга оширилди. 
Адабиѐтшунос ва тилшунос олимлардан Х.Зарипов, Г.Каримов, Х.Ёқубов., 
А.Боровков ва б. ўзбек адабиѐти тарихи ва ҳозирги замон ўзбек тили грамматикаси 
соҳасида тадқиқотлар олиб бордилар. Уруш йилларида ―Ширин билан Шакар‖, ―Кун-
дуз билан Юлдуз‖, ―Муродхон‖, ―Малика айѐр‖ ва б. халқ достонлари нашр этилди. 
Ёзувчи Ойбекнинг ―Ёвга ўлим!‖ деган шеъри босилди. Ҳ.Олимжон, М.Шайхзода, 
Уйғун, С.Абдулла, Зулфия, Т.Фаттоҳ сингари шоирлар ҳам ҳарбий лириканинг майдон-
га келишида фаол иштирок этдилар. ―Ўзбекистон қиличи‖ (Н.Погодин, Ҳ.Олимжон, 
Уйғун ва С.Абдуллалар асари), ―Қасос‖ (Туйғун ва Амин Умарий асари), ―Даврон ота‖ ( 
К.Яшин ва С.Абдуллалар асари) каби кўплаб драмалар яратилди ва саҳналаштирилди. 
Ўзбекистон театр жамоалари, санъат усталари ҳарбий оталиқ ишларида фаол 
иштирок этиб, ҳарбий қисмлар, госпиталлар, ишлаб чикариш корхоналарига бориб 
саҳна асарларини қўйдилар. 30 дан ортиқ концерт бригадалари фронтларда 35 мингдан 
ортиқ концерт, ҳарбий қисм ва госпиталларда 26 мингга яқин концертлар бердилар. Бу 
концерт бригадалари таркибида Тамарахоним, Ҳалима Носирова, Сора Эшонтўраева, 
Мукаррама Турғунбоева ва б. иштирок этдилар. 
Тошкент студиясида таниқли кинематографлардан Я.Протазов, Л.Лунов ва б. ижод 
қилишди. Ўзбек режиссѐрлари И.Аъзамов, Н.~аниев, К.Ёрматов, С.Муҳамедовлар ярат-
ган ―Сухе-Ботир‖ ,‖Икки жангчи‖, ―Насриддин Бухорода, ―Тоҳир ва Зуҳра‖ каби 10 дан 
ошиқ фильмлар кино санъатимизнинг ноѐб дурдоналари бўлиб қолди. 
1941-45 йиллардаги уруш туфайли СССР халқ хўжалигига келтирилган бевосита 
зарар 679 млрд. сўмни, бавосита зарар эса тахминан 2 триллион 600 млрд. сўмни таш-
кил этди. Бундан ташқари, 25 млн. фуқаро уй-жойсиз қолди. Шундай шароитда, Ўзбе-
кистон халқи (ўзи оғир шароитда яшаѐтган бўлса-да) фашизмдан озод қилинган район-
ларга халқ хўжалигини тиклаш учун ѐрдам берди. Фақат 1943 й. баҳорида озод қилин-
ган районларга Ўзбекистондан 2000 дан ортиқ трактор, автомобиль ва б. техника воси-
талари юборилди. Тошкент темир йўлчилари 40 мингта юк вагони ва 35 мингдан ошиқ 
йўловчи ташувчи вагонларни таъмирлаб берди. ―Ташсельмаш‖ заводи ―Ростсельмаш‖ 
заводини, Ўзбекистон энергетиклари Украина ва Белоруссияда электростанциялар қу-
рилишини, Тошкент тўқимачилик фабрикаси озод қилинган шаҳарлар тўқимачилик 
корхоналарини тиклашга катта ѐрдам бердилар. 
Ўзбекистонда озод этилган худудлар қишлоқ хўжалигини тиклашга ҳам алоҳида 
эътибор берилди. 1943 й. жами жўнатилган қорамоллар 182 минг бошни, 1944 йилнинг 
1 ярмида қарийб 300 минг бошни ташкил этди. Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг давлат 
корхоналари ва жамоа хўжаликлари ўзлари муҳтож бўлишларига қарамасдан, озод 
этилган туманларга тракторлар, машиналар, ва б. қишлоқ хўжалик асбоб ускуналари 


115 
билан, ўзбекистонлик мутахассислар эса фашизм асоратидан зарар кўрган туманлар 
деҳқонларига қишлоқ хўжалигини тиклашда ѐрдам бердилар. 1941 - 1945 йил урушда 
қўлга киритилган ғалабада Ўзбекистон меҳнаткашлари ҳам ўзларининг муносиб ҳисса-
ларини қўшдилар. 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish