Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

“Қайта қуриш” натижасида вужудга келган ошкоралик туфайли совет жамияти-
даги ҳақиқий аҳволни таҳлил қилиш ва мамлакатда йўл қўйилган хатоларга очиқчасига 
баҳо бериш имконияти вужудга келди. Ўша пайтда СССРнинг таркибий қисми бўлган 
Ўзбекистон ҳам ―қайта қуриш‖ гирдобига тортилди. Демократияни асосан социалистик 
халқ ҳокимияти ва ўз-ўзини бошқариш деб тушунилиб, бунинг учун сайлов тизимини 
такомиллаштиришга маълум даражада ҳаракат қилинди. Бироқ, 1987 й. июн ойида 
маҳаллий советларга бўлиб ўтган сайлов ҳали бу жараѐн ―демократиялашувдан‖ анча 
йироқ эканлигини кўрсатди. Сайловда маҳаллий советларга 106484 киши сайланган 
бўлиб, улардан 37709 нафари, яъни 35,7% ишчилар, 29209 нафари ѐки 27,7% колхозчи-
лар эди. 1985 й. республика ишчилари орасида ўзбеклар 45,7% бўлса, аҳоли таркибида 
эса улар 70%дан ортиқ эди. Демак, депутатлар орасида ўзбеклар камчиликни ташкил 
қилган.
Ўзбекистонда сайлов тизимини демократиялаштириш мақсадида 1990 й. феврал-
апрел ойларида республика Олий Советига кўп мандатли округлар бўйича эксперимент 
сифатида сайлов ўтказилди. Бироқ, яккапартиялилик шароитидаги сайловлар Олий Со-
вет таркибини демократиялаштирмади. Аксинча, давлат ҳокимияти олий органлари 
асосан партия аъзоларидан иборат бўлиб қолди. 
Республикада тобора кучайиб бораѐтган демократик жараѐнлар совет тузуми 
дарвида тўпланиб қолган салбий иллатларни юзага чиқишига олиб келди. 1989 й. май-
июн ойларида Фарғона, Тошкент вилоятларида ва Андижон шаҳрида миллатлараро 
можаролар рўй бериб, улар сиѐсий вазиятни кескинлаштирди. Бундай оммавий чиқи-
шларга ―кўникмаган‖ раҳбарият намойишчиларга қарши ҳарбий қисмларни ташлади. 
1989 й. 8 июнда Қўқонда тинч намойишчилар ана шу ҳарбий қисм аскарлари томони-
дан ўққа тутилди, натижада 50 дан зиѐд киши ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ киши ярадор 
қилинди. Умуман 3-12 июн кунлари Фарғона вилоятида бўлга миллатлараро тўқнашу-
вларни ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши оқибатида 103 киши ҳалок бўлган, 1009 
киши жароҳатланган ва 650 хонадонга ўт қўйилиб, вайрон қилинган
1
. Фарғонадаги 
1
Бобобеков Ҳ. Фарғона фожиалари кундалиги// ‖Фан ва турмуш‖. 1990, N 5, 17-бет. 


126 
мудҳиш воқеалар Сумгаит, Боку, Тоғли Қорабоғ, Ўш-Ўзган ва б. минтақа-ларда 
июштирилган иғвогарликлар билан бир қаторда турар эди. 
Оммавий ахборот воситалари томонидан ҳамиша ҳам холисона ѐритиб берилмаган 
ана шу ҳодисалар ўзбек халқининг миллий ўзлигини англашини кучайтириб, республи-
канинг ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтида бурилиш юз беришига сабаб бўлди. Республика зиѐ-
лилари ва сиѐсий кучлари ана шу таҳликали кунларда сиѐсий ва маънавий жиҳатдан 
миллатпарварлик намуналарини кўрсатиб, фожианинг асл сабабларини очиб ташлаш, 
ўз халқининг шон-шуҳрати ва қадр-қимматини ҳимоя қилиб, республикадаги мавжуд 
кескин муаммоларни ошкора муҳокамага қўя бошладилар. 
Демократик кучлар қўйган масалалардан бири ―Ўзбекистон ССРнинг давлат тили 
тўғрисида‖ги қонун бўлиб, у 1989 й. 21-октябрда қабул қилинди. Иш юритиш аста-
секин ўзбек тилига ўтказила бошланди. Уни ўрганишни яхшилаш учун зарур чоралар 
белгиланди. Бу қонуннинг қабул қилиниши ўзбек халқининг миллий ўзлигини англа-
шининг ўсиши, республикада миллатлараро ҳамжиҳатликнинг сақлаб қолишда муҳим 
аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистонда миллий, ҳуқуқий ва демократик давлатга замин яра-
тилган иккинчи муҳим қадам 12-чақириқ Олий Советнинг биринчи сессиясида СССР 
доирасида биринчи бўлиб Ўзбекистонда Президентлик бошқарувини таъсис этиш 
тўғрисида қарор қабул қилиниши бўлди. 1990 й. 24- мартда депутатлар И.Каримовни 
ЎзССРнинг биринчи Президенти қилиб сайладилар. 1990 й. 20 июнда республика Олий 
Совети томонидан қабул қилинган ―Мустақиллик декларацияси‖ Ўзбекистоннинг му-
стақилликка эришишида қўйилган муҳим қадамлардан бири эди. 
Ўзбекистонда демократиялаш ва миллий ўзликни англаш жараѐнининг тобора авж 
олиши жамоат ташкилотларининг вужудга келиши билан боғлиқ бўлди. Жумладан, 
―Бирлик‖ халқ ҳаракати 1989 й. май ойида ташкил топди. Шунингдек, ‖Интерсоюз‖ 
(Ўзбекистон халқларининг байналмилал иттифоқи) ва ‖Эрк‖ халқ ҳаракати (1990 й. 
февралдан ‖Эрк‖ демократик партияси) юзага келди. Ўзбекистон хотин-қизларининг 
‖Тўмарис‖ халқ ҳаракати ва б. ташкилотлар фаолият кўрсата бошлади. Шуни ҳам 
таъкидлаш лозимки, ўз фаолиятларининг дастлабки босқичида муайян ижобий роль 
ўйнаган бу ташкилотларнинг айримлари (жумладан, ‖Эрк‖ ва ‖Бирлик‖) ўзларининг 
ижобий жиҳатларини йўқота бошладилар. Уларнинг раҳбарлари жамиятни бирлашти-
риш, долзарб муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ўрнига, балки зиддиятларни келти-
риб чиқаришга қаратилган йўлни тута бошладилар.
Шундай қилиб, ―Қайта қуриш‖ берган тарихий сабоқ шундан иборат бўлдики, со-
ветлар даврида жамиятнинг асосини ташкил этган социализм ижтимоий-иқтисодий ҳа-
ѐтни объектив ривожлантиришга қодир эмаслигини кўрсатди. Кўпгина мамлакатлар-
нинг тажрибаси ҳозирги давр жамияти марксча классик назарияга сиғишмайдиган 
ижтимоий принциплар элементларининг чатишиб кетишидан иборат бўлиши мумкин-
лигини кўрсатмоқда.

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish