Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

 
Саволлар
1. Маъмурий-буйруқбозлик тизими нима, уни жорий этилиши қандай оқибатларга 
олиб келди? 
2. Нима учун Ўзбекистон саноатини бир томонлама ривожлантиришга эътибор ку-
чайтирилди? 
3. Қишлоқ хўжалигини жамоалаштириш қандай оқибатларга олиб келди? 
4. Мананий-оқартув ишларида қандай ўзгаришлар содир бўлди? 
 
15-Мавзу: СОВЕТ ҲУКУМАТИНИНГ ҚАТА~ОНЛИК 
СИЁСАТИ ВА УНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОҚИБАТЛАРИ. 


107 
 
1. Тоталитар, маъмурий – буйруқбозлик сиѐсатининг кучайиши ва қатағонлик сиѐса-
тининг вужудга келиши. 
2. Партия яккаҳукмронлигининг кучайиши. «Қўшчи» ва «Ҳужум» ҳаракатлари. 
3. Қатағонлик сиѐсати ва унинг Ўзбекистон халқлари бошига келтирган кулфатлари. 
АДАБИЁТЛАР: 9,79,84,90,99,100,102,103. 
1920- йилларда СССР таркибига кирган ЎзССР ва бошқа иттифоқдош республика-
лар фақат номигагина суверен давлатлар бўлиб, аслида СССР ўз моҳияти билан унитар 
(қўшма) давлат эди. Ўзбекистон Марказнинг партия-совет органларига тўла қарам 
бўлиб, уларнинг республика ҳаѐтига оид барча кўрсатмаларини сўзсиз бажаришга маж-
бур эди. СССР оғизда ишчи ва деҳқонлар манфаатларини ифодаловчи ҳокимиятини 
ўзида мужассамлаштирган демократик давлат деб аталсада, амалда партия яккаҳоким-
лигига асосланган маъмурий-бюрократик бошқарув тизими эди. СССР Олий Совети ва 
МИҚ асосий ―қонун чиқарувчи‖ ва ‖ижро этувчи‖ органлар ҳисоблансада, аслида улар-
нинг фаолиятини коммунистик партия бошқариб келган. Натижада, 20-30- йилларда 
советларнинг маъмурий-буйруқбозлик тизими кучайиб, марказ ва жойларда партия - 
маъмурий бошқарув аппаратининг якка ҳукмронлиги тобора мустаҳкамланиб борди. 
Унинг бутун механизми коммунистик партиянинг социалистик қурилишига доир йўл – 
йўриқларини амалга оширишга қаратилган эди. 
Мамлакатда қарор топган маъмурий-буйруқбозлик тизими ва унинг ўзаги комму-
нистик партия касаба уюшмалари ва б. ташкилоррни ўз мақсадларига бўйсундириб 
борди. Айни вақтда, партия ѐшларни коммунистик мафкура руҳида тарбиялаш мақса-
дида комсомол ташкилотларига катта эътибор берди. Партия қўмиталари ‖синфий 
душман‖га қарши курашда комсомолни, ‖Ҳужум‖ни, қишлоқ хўжалигини жа-
моалаштиришни ва халқ бошига кулфатлар келтирган мустабид тузумнинг ‖социали-
стик экспериментлари‖ни ўзининг зарбдор муштига айлантирди. 1925 йили 157 минг 
деҳқонларни ғоявий жиҳатдан бирлаштирган ‖Қўшчи‖ иттифоқи оммавий ташкилотдан 
аста-секин қишлоқда мустабидчилик сиѐсатининг ташкилотчисига айланди.
Мустамлакачи маъмурият тафаккурига кўра, Ўзбекистон иқтисодиѐтини тубдан 
қайта қуриш, уни мамлакатнинг пахтачиликка бўлган эҳтиѐжларини тезроқ қондириш 
учун аввало қишлоқ хўжалиги йўналишидаги саноат ишлаб чиқаришини ривожланти-
ришга эътибор кучайтирилди. Аммо, бу ўринда халқимизнинг миллий-тарихий хусуси-
ятлари, ижтимоий-иқтисодий эҳтиѐжлари ҳисобга олинмади.
1927 йил март ойида Ўзбекистон советларининг II қурултойида қабул қилинган 
республика Конституцияси синфий характерда бўлиб, большевизм мафкураси билан 
суғорилган эди. Унга мувофиқ ‖эксплуататор қатламлар‖ сайлов ҳуқуқларидан маҳрум 
этилдилар, Ўзбекистоннинг СССР таркибига киритилганлиги қонунлаштирилди. Ўзбек 
тилини ривожлантириш, унинг давлат тили мақомини сақлаб қолиш ва мавқеини ку-
чайтириш бўйича олиб борилган ишлар самарасиз тугади. Қисқа вақт ичида (1929, 
1940) алифбонинг икки марта ўзгартирилиши ўзбек халқини ўз Ватани тарихидан 
ажратиб қўйди, ўзбек адабий тилини ривожланишига салбий таъсир кўрсатди. Муста-
бид тузумни ва у амалга оширган ‖социалистик тажриба‖ни маҳаллий халқларнинг зи-
ѐлиларининг катта қисми норозилик билан кутиб олдилар. Улар халқнинг миллий ма-
даниятини, урф-одатларини, маънавий меросини сақлаб қолишга ҳаракат қилдилар. 
Марказнинг зўровонлигига қарши танқидий фикрлар билдирдилар, ‖социалистик ис-
лоҳотлар‖ни демократик йўллар билан амалга оширилиши учун ҳаракат қилдилар. 
Фақат Ўзбекистоннинг 1937 йили 12 февралда қабул қилинган Конституциясидагина 
бундай адолатсизликларга бирмунча чек қўйилди. 
Туркистон хотин-қизларининг ҳаѐти қадимдан мусулмончилик қонуниятлари ва 
анъаналари асосида қурилган бўлиб, советлар даврида улар ―хурофот‖ сифатида қора-
ланди. 20-йиллар бошларида ташкил этилган хотин-қизлар бўлимларининг фаоллари 


108 
масалага эҳтиѐткорлик билан ѐндошишиб, тушунтириш ишларини олиб бордилар, хо-
тин-қизлар клублари, артеллар, дўконлар ташкил этдилар. Бироқ, эришилаѐтган 
муваффақиятлар мустабид тузум ташкилотчиларини қаноатлантирмади. 1926 йил сен-
тябрида партия комитетлари хотин-қизлар бўлимлари иштирокида ўтказилган кен-
гашда бу ишларни жадаллаштириш тадбирлари ишлаб чиқилди. Бу мажбурий тадбир 
Ҳужум‖ деб аталди. Хотин-қизларни озодликка чиқариш ҳаракати паранжи 
ташлашдан бошланди. 1927 йил 8 март куни Ўзбекистон бўйлаб уюштирилган митин-
гларда минглаб хотин-қизлар паранжи ташладилар. Шу йил баҳорида 100 минг аѐл па-
ранжи ташлади. 5 минг аѐл саводсизликни тугатиш курсларида ўқиди. 5202 нафар аѐл 
вилоят, шаҳар, туман судларига маслаҳатчи бўлиб сайландилар. Бироқ, хотин-қизларни 
озодликка чиқариш бўйича шошма-шошарлик билан амалга оширилган сиѐсати кўплаб 
аѐлларнинг қурбон бўлишига олиб келди. Расмий ҳужжатларда кўрсатилишича 
―Ҳужум‖ кампанияси йиллари(1927-28)да Ўзбекистонда 2,5 мингдан ортиқ фаол хотин-
қизлар ўлдирилган. 
―Ҳужум‖нинг асосий мақсади хотин-қизларни ижтимоий ишлаб чиқаришга кенг 
жалб қилиш эди. Советларга хос ―тенгҳуқуқ-лилик‖ка эришиш оҳибатида, 1939 йилга 
келиб, аѐллар эркаклар бажарадиган ишнинг 50%ини эгаллашди. Жамоа хўжаликларига 
ѐппасига жалб қилинган аѐлларга энг зарур маиший шароитлар яратилмаган эди. Жум-
ладан, болалар боғчалари йўқлиги ѐки етишмаганлигидан, улар жазирама иссиқларда 
ҳам ѐш болаларини ўзлари билан далада олиб юришга мажбур эдилар. Бу партия-совет 
ташвиқотчилари томонидан ―колхозчиларнинг юксак онглилиги‖ сифатида талқин 
қилинар эди.
Ўзбек халқининг миллий хусусиятлари ва урф-одатлари ҳисобга олинмасдан шош-
ма-шошарлик билан амалга оширилган ―Ҳужум‖ кампанияси хотин-қизларнинг ижти-
моий тенглик, зрк учун интилишларини тўла рўѐбга чиқара олмади. Қатағонлик йилла-
рида ―Ҳужум‖га ишониб ўз кучи, шижоати ва ҳаѐтини бағишлаган аѐлларнинг кўпчи-
лиги қурбон бўлдилар. 1937-38 йилларда ―Ҳужум‖нинг фаолларидан Тожихон Шодие-
ва, Собира Холдорова, Ҳосият Тиллахонова, Хайринисо Мажидхонова ва б. минглаб 
оддий ишчи-деҳқон аѐллар, фан ва маданият арбоблари қатағон қилиндилар. Шунга 
қарамасдан, бу ҳаракат ўзбек аѐлларининг озодликка чиқишлари ва тенг ҳуқуқли 
бўлишларида муҳим тарихий босқич бўлди. Ўзбекистон хотин-қизларининг билим са-
вияси 30-йилларнинг II ярмига келиб анча ўсганлиги кўзга ташланди. Масалан, 1939 
йилга келиб Ўзбекистонда саводсизликни тугатиш мактабларини 273637 хотин-қизлар 
битиришди. 183 аѐл колхоз раисаси, 242 аѐл раис муовини, 606 аѐл эса бригада ва звено 
бошлиғи лавозимларида ишладилар.
Болъшевиклар партияси миллий сиѐсатнинг ҳар бир тарихий босқичида, шароитдан 
келиб чиққан ҳолда ―социализм‖нинг мақсад ва моҳиятини яширишга, мустамлакачи-
лик сиѐсатини ошкор қилмасликка ҳаракат қилди. 1925-41 йиллардаги миллий сиѐсат-
нинг асосий йўналиши ва мақсади миллатларнинг амалдаги тенгсизлигини тугатишга 
қаратилган бўлиб, бунинг учун миллий республикаларнинг иқтисодий, ижтимоий ва 
маданий қолоқлигига барҳам бериш вазифаси қўйилди. Натижада республиканинг мар-
казий муассасаларида ўзбек ходимлар сони 1924-27 йилларда 2,5 баробар ортди. 1930 
йил охирига келиб қуйи аппарат 75% миллийлаштирилди. Бироқ, аппаратни “миллий-

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish