Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

ликлари вазири), А.Ўразаев (ички ишлар вазирининг ўринбосари), С. Герцфельд (молия 
вазири) сайландилар. 
Туркистонда ҳукуматни эгаллаб олган советлар 25 декабр куни Қўқонда Бутунтур-
кистон ишчи ва солдатларнинг фавқулодда I съездини чақириб, унда Туркистон мухто-
рияти ноқонуний деб эълон қилинди. 1918 й. 14 февралда ХКС Фарғона водийсида 
ҳарбий ҳолат эълон қилди. 18-19 февралда Туркистон мухториятига қарши ҳарбий 
ҳаракатлар бошлаб юборилди. Қўқондаги уч кунлик қирғиндан кейин мухторият туга-
тилди. Лекин, маҳаллий халқлар ҳаракатидан маълум даражада чўчиб қолган больше-
виклар мухторият масаласини батамом инкор эта олмади. 1918 й. 20 апрелда очилган 
ўлка ишчи ва солдат депутатлари Советларининг V-съездида 250 делегатлик ўрнидан 
50 таси ерли аҳолига берилди. Съезд 30 апрелда РСФСР таркибида Туркистон АССР 
тузилди деб эълон қилди. Туркистон АССР МИК раиси П.А.Кобозев, ХКС раиси қилиб 
Ф.И.Колесевлар сайланди. Раҳбарлик ўринларининг фақат 20% игина маҳаллий аҳоли 
вакилларига берилди. 1918 й. 17 июнда Тошкентда Туркистон болъшевикларининг ўлка 
конференцияси очилди. Конференция делегатлари асосан русийзабон бўлиб, сайланган 
марказий қўмита аъзоларининг Н.Хўжаевдан бошқа барчаси европаликлар эдилар. Тур-
кистон АССР советларининг VI-(фавқулодда) съезди (1918 й. 5-14 октябр)да РСФСР 
конституцияси асосида Туркистон АССР конституцияси қабул қилинди.
Туркистон ўлкасида октябр тўнтаришидан кейин қаҳатчилик бошланди. 1917 й. 
экин экиладиган майдонлар 1915 йилдаги 3,5 млн десятинадан 2,3 млн десятинага ту-


97 
шиб қолди. Ўлкада ғаллага эҳтиѐж 111 млн тонна бўлгани ҳолда, 1917 й. ҳосилсизлик 
туфайли бор йўғи 52 млн пуд ғалла йиғиб олинди. Натижада очарчилик бошланди. 
Саноат ишлаб чиқариши ҳам ўтган икки йил давомида 2 баробардан зиѐдроқ қисқарди. 
Бундай мураккаб вазиятда Совет ҳукумати ҳарбий чоралар билан бир қаторда ―ҳарбий 
коммунизм сиѐсати‖ («озиқ-овқат разверсткаси») деб аталган фавқулодда иқтисодий 
чора-тадбирларни белгилади. ―Ҳарбий коммунизм сиѐсати‖ марксчиларнинг пролетар 
инқилоби ғалаба қозониши билан ―қиймат қонуни‖ ўз аҳамиятини йўқотади, товар-пул 
муносабатлари ва бозор барҳам топади, уларнинг ўрнини тўғридан-тўғри маҳсулот 
айирбошлаш эгаллайди, деган фикрни ифода этарди. 
―Ҳарбий коммунизм сиѐсати‖ моҳиятига кўра йирик саноатнигина эмас, балки ўрта 
ва майда корхоналарини ҳам давлат тасарруфига ўтказила бошланди. Натижада, 1920 й. 
охирларида Туркистонда 1075 та саноат корхонаси (кўпчилиги майда корхоналар) 
штурмчилик усуллари билан национализация қилинди. Оқибатда, давлат корхоналари 
барча ѐлланма ишчиларнинг 90 %ни қамраб олди. Ялпи саноат маҳсулотининг деярли 
3/4 қисми давлат секторига тўғри келар эди. Хусусий ва кооператив мулкчилик ихтиѐ-
рида майда ҳунармандчилик ва косибчилик корхоналаригина қолган бўлиб, улардаги 
ўртача ѐлланма ишчилар сони 4 тадан ошмасди. Корхоналарда умумий мажбурий 
меҳнат жорий қилинди. Бу аҳолининг советларга қарши жиддий норозилигини келти-
риб чиқарди. 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish