Ўзбекистон тарихи маърузалар матни


Жадидлар ҳаракати ва таълим тизими



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

Жадидлар ҳаракати ва таълим тизими . Ўлка аҳолисининг саводхонлик дара-
жаси анча юқори эканлигини кўрган чор маъмурлари бу соҳани ҳам руслаштиришга 
эътиборини кучайтирди. 1884 йилда Тошкентда биринчи рус-тузем мактаби очилди. 
XIX аср охирида уларнинг сони юздан ошди. Рус маъмурларининг Туркистон ѐшлари-
ни руслаштиришдан мақсади маҳаллий аҳолини идора қилувчи содиқ қулларни тарбия-
лашдан иборат эди. Рус амалдорлари рус тилини яхши билган, халқининг кўзини очиб 
миллий ўзлигини англатишга интилувчи зиѐлилардан қўрқар эдилар. 1899 йилда Тош-
кентда нашр этилган ―Рус кишисининг фикри‖ номли китобда рус тилини яхши билган 
кишилар русларнинг яқин иттифоқчиси бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, қуйидаги 
хулосага келади: ―Ўлкани руслаштириш қонунга асосланган қатағон даҳшати остида 
аҳолини тутиб туришга қодир кучларни кўпайтириш йўли билангина амалга оширила-
ди, деган гап эмас, тарихнинг ўзи рус кишисининг мустамлакачилик бобида зўр са-
лоҳиятини кўрсатган. Ана шу лаѐқатни тўла намоѐн қилиб, тинч йўл билан меҳнаткаш 
деҳқонлар ва ярим жанговар казак кучларининг ўзаро ҳамкорликда иш кўриши ҳамда 
рус элементини аста-секин кўпайтириш орқали Туркистон ўлкасини руслаштиришга 


93 
замин яратилади‖. 
Жадидлар ҳаракати ХIХ аср ўрталарида Бухорода (мадраса мударрислари Курса-
вий, Маржоний, Бойсуний ва б. бошчилигида ) вужудга келган бўлиб, ХХ аср бошла-
рида у Туркистонда кенг ѐйила бошлади. Бу ҳаракат Россиядаги мусулмон мактаблари-
нинг ислоҳатчиси ва ―Таржимон” журналининг (1883 йилдан чиқа бошлаган) ташки-
лотчиси Исмоил ~аспирали (1852-1914) номи билан машҳур бўлди. У 1893 й. Турки-
стонга келиб, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида бўлди. Унинг ―усули жадид‖ига Бу-
хоро амирлиги ҳам Туркистон маъмурлари ҳам ҳайриҳоҳ бўлмадилар.
Туркистонда 
жадидлар 
ҳаракатининг 
кўзга 
кўринган 
вакиллари 
М.Абдурашидхонов, М.Беҳбудий, А.Авлоний, С.Айний, Ф.Хўжаев, Т.Норбўтабеков, 
А.Фитрат ва б. эдилар. Жадидлар Туркистонда илғор ўқитиш усулларини тарғиб қилган 
маърифатпарварларгина бўлиб қолмасдан, айни вақтда, туркий-исломий ҳуқуқий ме-
роснинг миллат ичида кенг ѐйилиши, миллий ўзликни англаш, ҳурфикрлилик, тараққи-
ѐт ва миллий истиқлол учун курашни мақсад қилиб қўйган эдилар. 1900 й. Бухоро жа-
дидлари янги усулдаги мактаб очишга рухсат олдилар. М. Абдурашидхонов 1901 й. 
Тошкентдаги ҳовлисида ―усули савтия‖ мактабини очди.
Жадидлар маориф масалаларига алоҳида эътибор бердилар. Туркистонда усули жа-
дид ва рус-тузем мактаблари очилди. Миллий мактаб ва миллий тарбия масалалари би-
ринчи ўринга қўйилди. Илк дарсликлар, жумладан, Мунавварқорининг “Адиби аввал”, 
“Адиби соний”, “Хавойижи диния”, Беҳбудийнинг ―Китобатул атфол”, “Жуғрофия‖, 
А.Авлонийнинг “Адабиѐт”, “Биринчи муаллим”, “Иккинчи муаллим”, “Туркий гули-
стон..”, “Мактаб гулистони” каби дарсликлари яратилди. 
Туркистон мусулмонлари орасида маданий-маърифий уюшмалар, жамиятлар пайдо 
бўла бошлади. Миллий қадриятлар масаласи кун тартибига қўйилди. Туркистон ва Бу-
хоро ѐшлари Туркия, Миср, Олмония каби хорижий мамлакатларга ва Русиянинг 
Москва, Петербург, Саратов, Қозон, Уфа, Оренбург каби шаҳарларига ўқишга юборила 
бошланди. Бироқ, рус маъмурлари бу мактабларни ―исломга қарши‖ деган ташвиқот 
билан тугатишга ҳаракат қилдилар. Оқибатда, А.Авлоний мактабига ота-оналар бола-
ларини юбормай қўйдилар, шоир Сўфизода Чустдан қувилди, тошкентлик Саидрасул 
Азизий русча гапиргани учун ―насоро махсум‖ деган ном олди. Туркистон генерал-
губернатори И.А. Куропаткин ―Биз 50 йил тубжой аҳолини тараққиѐтдан четда, мак-
таблар ва рус ҳаѐтидан четда тутдик” деганда айнан шундай натижаларга эришишни 
назарда тутган эди.
Жадидлар маҳаллий халқлар маънавиятини кўтариш мақсадида миллий театрларни 
ташкил этишга киришдилар. Қисқа вақт ичида ―Турон‖ ҳаваскорлар группаси ва Турки-
стонда ўзбек театри майдонга келди. Илк ўзбек драмалари: “Падаркуш”, “Адвокатлик 
осонми?”, “Мазлума хотин”, “Бахтсиз куѐв”, “Эски мактаб-янги мактаб‖ ва бошқа-
лар саҳналаштирилди. Миллий мустақиллик масалалари ҳам доимо жадидлар эътибо-
рида туриши билан бирга, улар Европа илм-фани ва маданиятига дўстона муносабатда 
бўлдилар. 
1905 й. Россиядаги оммавий ҳаракатлар таъсирида жадидлар ҳаракати кучайди. 
Улар 1906 й. “Тараққиѐт” “Хуршид‖, 1907 - 1908 йилларда ―Шуҳрат” (Мунаввар 
қори), “Тужжор― газеталари (Саидазимбой), кейинчалик ―Осиѐ”, “Самарқанд”, “Са-
дои Туркистон‖, “Садои Фарғона” “Ойна”, “Эл Байроғи”, “Турон “ рўзномаларини 
чиқара бошладилар. Туркистонда жадидлар ташаббуси билан сиѐсий ташкилотлар: 
Иттифоқи муслимин”, “Ёш бухороликлар”, “Ёш хиваликлар”, “Турк адами маркази-
яти”, “Иттиҳод ва тараққий”, “Шўройи исломия”, “ Шўрои уламо”, “Миллий истик-
лол”, “Туркистон миллий бирлиги‖ ва бошқалар тузилди. 
Мустамлака ўлкада ижтимоий – иқтисодий ва сиѐсий жараѐнларни кузатиб бориш-
ган жадидлар халқни саводли қилмасдан, унинг маънавияти ва онгини оширмасдан ту-
риб, уни озодликка чиқариш мумкин эмаслигини чуқур англаб етдилар. 1915 - 1917 
йиллар жадидлар учун сиѐсий, ташкилий ва таркибий жиҳатдан ўсиш даври бўлди. 


94 
Улар давлатни идора қилишга, қонун чиқариш ва б. ишларга аралашишга ҳаракат қил-
дилар. 
Туркистон жадидчилик ҳаракатининг отаси деб тан олинган Маҳмудхўжа Беҳбудий 
ва унинг издошлари Сиддиқий- Ажзий, Абдулқодир Шакурий ва Ҳожи Муинлар Са-
марқандда кенг фаолият олиб бордилар. М.Беҳбудий халқларининг сиѐсий, миллий ва 
иқтисодий манфаатларини ифода этишга ҳаракат қилди. Заки Валидий Тўғон ўз хоти-
раларида Беҳбудий фаолияти ҳақида шундай деган эди: “Кураш шу даражада ша-
фқатсиз ва беаѐв бўла бордики, ҳатто дўстларни ҳам, агар улар бизга қарши бўлсалар 
, аяб ўтирилмас эди. Кадетлар фирқаси йўлбошчиларидан бири, Тошкент муниципали-
тетининг собиқ вакили проф. Н.Маллицкийга қарши аѐвсиз кураш олиб боришга тўғри 
келди. Мени Самарқанд муфтиси адабиѐтчи М.Беҳбудий ва эсерлар, асосан Вадим 
Чайкин ва шарқшунос Лев Зиминлар қўллаб - қувватлашди... Маҳмудхўжанинг ошкора 
суҳбатлари узоқ жойлардан келган мусулмон вакилларини қилаѐтган ишимизнинг 
ҳақлигига ишонтира билди, уларни федерация тарафдорларига айлантирди. Беҳбудий 
ва Заки Валидий кадетларнинг давлатни бошқариш маълумоти йўқ (маҳаллий аҳоли 
кўзда тутилган) кишилар қўлига тушиб қолишидан ҳавотирланишларини танқид қил-
дилар‖.
Мунаввар Қори Абдурашидхонов таърифича жадидчилик сиѐсий ҳаракат сифатида 
ХХ аср бошларида шаклланган, муайян ташкилот бўлиб, ўэ ўйналишига кўра антифео-
дал, антиколониал характерга эга эди. У Туркистондаги кенг жамоатчилик, жумладан, 
шаклланиб келаѐтган буржуазиянинг интилиш ва манфаатларини ифода этар эди. Жа-
дидларнинг асосий мақсади Туркистонни мустамлакачилик исканжасидан халос қилиб, 
озод ва обод ватанга айлантириш, аҳолисини саводли ва маърифатли, тўқ ва фаровон 
яшашига шароит яратишдир.
Жадидлар Таъсис мажлисидан ўрин олиш учун кўп уриндилар. Улар ўз сафларини 
тараққийпарварлардан тузилган ―Шўрои Исломия‖ ва консерватив “Шўрои Уламо” 
ташкилотларига бўлинишига қарамасдан бирлашиш йўлидан бордилар. Пировардида 
Туркистон федералистларининг ―Турк Одами Марказияти‖ партияси вужудга келди. 
Бироқ, Октябр тўнтариши ва большевикларнинг ҳокимият тепасига келишлари, жа-
дидларнинг ўз мақсадларини амалга оширишларига имкон бермади.

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish