72
шувалган, шу хона марказида пол тагига хум кўмилган. Гипсли полга
ариқчалар тортилган, улар хумчага бориб туташган. Тадқиқотчилар бу –
кишини сархуш қилувчи ичимлик – хаома тайёрланадиган хона, деб
эътироф қилишмоқда
1
. Айрим хоналардан эса хом лойдан ясалган одам
ҳайкаллари кўплаб топилди. Худди шундай ҳайкал ва ҳайкалчалар
Жарқўтоннинг кенотаф қабрларида учрайди.
Юқорида эслатиб ўтганимиздек, ибодатхонанинг марказий қисмида
кенг майдон жойлашган. Майдон 31x13 м бўлиб, баландлиги 1,4 м. Текис
майдонни эслатувчи бу ерда симметрик жойлашган тўртта тошдан
терилган фундамент қолдиғи топилди. Фундамент оралиғидаги
майдон
3,50x2,50 м ни ташкил этади. Фундаментларнинг бақувватлигига
қараганда, унинг устига маҳобатли иншоот қурилган ва бу иншоотни
“чаҳортак” деб таърифлаш мумкин. Фундаментлар оралиғидан топилган
тоза кул қолдиғи бу ерда “муқаддас олов” ёниб турганидан далолат беради.
Ибодатхонанинг учинчи – ибодат ўтказиладиган қисмига, юқорида
таъкидлаганимиздек, тор йўлак орқали борилади. Тор йўлак бошланиш
жойида полга катта хум кўмилган, хумда сақланаётган илоҳий сув
ёрдамида покланиш одати ижро этилган, дейиш мумкин, негаки бу ер –
йўлак усти ёпиқ
деб тасаввур этилса, қоронғи хонадан иборат бўлади. 25
метрли қоронғи, тор йўлақдан ўтган ибодатчи кенг ҳовлига чиққан.
Ҳовлига тош йўлакчалар қурилган, шу йўлакчалар орқали кетма-кет
жойлашган доимий олов ёниб турган оловхона-меҳробларга, илоҳий
қудуқларга, ибодатга олиб келинган нарсалар сақланадиган йўлаклар
мажмуасига бориши, ибодат маросимларини адо этиши мумкин бўлган.
Ибодат адо этиладиган қисмда жойлашган учта хона айниқса
диққатга сазовор.Ўртада жойлашган хона кўлами жиҳатидан зални
эслатади. Бу хоналарнинг чор атрофида 1,20 м кенгликда супалар
қурилган, ибодатга келган кишилар шу ерда, супаларда ўтириб дуо ўқиган
бўлса, ажаб эмас. Зал ўртаси чуқур, чуқурда эса тоза кул қатламларига дуч
келинди. Ибодатхона ҳудудидан доира шаклидаги жами олтита оловхона-
меҳроб топилган. Уларнинг диаметри 90 см дан 1 м60 см гача боради.
Оловхона деворининг қалинлиги 16-22 см, баландлиги эса 8-10 см.
Оловхона ичи олов изи ва тоза кул қатламларидан иборат. Бу ашёлар
жарқўтонликларнинг нафақат оловни, балки унинг кулини ҳам
илоҳийлаштирганликларини
кўрсатувчи
далиллар
ҳисобланади.
Ибодатхона ҳудудида жами 5 та қудуқ топилган, улар айлана шаклида
(диаметри 1 м), 8 м чуқурликда қазилган. Топилган 5 та қудуқдан 4 таси
ибодат ўтказиладиган қисмда, биттаси ишлаб чиқариш қисмида
жойлашган.
Охиргиси, яъни ибодат ўтказиладиган қисмда жойлашгани
хўжаликда ишлатилган ҳисобланади, чунки у жойлашган хонада бронза
эритадиган ўчоқлар қатор жойлашган. Шу қисмда жойлашган 4 та ўчоқ
илоҳий ҳисобланади. Бу ўчоқлар оловхона билан ёнма-ён,тош йўлак
бўйида жойлашган. Бу жарқўтонликлар сувни илоҳий ҳисоблашганини
1
Аскаров, Ширинов. Б. 56-57.
73
тасдиқловчи ашёвий далилдир.
Ибодатхонани қазиш мобайнида сопол, бронза ва тошдан ясалган
кўплаб ашёлар топилдики, улар ҳам Жарқўтон ибодатхонаси хусусиятини
очишга хизмат қилади. Илоҳийлаштирилган куллар сақланадиган
жойдан
топилган ашёлар эътиборни тортади.Булар оловхона бўлаклари (куйган
ғишт) ва кичик сопол идишлардан иборат. Бу сопол идишларнинг ичида
ҳам олов изини эслатувчи куйганлик белгиси бор. Идишларнинг ён
қисмидаги тешикчалар симметрик жойлашган.Топилган жойи ва шаклига
кўра, бу идишлар илоҳий мазмунга эга бўлган. Яна бир ашёвий далил
сўнгги Персепол деворларида чизилган, бахтарияликлар қўлларида худди
шу
шаклдаги идишларни, яъни кўчма оловхоналарни ушлаган ҳолда
тасвирланган археологик ва санъат асарлар бу манбаларнинг уйғунлашуви
жараёнини кўрсатади
1
.
Ибодатхонадан топилган, ҳумо қуш шаклида ишланган сопол идиш
ҳам эътиборга молик. Суюқлик солишга мўлжалланган бу идиш ташқи
тарафдан қизил ангоб билан бўялган. Қуш тумшуғи шакли эса идиш
чумаги вазифасини ҳам ўтаган. Қуш қанотлари идиш қорнига ёпиштириб
ишланган. Тадқиқотчилар ибодатхонадан топилган оқ гипс полли хона ва
ҳумо тасвири туширилган идишни “Авесто”да тасвирланган хаома
ичимлиги
билан
боғлашмокда.
Хаома
–
эфедра
ўсимлигидан
ибодатхоналарда тайёрланадиган, сархуш киладиган, зардуштийлик
динига хос ичимлик.
Жарқўтон ибодатхонасидан топилган оловхона ҳам зардуштийлар
билан боғланмокда. Бу археологик манбалар
зардуштийлик динининг
айрим урф-одатлари Заратуштра яшаган даврлардан ҳам олдин мавжуд
бўлганлигини кўрсатувчи маълумотлардир.
Жарқўтон
ёдгорлигининг
шаҳар
қисмида
археологлар
ибодатхонадан ташқари, шаҳар аҳолиси яшаган уй қолдиқлари, кулоллар
маҳалласи каби кўплаб жойларни ўрганишганки, бу маълумотлар асосида
бронза даври аҳолисининг маданий турмуш тарзи, урф-одатлари каби
масалалар ўз ечимини топмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: