60
бу ерда 23 та эмас, балки 90 дан ортиқ ҳайвон, одам ва тушунарсиз
нарсаларнинг расмлари борлиги аниқланди
1
. Булар тоғ эчкиси, архар, от,
кийик, ит, буқа ва одам расмлари бўлиб, уларнинг орасида бир неча
тушунарсиз нарсаларнинг суратлари ҳам учрайди. Хўжакент расмлари 12,5
м баландликка эга бўлган, 18 м узунликдаги тик қоятошга ишланган.
Тошнинг сиртидаги расмлар унинг пастки қисмида одам бўйи
етадиган
жойга солинган. Тошнинг сирти анча дағал, сув, шамол таъсирида кўп
жойлари силлиқланган. Расмлар бир-бирига жуда яқин жойлашган,
баъзида бирининг устига иккинчиси урилган, кўп расмлар яхши
кўринмайди. Шунга қараганда, қадимда бу тошда тасвирлар сони кўп
бўлган. Бирининг устига бошқасининг урилиши расмлар ҳар хил даврларга
оид эканлигидан хабар беради. Ҳайвон ва одам расмларининг ҳажми,
урилиш техникаси, чуқурлиги ҳар хил. Бундай ҳолни тоғ эчкилари
мисолида кўриш мумкин.
Демак, рассомлар ҳам бир текис ишлашмаган.
Кузатишлар асосида
аввал расмларнинг контури ўткир нарсада чизиб олингани, кейин уриб
чўкичлангани маълум бўлди. Устидан қаттиқ нарса билан силлиқланган.
Табиат ҳодисалари эса бу ҳолни яна ҳам мураккаблаштириб, кўпчилик
тасвирларни ойнадек ялтироқ ҳолга келтирган. Шунинг учун баъзи
адабиётларда бу расмларнинг илоҳий
эканлиги, уларга сиғингани келган
одамлар
расмлар
устини
силаб-сийпаши
натижаси
эканлиги
таъкидланади
2
. Аслида ундай эмас. Изланишлар натижасида расмларнинг
баъзи бирларига ҳақиқатда ҳам одамлар қўли теккани, уларни
силаб-сийпаганлари маълум бўлди. Лекин уларнинг ҳаммаси бунинг на-
тижасида эмас, балки ҳар хил табиий ҳодисалар
натижасида
силлиқлангани исботланди. Чунки расмлар устига тушган ёмғир, қор
сувлари ва шамолнинг таъсири кучлидир. Бундан ташқари, қадимги
рассомлар силлиқлаш техникасини яхши билишган
3
. Усти силлиқланган
расмлар билан ёнма-ён силлиқланмаган тасвирлар ҳам учрайди.
Хўжакент расмлари орасидаги учта аёл кишининг тасвири киши
диққатини ўзига жалб этади. Улар бир қаторда чизилган. Иккисининг
елкалари бир-бири билан туташган. Аёллик белгилари айлана шаклида
берилган. Уларнинг боши ва қўллари кўрсатилмаган. Фақат биттасида
қўли бўлиб, у камон ушлаб турган ҳолда кўрсатилган.
Аёллар тасвири ёки ҳайкалчалари қадимги санъатда жуда кўп
учрайди. Неолит ва энеолит даврига оид археологик ёдгорликларнинг
кўпчилигидан аёллар ҳайкалчалари топилган. Лекин шу даврга оид қоятош
расмларида аёл тасвирланган ёдгорлик деярли учрамайди. Марказий Осиё
қоятош расмларида ҳам аёл тасвири умуман учрамаган.
Шунинг учун
Хўжакентдан топилган уч аёл тасвири Марказий Осиёда неолит ва энеолит
даври учун биринчи ва жуда нодир ҳамда қимматли топилмадир. Бу
расмларнинг бошқаларидан кўра қадимийлигини уларнинг чизилиш
1
Хужаназаров. Наскальные изображения Ходжакента.
2
Шацкий.Б. 159.
3
Хужаназаров. Наскальные изображения.Б. 55.
61
услуби, тош сиртига жойлашгани ва қуёш нурида қорайгани исботлаб
турибди. Расмлар шунчалик қорайиб кетганки, биринчи марта борган одам
уларни кўриши ва қоятош сирти рангидан ажратиши анча мушкул.
Хўжакент расмларига ўхшаган
тасвирлар Озарбайжоннинг
Қобустон ёдгорлигидан топилган. Улар бир-бирига айнан бўлмаса-да,
умуман жуда ўхшаш. Неолит ёки энеолит даври одамининг ҳаёт тарзи,
психологияси, масофа қанчалик узоқ бўлишидан қатъи назар, деярли бир
хил бўлгани изланишлардан маълум. Шунинг учун ҳам бу расмларни бир-
бири билан қиёслаб ўрганишимиз мумкин.
Қобустон расмларини ўрганган археолог И.И.Жаъфарзоданинг
ёзишича, Буюкдош суратлари мил. ав. VII
мингйилликдан бошлаб чизила
бошлаган ва IV-III мингйилликларгача давом этган
1
. Хўжакент расмларини
неолит, энеолит ёдгорликларидан топилган аёл ҳайкалчалари билан ҳам
солиштириб кўриш мумкин. Худди шундай ҳайкалчалар Жанубий
Туркманистондан, Яқин Шарқ мамлакатларидан, Кавказортидан ва
Триполи маданияти тараққий этган жойлардан топилган. Улар ҳам мил. ав.
IV-III мингйилликлар билан даврланади ҳамда Хўжакентдан топилган
расмларга жуда ўхшаш. Лекин Хўжакент расмлари ёшини
айнан шу
солиштиришлар аниқлар экан, деган фикр келиб чиқмаслиги керак. Чунки
бу тасодифий ҳол ҳам бўлиши мумкин. Шу боис, даврлаш учун зарур
бўлган ҳамма сабаб ва ҳолларни батафсил йиғишга тўғри келади.
Хўжакент
расмларининг
турига,
уларда
ифода
этилган
манзараларга, ишланиш услубига ва техникасига, қуёш нурида
қорайганига қараб ва бошқа жойлардан топилган расмлар билан таққослаш
асосида улар энеолит даври, яъни мил. ав. IV мингйилликда чизилган, деб
айтиш мумкин. Бу ердаги бошқа кўп расмлар мил. ав. I минг йилликда,
яъни сак-скиф даврида чизилган.
Do'stlaringiz bilan baham: