Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

СЕКСТ ЭМПИРИК 
Мил. II асрда яшаган юнон файласуфи Секст Эмпирик скептицизм 
мактабининг бошлиғи бўлган. У уч китобдан иборат “Пиррон вазияти” 
асарининг ҳамда бошқа асарларнинг муаллифидир. 
Гирканияликлар ўлганларни итлар ейиши учун қолдирадилар
2

ЭЛИАН 
Элиан келиб чиқиши бўйича римлик, юнон тилида ижод қилган 
(Филострат сўзларига кўра, “аттика тили соҳасидаги билими ҳақиқий 
афиналиклардан қолишмаган”). Унинг ҳаёти ҳақидаги маълумотлар деярли йўқ 
ва ҳаётининг санаси тахминан аниқланади (II аср охири – III асрнинг биринчи 
ярми; 244 йилдан олдин вафот этган). 
Элиан “Ҳайвонлар табиати ҳақида” (ҳайвонлар ҳаётидан ахлоқий 
насиҳатомуз мисоллар), “Аҳоли хатлари” ва бошқа асарларнинг муаллифидир. 
Қуйида келтирилган матнлар унинг “ранг-баранг ҳикоялар”идан (“Ранг-баранг 
тарих”идан) олинган. Бу тарих ва табиатга тегишли турли асарлардир. Айрим 
олимлар уларда маърузалар мактаби учун мисоллар тўпламини кўрадилар, 
бошқалари кенг ўқувчилар оммасига бағишланган, ўзининг даври учун 
кўнгилочар-дидактик беллетристиканинг янги услубини кўрадилар. “Ранг-
баранг ҳикоялар”да ҳақиқий маълумотлар тўқималар, латифалар ва ҳоказолар 
билан қоришиб кетган
3

1
Имай тоғи орти деб Олтой тоғларининг шарқи ва жануби-шарқи назарда тутилади. Шу тоғ ортидаги Скифия – 
Мўғулистон.
2
Баженов. Древние авторы.Б. 143.
3
Батафсилроқ қар.: Полякова. Б. 186 (Матнлар ушбу китоб бўйича берилади: 58, 93-94-бетлар).


273 
VII. 1. Оссуриялик Семирамида ҳақида турли ҳикоятлар мавжуд. Динон 
қуйидагиларни маълум қилади: у, гарчи ўзининг ташқи қиёфасига кўп аҳамият 
бермаган бўлса ҳам, аёлларнинг энг гўзали эди. Унинг гўзаллиги ҳақидаги 
миш-мишлар Оссурия подшоси қулоғигача етди ва у Семирамидани саройига 
чақиради, кўриб эса, севиб қолади. Шунда Семирамида унга малика 
либосларини беришни ва Осиёни беш кун давомида истаганича бошқаришга 
рухсат беришини сўрайди. Илтимос қаршиликка учрамайди. 
Подшоҳ Семирамидани тахтга ўтқизгач ва у ўз қўлида ҳокимиятни ҳис 
этгач, Семирамида сарой соқчиларига подшоҳни ўлдиришни буюрди. Шундай 
қилиб Семирамида Оссурия давлатини ўз қўлига олди. 
XII. 37. Бессни таъқиб қила туриб, Искандар қўшини озиқ-овқатдан 
шундай тортилдиларки, ҳаммалари, шу жумладан, подшоҳ ҳам туялар ва бошқа 
юк ҳайвонларининг гўштини ейишга мажбур бўлдилар, ёқилғи бўлмаганлиги 
сабабли гўштни хомлигича едилар. Йўлда кўп учраган силфий
1
бу ноқулай 
озуқани ҳазм қилишга ёрдам берар эди. Бахтариёнада жангчилар мўридан 
чиқаётган тутунни кўриб ва одамлар борлигини билиб, қишлоқларни босиб 
олдилар. Уйларга остоналаридаги қорни кураб олиб ташлаганларидан 
кейингина кира олдилар. 
38. Сакларнинг отлари чавандозни устидан ташлаб юборганда тўхтайди 
ва унга яна устига чиқишга имконият беради. 
Агар йигит қизни хотинликка олмоқчи бўлса, у билан жанг қилади. Ғолиб 
чиққан буюради ва хўжайинлик қилади, мағлуб эса итоат қилади. Икковлари 
рақибини ўлдиришга эмас, фақат ғалаба қозонишга интилади. Саклар тоғларда 
қоронғи, ер остида жойлашган хоналарда яшайдилар. 
39. Искандарнинг сафдоши, Македониялик Пердикка шундай жасур 
эдики, бир марта арслон ини бўлган ғорга кирган. Шу вақтда у ерда арслон йўқ 
эди ва Пердикка унинг болаларини олиб кетди. Ушбу қилмиш барчани қойил 
қолдирди. Ахир, нафақат эллинлар, балки варварлар ҳам урғочи арслонни энг 
кучли ва хавфли ҳайвон деб ҳисоблайдилар. Айтишадики, Оссурия маликаси 
Семирамида арслон, қоплон ёки бошқа йиртқич устидан ғалабани жасорат деб 
ҳисобламаган, аммо урғочи арслондан устун келса, бу билан мағрурланган. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish