Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

КЛАВДИЙ ПТОЛЕМЕЙ 
Қадимги юнон олими, “Астрономиянинг буюк математик тузилмаси” 
(арабча “Алмагест”, 13 китобда), “Подшоҳларнинг хронологик канони”, 
“Географик қўлланма” (8 китобда) асарларининг муаллифи Клавдий Птолемей 
– Рим императори Марк Аврелийнинг (мил. 161-180 й.) замондоши бўлиб, 
унинг таржимаи ҳоли ҳақида маълумотлар жуда кам. У кўп йил Искандарияда 
яшаган ва у ерда 127-151 йилларда астрономиккузатишлар олиб борган. 
Тахмин бўйича, 168 йилда вафот этган. Ундан олдин ўтган Тирли Мариннинг 
изидан бориб, Птолемей шу вақтда маълум бўлган географик пунктлар 
(қишлоқлар, дарёлар, кўллар, тоғлар ва ҳоказолар)ни географик тўрга 
жойлаштиришга ҳаракат қилган. Географик координаталарни аниқлаш учун 
етарли астрономик маълумотлар бўлмаганлиги сабабли, у ушбу 
координаталарни (перипл, периегес ва птенерарияларда,маъмурий-географик 
қўлланмаларда) астрономик жиҳатдан аниқланган пунктлардан масофани 
ҳисоблаш усули билан аниқлашга уринган. Ушбу усул сезиларли хатоларни 


268 
четлаб ўтишга имконият бермайди. Бироқ Птолемей асарида кўплаб 
учрайдиган географик маълумотлар, жойлар ва қабилалар номлари (шу 
жумладан, фақат унда тилга олинадиганлари ҳам) ушбу асар қимматини жуда 
оширади. У бўйича, ўша замонда географик бохабарлик, хусусан, II асрда 
юнон ва рим саёҳатчи ҳамда савдогарлари “варвар ўлкалари” ичига қанчалик 
узоқ кириб борганлари ҳақида тасаввур ҳосил қилса бўлади. 
Умуман олганда, Птолемей асари турли даврларнинг турли 
маълумотларидан тузилган ҳамда қадимги давр географик маълумотлари тўлиқ 
ва системалаштирилган жамлама, деб ҳисобланади. Ушбу асарда 8000 пункт 
координаталари, ернинг умумий ва 26 махсус харитаси бор. Птолемей асари 
картографик проекциялар назариясининг ривожланишидаги муҳим босқичдир. 
Птолемей Суғдиёнага тегишли бўлган ерларни бошқа антик 
муаллифларга нисбатан батафсил белгилаган (ғарбдан – Скифиянинг Ўкуз 
дарёсида Бахтария ва Марғиёнага туташ қисми; шимолдан – Яксарт бўйлаб 
бурилиш жойигача Скифия қисми; шарқдан – Яксартнинг юқори оқими бўйича 
эслатилган бурилиш жойидан бошигача скифлар вилояти, сўнгра комедлар 
ўлкаси келади; жанубдан – Суғдиёнага, Ўкузнинг қарши томонидан 
Бахтариёнага туташади ва узоқ жанубда “Кавказ тоғлари”, яъни Ҳиндикуш 
тоғлари ястаниб ётади). Бироқ айрим ҳолларда Птолемей бошқа муаллифларга 
қараганда нотўғрироқ маълумот беради. Масалан, Марокандани у Суғдда эмас, 
Бахтарияда дейди, Политимет (Зарафшон) дарёсини Скифия дарёлари қаторига 
қўшади. Ўкуз ва Яксарт дарёларининг оқимлари йўналиши ҳақида ҳам нотўғри 
тасаввурга эга, бироқ улар орасида Суғдиёнани тўғри жойлаштиради. 
Птолемей бўйича, “Ўкуз ва Яксарт аввалига жанубдан шимолга оқади, 
сўнгра эса ғарбга бурилади ва ушбу йўналишда денгизга қуйилгунча оқади”. 
Тахмин қилиш мумкинки, Птолемей Яксарт бошланиши деб Норин дарёсини 
эмас, балки Яксартга, Сирдарёга қуйилувчи Қорадарёнинг (Ўш шаҳри 
яқинидаги) ҳозирда Оқ Бўри деб аталадиган ирмоғини қабул қилган... 
Птолемей яна бир хатога йўл қўйган: у Яксарт Орол денгизига эмас, Каспий 
денгизга қуйилади, деб ҳисоблаган. 
Замонавий тадқиқотчи таъкидлайдики, Птолемей ўз “География”сини 
ёзган давр Буюк Кушонлар даврига (Буюк Канишка даврига) тўғри келади ва 
“География”нинг олтинчи ҳамда еттинчи китобларида Кушон давлатининг 
географик ва этнографик шароитлари ҳақида кенг маълумот берилади. 
Хусусан, Птолемей бўйича қайта тикланган Шарқий Эрон ва Ўрта Осиё 
харитаси Гиркания, Марғиёна, Бахтария, Суғд, саклар вилояти, Скифия, 
Серика, Ария, паропамисадлар вилояти, Дрангиана, Арахосия, Гедросияни ўз 
ичига олади. Шу билан бирга, Птолемей кўплаб хатоларга йўл қўйганлиги 
таъкидланади (Каспий ва Орол денгизларини битта – “Гиркан денгизи”га 
бирлаштириш, Атрекни Ўкузнинг қуйи оқими билан тенглаштириш ва ҳоказо). 
Бироқ Яксарт ва Ўкуз бошланишидаги вилоятлар Птолемейда аниқроқ 
келтирилган
1
.
 
Птолемей ва бошқа антик муаллифларнинг географик маълумотларини 
1
Гумбах. 


269 
замонавий маълумотлар билан таққослаш асосида Суғдиёна ҳудудини 
аниқлашга уринишлари шундай натижага олиб келдики, Суғдиёна ҳозирги 
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларини ўз ичига олган. 
Қуйида Птолемей “Географик қўлланма”сининг биринчи, тўртинчи ва 
олтинчи китобларидан Ўрта Осиёга тегишли парчалар келтирилади
1

I. 11. Фиротдан кечиш еридан Тошқўрғонгача бўлган масофа – йигирма 
марта 60280 [стадий], Тошқўрғондан серларнинг асосий шаҳри Серагача эса 
етти ойлик йўл ва масофа – ўттиз марта 60250 стадий. Буни биз керакли 
ўзгартиришлар билан ҳисоблаймиз: рақамларни икки йўлда ҳам тўғри йўлдан 
четлашиш сабабли камайтирмаслик керак, айниқса, иккинчисида Гарамант ва 
Агизимба орасида худди шундай қийинчиликлар учрайди. Ушбу ўлка 
подшоҳининг ўзи (бошқалар билан) маслаҳатлашиб, буни ҳисоблаб чиқди, 
чунки тасодифга ва ҳар доим ҳам очиқ бўлавермайдиган ҳавога ишониб 
бўлмайди. Зеро, Тошқўрғон ва Сера ўртасидаги йўлда кучли бўронлар бўлиб 
туради (йўл, Марин ўзи аниқлаганидек, Геллеспонт ва Византий орқали ўтувчи 
параллелларда жолашган); шу сабабли йўлда кўп тўхташга тўғри келади. Бу 
йўл ҳақидаги маълумотларни савдо қилиш мақсадида юборилган экспедиция 
берган. Маринга савдогарлик отасидан мерос қолган, ушбу ўлчамни ёзиб олган 
Титиан лақабли қандайдир македониялик Майни тилга олади. У сералар 
ҳузурига ўзи бормай, бошқаларни юборган. Аммо унинг ўзи ҳам савдогарлар 
маълумотига тўлиқ ишонмайди. 
I. 12. Фирот ва Тошқўрғон ўртасида узлуксиз йўлдир. Бу Марин 
кўрсатмаларидан билинади. Йўл Гиеропол яқинидаги Фиротдан кечув жойи 
орқали ўтиб, Месопотамия орқали Дажлага ва у ердан Ассуриянинг герамейлар 
қабиласини четлаб Мидиядаги Экбатана шаҳрига ва Каспий дарвозаларига ва 
Партаванинг Родос параллелида жойлашган Ҳекатомпил шаҳрига олиб 
боради... Ҳекатомпилдан (йўл) Гиркания шаҳрига олиб боради, у ерда 
мажбуран шимолга бурилади. У ердан Ария орқали Марғиёна Антиохиясига 
боради, у ерда жанубга бурилади. У ердан йўл шарққа, Бахтарияга, 
Бахтариядан шимолга, Комеда тоғларига кўтарилишгача ва бу тоғлар орқали 
жанубдаги очиқ жойларга олиб чиқувчи дараларга олиб боради. У ердан 50 
схойнлик йўл шимолга бурилиб, Тошқўрғонгача олиб боради.Бу ерда 
даралардан ўтган Тошқўрғонга дуч келади, у ердан тоғлар шарққа бурилиб, 
Имайга тақалади. Тошқўрғондан Серагача бўлган 45 даража йўлга 60 даража, 
яъни 24000 стадий қўшиб, Фирот ва Сера ўртасидаги 105 даража бўлган йўлни 
ҳосил қиламиз. 
VI. 5. Партава ғарбда Мидия билан, шимолда Гиркания билан чегарадош. 
Партаванинг Гирканияга яқин бўлган қисми Комизена деб аталади: ундан 
қуйидагиси Партавана, сўнгра Хороана ва Партавтикена. 
VI. 9. Гиркания шимолда Гиркан денгизининг бир қисми билан 
чегарадош. (Бу ерда) Сараманна ва Соканаа шаҳарлари (жойлашган), улардан 
сўнгЎкуз денгизга қуйилиш жойи, ғарбда Мидия Корона дарёсигача қисми 
1
Баженов. Древние авторы.Б. 109,120,122,125,130,131,139,140.


270 
билан, жанубда Партава билан, шарқда тоғли ҳудудлар орқали Марғиёна 
билан, Гирканиянинг денгиз бўйи қисмида максерлар ва астабенлар 
подаларинибоқадилар; максерлардан пастда хриндлар, уларнинг ортида Корона 
тоғи этагида Аристида жойлашган.Астабенлардан юқорида Сирокена. 
VI. 10. Марғиёна ғарбда Гиркания билан, шимолда Скифиянинг Ўкуз 
денгизга қуйилиш еридан унинг Бахтария чегараси яқинида бурилишигача 
бўлган қисми билан чегарадош. Бу ерлар бўйлаб катта Марғ дарёси оқиб ўтади, 
унинг боши Ўкуз билан боғланган
1
. Бу ерда шаҳарлар бор. 
VI.11. Бахтария ғарбда Марғиёна билан чегарадош, шимолда ва шарқда 
Ўкуз дарёсининг қолган қисми яқинидаги Суғдиёна билан, жанубда Ариянинг 
қисми ва парапамисадлар билан Бахтария бўйлаб Ўкузга қуйилувчи Оҳ, 
Даргаман, Зариасп, Артамис, Даргит дарёлари оқадилар. Ўкузнинг шимолий 
қисмида Бахтарияда сагатерлар ва зариасплар яшайдилар, улардан жанубда, 
сагатерлар ортида хомарлар, улардан пастда комлар, сўнг акинаклар, сўнгра 
тамбизлар, пастроқда ариасплар, тохарларнинг катта қабиласи, улар остида 
мариканлар, скордлар, варнлар, улардан ҳам пастда сабодийлар, сабодийлардан 
пастда орисплар ва амарисплар. Ўкуз бўйлаб Ўкуз, Харахарта, Зариаспа, Хоана, 
Сурагана, Фратура шаҳарлари жойлашган; бошқа дарёлар бўйлаб Галикодра, 
Хомара, Курианда, Каварис, Астакана, Эвдема соҳибаси, Менапия, Эвкратидия, 
шоҳона Бахтара, Эстобара, Мароканда
2
, Маракодра
3

VI. 12. Суғдиёна ғарбда Скифиянинг қисми билан, шимолда Скифиянинг 
Яксарт бўйидаги қисми билан, шарқда Яксарт бўйи саклари билан, жануби- 
ғарбда Бахтариянинг Ўкуз бўйи қисми билан чегарадош.У ерда уларни Ўкуз 
бошлари билан бирлаштирувчи тўғри чизиқ бўйича Кавказ деб аталмиш Ҳинд 
тоғлари жойлашган. Икки дарё ўртаси бўйлаб Суғд тоғлари чўзилади.Бу 
тоғлардан кўплари номсиз бўлган дарёлар оқиб тушади.Улардан бири Оксиан 
кўлини
4
ҳосил қилади ва бошқа икки дарё ҳам Яксарт оқиб тушувчи 
тоғларданоқиб тушадилар ва шу кўлга қуйиладилар; тоғлар Комед
5
тоғлари деб 
1
Ушбу таъкид, шубҳасиз, нотўғридир.
2
Бу ерда хато: Мароканда Бахтарияда эмас, балки Суғддадир.
3
Қуйидаги матн (VI.11) берилаётган китоб: Пьянков. Древний Самарканд.Б. 20: “VI, 11, 2: Бактрияна бўйлаб Ўкузга 
қуйилувчи дарёлар оқадилар: Оҳ, унинг боши 110° [узунлик] – 39° [кенгликда] жойлашган; Даргаман, унинг боши 
116°30’ [узунликда] – 36°40’ [кенгликда] жойлашган; Зариасп, унинг боши 113° [узунликда] – 39° [кенгликда] 
жсйлашган; Даргамис, унинг боши 114° [узунликда] – 39° [кенгликда] жойлашган; Доргойд, унинг боши 116° 
[кенгликда] жойлашган; [охирги дарё] Ўкузга 116° 30’ [узунликда] –44° [кенгликда] қуйилади. (3) Қолган 
[дарёлардан] Даргамис ва Зариасп бир-бири билан 113°[узунликда] –40° [кенгликда] қўшилиб, Ўкузга 112° 30’ 
[узунликда] – 44° [кенгликда] қуйиладилар. (4) Даргаман ва Оҳ ўзаро 109° [узунликда]– 40°10’[кенгликда] қўшилиб, 
Ўкузга 109° [узунлик] ва 44° [кенгликда] қуйиладилар. (5) Паропанис тоғининг жойлашиши [қуйидагича]:ғарбий 
чегара 111°30’ [узунликда]– 39° [кенгликда]; шарқий [чегара] 119°30’ [узунликда] – 30° [кенгликда]. (7) 
Бахтариёнанинг Ўкуз яқинидаги шаҳарлари:...(8) бошқа дарёлар яқинида:...(9) Бахтара пойтахти 116° [узунликда] – 
41° [кенгликда],Остобара 109°30’ [узунликда] – 39°40’ [кенгликда]. Мароканда 112° [узунликда] – 39°15’ 
[кенгликда], Марокодра 115°40’ [узунликда] – 39°40’ [кенгликда]”.
4
Птолемей Оксиан кўли деганда нимани назарда тутгани ноаниқ. Афтидан, тоғ кўлларииинг бирини (ёки гуруҳини), 
масалан, Фандарё ҳавзасидаги Искандаркўлни, Кштутдарё ҳавзасидаги Кўли Калон кўлларини, Шинкдарё 
(Зарафшон чап ирмоғи) ҳавзасидаги Моргузар кўлларини, эҳтимол, вақти-вақти билан Амударё сувларининг бир 
қисми билан тўлган Сариқамиш чўнқирлигини кўзда тутгандир. Оксиан кўлини Орол денгизига тенглаштиришга, 
гарчи В.В.Бартольд Оксиан кўлида (Аммиан Марцеллиннинг “Оксиан ботқоғи”) айни Орол денгизини кўрган 
бўлса-да(қар.: Бартольд. Сведения.Б.30-31), асос кам.
5
УларҲисор тоғлари деб ҳам аталади. Агар Птолемей Комед тоғлари деб Олой тизмасини атаяпти, деб тахмин 
қилсак, у ҳолда Суғд тоғлари деб Зарафшон водийсини ўраб турувчи Туркистон ва Зарафшон (шу жумладан, 
Ҳисор) тизмалари аталган.


271 
аталади.Дарёлардан Дим номлиси Яксарт билан қўшилади, Баскатис номли 
бошқаси ҳам Яксарт билан қўшилади. 
Ўкуз тоғларига яқин ушбу ерларда пазиклар, Яксартнинг шимолий 
қисмидаятийлар ва тохарлар, улардан пастда авгаллар, сўнгра Суғд тоғлари 
ортида оксидранклар, дрибактлар ва кондарлар, тоғ этагида мардиёнлар, Ўкуз 
бўйидаоксийлар ва хоразмийлар, улардан шарқда икки дарёгача дрепсианлар, 
яна шарқроқда ористейлар, Яксарт ва Ўкуз бўйида кирродейлар яшайдилар; 
Кавказ ва Имай тоғлари ўртасида эса Уандабанда деб аталмиш вилоят 
жойлашган. 
Яксартда суғдиёнларнинг тоғ шаҳри Кирэсхата, Ўкузда эса Марука, 
Холбисина; дарёлар ўртасида ва улардан узоқда Трибактра, Ўкуз 
Искандарияси, Индикомордана, Дрепса –пойтахт, чекка Искандария 
жойлашган. 
VI. 14. Имайнинг бу томонидаги Скифия ғарбдан Осиё Сарматиясининг 
бир томони билан, шимолдан номаълум ер билан, шарқдан Имай тоғи билан, 
жанубдан ва қисман шарқдан эса саклар, суғдлар ва Марғиёна билан уларнинг 
чегарасида кўрсатилган.У ерда Ўкуз дарёси Гиркан денгизига қуйиладиган 
чизиқларгача ва давомида Гиркан денгизининг Ра дарёсигача
1
бўлган қисми 
билан чегараланган. 
Бутун Скифия бўйлаб номаълум ер томон шимолга олиб борувчи йўл 
атрофларида умумий ном билан алан скифлари деб аталмишлар ўз подаларини 
боқиб юрадилар. 
... Яксартларнинг катта қабиласи худди шу номли дарё яқинида яшайди... 
Тапур тоғлари
2
ва Имайдан шарқда аскатонкитлар яшайдилар; Ўкуз 
тоғлари билан ўралган ернинг Яксарт қуйилиш жойининг қаршисидаги ва икки 
дарё орасидаги қисмида ариаклар, улардан пастда напастлар, сўнгра 
сакараваклар, Ўкуз бўйида эса рибиялар яшайди. Бу ерда Даваса шаҳри 
жойлашган. 
VI. 13. Ғарбда сакларга суғдлар ўзларининг шарқий қисмлари билан 
чегарадошлар.Шимолда улар Скифиягача, Яксарт орқали ўтувчи параллелгача, 
уларнинг шарқида ҳам Скифия, Аскатанка тоғидан Имай тоғидаги тўхташ 
жойи ўтказилган тўғри чизиққача чўзиладилар; ушбу тўхташ жойидан 
савдогарлар Серага йўл оладилар. 
Жанубда саклар Имай тоғининг ўзи билан чегараланганлар. Саклар 
ерларида Комед тоғлари деб аталмиш тоғ тизмалари бор.Улар Суғдиёнадан 
Комед дараларигача ва Тошқўрғонгача чўзиладилар. Сак ерларида 
кўчманчилар яшайдилар, уларнинг шаҳарлари йўқ ва улар ўрмонлар, ғорларда 
яшайдилар. Яксарт бўйида яшайдиганлари каратлар ва комарлар, тоғ 
ҳудудлари устидагиларкомедлар, Аскатанка яқинидагилар массагетлар
3

уларнинг орасидагилар гриней скифлари ва тоорнлар, улардан пастда Имай 
тоғи этагидагилар белтлар деб аталадилар. 
1
Ра –Волга дарёсининг қадимги номи.
2
Бу ерда, афтидан, Ҳиндикуш тоғлари назарда тутилмоқда.
3
Массагетлар сакларнинг бир қисми эканлиги шу ердан кўринади.


272 
VI. 15. Имай тоғи ортидаги
1
Скифия ғарбда у томон Скифияси ва саклар 
билан тоғ бўйлаб унинг бурилиш жойигача, шимолда номаълум ер билан, 
шарқда Серика билан, жанубда Ганг дарёси ортидаги Ҳиндистон қисми билан 
чегарадош. 
Худди шу кесимда Авзакия, Казия ва Эмод тоғларининг ғарбий қисмлари 
жойлашган; Авзакия тоғларида Ойхард дарёси бошланади. 
Бу Скифиянинг шимолида абий скифлари яшайдилар, улардан пастда 
гиппофаглар (“отхўрлар”), уларнинг ортида Авзанита ерлари, ундан пастда эса 
Касия жойлашади, ундан пастда хайтлар –скифлар яшайдилар. 
VI. 16. Серика ғарбдан Имай тоғи ортидаги Скифия билан, шимолдан 
ҳамда шарқдан номаълум ер билан, жанубдан Ҳиндистоннинг қолган қисми 
билан ва Ганг ортидаги Ҳиндистон билан чегараланган... 
Серикада қуйидаги шаҳарлар жойлашган: Даина, Пиала, Асмирайя, 
Троана, Сер Исседони, Аспакара, Дросаха, Палиана, Тагура, Абрагана, 
Даксата, Оросана, Отторокора, Солана ва пойтахт Сера. 
VIII. 23. Бахтариёнадаги [шаҳарлардан] ...Мароканда 14 соат 33 [дақиқа] 
га [тенг] энг узун кунга эга ва Искандариядан шарққа деярли уч соат 30 
[дақиқа] узоқликда жойлашган. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish