Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

ДИОНИСИЙ ПЕРИЕГЕТ 
Дионисей Периегат –“Маъмур ернинг тасвири (“Дунё перигеслари”) 
номли асар муаллифи. У Мисрдан келиб чиққан. Дионисий Периегет 
император Адриан даврида (мил. II аср) ижод этган. Тилга олинган шеърий 
асар Рим империясида ва ўрта асрларда ўзида ҳақиқий географик 
маълумотларни ҳамда афсонавий тўқималарни мужассам этган асар сифатида 
ўз ўқувчиларига эга бўлган
1

47-50. 
Каспий кўрфази. Иккинчи кўрфаз, катта эмас, аммо 
(қолганларидан) энг муҳимидир. У ўзининг сувларини шимолда Кропий 
денгизидан Каспий денгизига олиб келади.Уни бошқалар Гиркан денгизи деб 
атайдилар
2

718-732. ...(Энди) мен у (Каспий денгизи) атрофида қандай қабилалар 
яшаши ҳақида шимоли-ғарбий томондан бошлаб сўзлаб бераман. Биринчилари 
скифлар, улар Кропий денгизи яқинидаги соҳилларда Каспий денгизи бўйлаб 
яшайдилар. Сўнгра уннлар
3
, улар ортида каспийлар, булардан сўнг урушқоқ 
албанлар ва тоғлиқ ўлкада яшовчи кадусийлар; улар олдида – мардлар, 
гирканлар ва тапирлар...
4
 
ИСКАНДАРИЯЛИК КЛЕМЕНТ 
Искандариялик Клемент – милодий II аср рим (насроний) ёзувчиси
5

VII. 62. Сак аёллари ёлғондан қочганларида, худди эркаклар қилганидек, 
отларида орқаларига ўгирилиб ўқ отар эдилар. 
ПОЛИЕН 
Полиен Македониядан келиб чиққан. У 162 йилда рим императорлари 
Марк Аврелий ва Луций Верга бағишланган саккиз китобдан иборат “Ҳарбий 
ҳийлалар”нинг 900 мисолини ўз ичига олган асарнинг муаллифи
6

 
VIII. 26. “Семирамида ёзуви: Табиат мени аёл қилиб яратди, мен эса 
қаҳрамонликларим билан ўзимни энг жасур эркаклар билан тенглаштирдим. 
Нин салтанатини мен шарқдаГинам дарёсидан, шимолда саклар ва суғдларгача 
бошқардим...”. 
XII. 12. Доро сакларга қарши юриш бошлаганда уларнинг подшоҳлари 
1
“Маъмур ернинг тасвири”дан парчалар И.П.Цветков таржимасида берилади (Латышев. Известия. Греческие 
писатели.Б. 237).
2
У океан кўрфази деган Каспий денгизи ҳақидаги тасаввурлар ҳатто Страбон давригача сақпаниб келган (11,5,18). 
Бироқ Геродот (I, 203) уни ёпиқ сув ҳавзаси деб ҳисоблар эди.
3
Эҳтимол, хуннлар (гуннлар). У ҳолда бу уларнинг энг қадимги эслатилишидир.
4
Қиёсланг: “Суғдиёна ортида Яксарт оқими бўйича ўқлар билан урувчи саклар яшайдилар, дунёдаўқотарларнинг 
энг мерганлари”(Баженов. Древние авторы.Б.23).
5
Қар.:Баженов.Древние авторы. Б.23.
6
Қар.: Баженов.Древние авторы.Б.28, 34-35.


267 
Саксфар, Омарг ва Оамирис ҳарбий ишларини маслаҳатлашиш учун 
йиғилдилар. Шу вақтда уларнинг олдига Ширак исмли отбоқар келди ва агар 
унинг болалари ва неваралари уй ҳамда пуллар билан тақдирлансалар, форс 
қўшинини қириб ташлашини айтди. Подшоҳлар унга бу ҳақда қасам ичишлари 
биланоқ, у қўйнидан пичоқ олиб, бурни ва қулоқларини кесиб ташлади, 
баданининг бошқа жойларини мажруҳ этди ва сотқин каби Доро ҳузурига сак 
подшоҳлари уни ушбу аҳволга солганларидан арз қилиб келди. Доро 
Ширакнинг бу аҳволига раҳми келиб, унга ишонди. Шунда Ширак абадий олов 
ва муқаддас сувни ўч олишга чақириб деди: “Мен душманларимни форслар 
орқали жазолашга қарор қилдим. Буни қуйидагича амалга оширса бўлади: 
саклар келаётган тунда ўрдуларидан чиқмоқчилар ва агар биз бошқа қисқароқ 
йўлдан юриб, улардан олдинга ўтиб, улар ўтадиган ерга пистирма қўйсак, у 
ҳолда балиқни қармоққа илинтиргандек, уларни қўлга оламиз. Отбоқар 
бўлганим учун мен атрофдаги ерларни яхши билиб олганман ва сизларга 
йўлбошчилик қила оламан; биз ўзимиз билан етти кунга етадиган озиқ-овқат ва 
сув олишимиз керак”. Қўшин Ширак билан етти кунлик юришга чиқиб, сувсиз 
ва кимсасиз саҳроларга келиб қолганда, мингбоши Раносбат нима учун у буюк 
шоҳни алдаганини ва форсларнинг кўп сонли қўшинини бундай сувсиз, қуш 
учмайдиган, тирик жон кўринмайдиган, на олдинга юриш ва на орқага қайтиш 
мумкин бўлган чўлга олиб келганини йўлбошловчидан сўради. Ширак қарсак 
чалиб ва баланд кулиб, жавоб берди: “Мен ғалаба қозондим, чунки 
юртдошларим саклардан фалокатни қайтариш учун форсларни чанқоқлик ва 
очликдан ўлдирдим”. Раносбат дарҳол унинг бошини танасидан жудо этди, 
Доро эса баланд тепаликка чиқиб, олий ҳокимият белгилари; порфира, тиара, 
асо ва шоҳ тожини ерга қўйди ва қуёш чиқишида Аполлондан сув юборишни 
ва форсларни ҳалокатдан халос этишини сўраб ёлворди. Шу вақт ҳақиқатан 
кучли ёмғир ёға бошлади. Форслар мешларини ва бор идишларини ёмғир 
сувига тўлдириб, Бахтара дарёсигача етиб олдилар ва халос этилганликари 
учун тақдирга санолар айтдилар... 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish