166
қаторида “Метеорологик масалалар ҳақида” номли асари бор. Қуйида чоп
этилаётган парча (Сирдарё ҳақида энг илк эслатма билан) Н.П.Горбунова
мақоласининг матни бўйича берилмоқда
1
.
“Бу тоғдан (Парнас) бошқалар қатори Бахтар, Хоасп ва Аракс оқиб
тушади; охиргисидан ирмоқ кўринишида Танаид Меотия кўлига қуйилади.
Ундан эса Инд – дарёларнинг энг серсуви оқиб чиқади”
2
.
АРРИАН
Қадимги юнон тарихчиси ва ёзувчиси Квинт Эппий Флавий Арриан
қаламига мансуб “Искандар юриши” асари Искандар Зулқарнайннинг Шарққа,
шу жумладан, Ўрта Осиёга қилган юришлари тарихи бўйича
асосий манба
бўлиб хизмат қилади.
У Вифиниянинг (Кичик Осиё) Никомедия шаҳрида туғилган. Таваллуди
ва вафоти саналари тахминан мил. 90-95 ва 175 йиллар. Арриан юнон ва лотин
тилларини дуруст эгаллаган, билимдон, хусусан, риторика ва философия
бобида яхши таълим олган. Ёзувчи сифатида Суқротнинг машҳур
шогирди
Ксенофонтга (мил. ав. 430-355) тақлид қилган. Эпиктет эпик фалсафасининг
таъсири остида бўлган, ундан шахсан таҳсил олган, деган тахминлар ҳам
мавжуд. У Рим сенатори, Римда консул бўлган, легат сифатида Каппадокия
вилоятини бошқарган. Рим императорлари юришларида қатнашган ва
ҳодисаларнинг бевосита гувоҳи бўлган Арриан ҳарбий илм соҳиби бўлган,
тактикага оид ҳамда фалсафий ва географик асарлар ёзган. 147 йилда Афинада
архонт-эпоним лавозимини эгаллаган.
“Искандар юриши” (“Искандар анабасиси”) –Аррианнинг юнон тилидаги
етти китоби ичида энг муҳим асари бўлиб, унда Искандар Зулқарнайн юриши
ҳақида деярли кунма-кун ҳикоя қилишга уринган, турли муаллифлар машҳур
саркарда ҳақида ўзигача ёзган асарлардагига нисбатан тўлароқ ва тартиблироқ
ҳикоя қилган. “Агар кимдир, – деб ёзган эди у ўзи ҳақида, –
шунча одам
Искандар ҳақида ёзганда, нима учун менинг бошимга у ҳақда ёзиш фикри
келганига ҳайрон бўлса, унда аввалига улар ёзганларининг барчаси билан,
сўнгра менинг ёзганим билан танишиб чиқсин ва кейин ҳайрон бўлаверсин”
(“Искандар юриши”, 1,12,2). Арриан ўз асарида фақат аниқ маълумотлар
келтиришга интилганлиги айниқса муҳимдир.
Шуни ҳам айтиш керакки, Арриан “Искандар юриши”ни Адриан даврида
ва шубҳасиз, Рим императорларига хушомадгўйлик қилиб ёзган.
Муаллифларнинг фикрича, улар идеал давлат раҳбари,
жангчи ва саркарда
бўлган Искандар билан ўзларини таққослашларини хуш кўрганлар. Арриан
маддоҳона хусусиятга эга “Юриш” асарини ёзар экан, баёнининг сифати ва
аниқлиги билан фарқ қиладиган турли манба ва қўлланмалар (Искандар даври
ҳужжатлари, унинг хатлари,
сарой кундалиги, юришда қатнашган Птолемей
Лаг, Аристобул ва бошқалар гувоҳликлари)дан фойдаланган. Аммо
1
Горбунова. Фергана.Б.26.
2
Ушбу ҳолда антик муаллифлар томонидан Танаис (Дон) дарёсини Сирдарё билан чалкаштириш кузатилади;
Сирдарё ҳам қадимда Танаис деб аталган.
167
Аррианнинг ўзи ҳар доим ҳам аниқ эмас
1
. Шунга қарамай, “Искандар юриши”
нафақат унинг юришлари, балки Ўрта Осиёни ҳам ўз
ичига олган
империясидаги халқлар ва давлатлар ҳақида билим манбаи бўлиб хизмат
қилади
2
.
Академик С.А. Жебелевнинг сўзларига кўра, “Арриан (“Анабасис”и)нинг
умумий устунлиги асосан шундаки, у ўз тарихий асарида Искандар даврининг
расмий ахборотидан бошқа манбаларга нисбатан каттароқ ҳажмда фойдаланди.
Арриан ўз манбаларига танқидий ёндашганлигини алоҳида таъкидлаш лозим”
3
.
Антик давр ҳикояларида иккита асосий аньанавий: тарихий ва адабий
йўналишлар юзага келди. Аррианнинг асари биринчи йўналишнинг энг юксак
чўққисидир.
Асардан қуйида келтирилаётган матндан олдин Арриан форс шоҳи
Дорога қарши юриш бошлаган Искандарнинг Дажла соҳилларини тарк этиб,
Оссурия бўйлаб
юра бошлагани, текисликда форс отлиқлари (“тахминан
мингтадан кўп эмас”) кўринаётганини айғоқчилардан эшитгач, лашкарини
жанговар тартибда тузиб, олға юра бошлагани ҳақида ҳикоя қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: