Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
УЧИНЧИ КИТОБ 
...Искандар 
шоҳий 
илани, 
бир 
бўлинма 
“дўстлар”ни, 
“югурдаклардан”
4
пеонларни олиб, қолган қўшинга оддий қадамда кетидан 
боришни буюриб, олдинга интилди. Форс отлиқлари тез бостириб келаётган 
Искандар қўшинини кўргач, отларининг бошини орқага бурдилар; Искандар 
қатъий таъқибини бошлади. (2) Кўпчилик қўшилиб қолди; айримлари – отлари 
майиб бўлганлари ўлдирилдилар; айримлари отлари билан бирга асир 
олиндилар. Улардан Доро кўп сонли қўшин билан яқин атрофда турганлиги 
ҳақида билдилар. 
(3) Дорога ёрдамга бахтарияликлар қўшнилари бўлмиш ҳиндлар, 
бахтарияликларнинг ўзлари ва суғдлар келдилар. Уларнинг ҳаммасига 
Бахтария ўлкасининг сатрапи Бесс бошчилик қилар эди. Улар билан саклар
5
ҳам келар эдилар – бу скиф қабиласи, Осиёда яшовчи скифлардан – улар Бессга 
бўйсунмай, тўғридан-тўғри Доронинг иттифоқдошлари эдилар. Уларнинг 
йўлбошчиси Мавак эди; булар камондан ўқ отувчи отлиқлар эдилар. 
1
Крюгер. Б. 18-28.
2
Аррианнинг матнидан таржималар қуйидаги китобга кўра берилди: Арриан. Б. 384.
3
Жебелев. Б. 11-12.
4
“Югурдаклар” –айғоқчилар.
5
Саклар – бу ном остида антик ва қадимги форс манбалари Европа ва Осиё кўчманчиларини бирлаштирганлар, 
кўпинчауларни скифлар билан тенглаштирганлар (Ҳеродот бўйича, “саклар ... улар ҳам скифлар... форслар барча 
скифларни саклар деб атайдилар”). Хитой манбалари саклар деганда Ўрта Осиё шарқий қисми аҳолисини назарда 
тутганлар. Ҳозир шу нарса кабул қилинганки (археологик ва ёзма манбалар ахбороти), Ўрта Осиё ва Еттисув 
ҳудудида мил. ав. I мингйиллик ўртасида учта йирик: Еттисув, Оролбўйи ва Помир-Фарғона кўчманчи сак 
қабилалари гуруҳи мавжуд бўлган. Ўрта Осиё ва Эрон халқлари афсоналари асосида сак афсоналари ётади. 
Уларнинг этник тарихларида сакларга тегишли бўлган қисми муҳим роль ўйнайди. Сак ва скифлар (айниқса, Қора 
денгиз бўйи) маданиятларининг этногенетик ва тил жиҳатдан яқинлиги масаласи ҳали янги тадқиқотларни талаб 
қилади. Антик муаллифлар “саклар мамлакати” деганда қайси ҳудудни назарда тутганликларини аниқлаш қийин, 
лекин уларнинг назарида бу ҳудуд Помир-Олой, Тянь-Шянь тоғликлари, Фарғона, Тошкент воҳасини ўз ичига 
олгани аниқ.


168 
(4) Арахозия сатрапи Барсаент арахотларни
1
ва тоғ ҳиндларини олиб 
келди; Ария
52
сатрапи Сатибарзан арийларни олиб келди. Партаваликларни, 
гирканларни
3
ва тапурларни
4
– буларнинг ҳаммаси отлиқлар – Фратаферн
5
олиб 
келди. Мидияликларга Атропат қўмондонлик қилар эди; мидияликлар билан 
бирга кадусийлар
6
, албанлар
7
ва сакесинлар
8
бор эди. 
(3) Унинг (Доронинг) қўшини қуйидагича тузилган эди: ўнг қанотида 
Бахтария отлиқлари ва улар билан дайлар
9
ва арахотлар, улар ёнида форслар, 
отлиқ ва пиёдалари аралаш; форслардан кейин сусийлар
10
ва ниҳоят, 
кадусийлар турар эдилар. (4) Чап қанот бутун қўшиннинг ўртасигача тизилди. 
Ўнг қанотда Келесирия ва Икки дарё ўртаси аскарлари ҳамда мидияликлар 
турар эдилар, улар кетидан партаваликлар ва саклар, сўнгра тапур ва гирканлар, 
сўнгра албан ва сакесинлар – булар ҳам қўшиннинг ўртасигача тизилдилар. (5) 
Ўртада, шоҳ Доро жойлашган ерда эса шоҳ қариндошлари, форслар, “беҳи 
олиб юрувчилар”: ҳиндлар, карияликлар
11
, “ҳайдалганлар” деб аталмишлар ва 
мард-камончилар
12
турар эдилар. 
Буни тугатиб (яъни, Доро лашкарини тор-мор этиб, Персополни қўлга 
олиб ва Эрон сатрапи этиб Фрасаортни тайинлаб), Искандар Мидияга кетди, 
чунки билдики, Доро у ерда эди. Дорода бундай режа бор эди: агар Искандар 
Суза ва Бобилда қолса, унда у Искандар атрофида бирон-бир фитна пайдо 
бўлишини кутиб, шу ер – Мидияда қолади. Агар Искандар унинг кетидан 
борса, унда у мамлакат ичига, партаваликлар томон Гирканияга, то 
Бахтариягача кетади, атрофдаги барча нарсани қириб ташлайди ва бу билан 
Искандар юриши учун имкониятни йўққа чиқаради. 
(2) Аёлларни, барча мол-мулки ва усти ёпиқ араваларни у Каспий 
дарвозалари
13
томон юборди, ўзи эса атрофига йиғила олган қўшин билан 
Экбатанада
14
қолар эди. Искандар бу ҳақда эшитгач, Мидияга йўл олди. 
1
Форс давлатининг Гедросиядан жанубдаги тоғлик жануби-шарқий ҳудуди Арахозия (қиёсланг: отлиқ – арахотлар). 
Жанубда бу вилоят гандарлар ўлкаси, шимолда Бахтария билан чегарадош бўлган.
2
Ария (Ариана) –Форс давлатининг Бахтариядан жанубда жойлашган вилояти.
3
Гирканияликлар Доро қўшини таркибига кирганлар. Гиркания –Осиёдаги бепоён ҳосилдор водийларга ўтувчи 
тоғлик вилоятдир. Каспий денгизидан шимол ва шарққа, Эроннинг шимоли-шарқий қисмига, Партавадан 
шимолгача бўлган ҳудудни эгаллаган (қиёсланг: Искандар Зулқарнайн тайинлаган Гиркания сатрапи).
4
Тапурлар –Мидия қабилаларидан бири, Парта ва Каспий дарвозалари (дербиклар ва гирканлар) ўртасида истиқомат 
қилган.
5
Фратаферн –хоразмийлар ҳукмдори.
6
Кадусийлар – Атропатша вилоятидан бўлган жангчилар қабиласи.
7
Албанлар –Албания (асосан ҳозирги Шимолий Озарбайжон) аҳолиси.
8
Сакесинлар –шимоли-шарқий Арманистон қабилаларидан бири.
9
Дайлар – кўчманчи саклар(скифлар), Каспий денгизидан шарқда яшаганлар. Дорога иттифоқдош қабилалар 
қаторида бўлганлар, кейинчалик Спитамен тарафига ўтганлар. Искандар Суғдиёнадаги қўзғолонни 
бостирганидан кейин дай отлиқлари Зулқарнайн билан Ҳиндистонга кетганлар. Дайларнинг юрти илк ўрта 
асрларда Даҳистон деб аталган. У ерлар ҳозирги Қорабўғоз-гўл билан Гургон оралиғига тўғри келади.
10
Сусия –Ариянинг шимолда Партава билан чегараси яқинидаги шаҳар.
11
Кария –Кичик Осиё жанубидаги тоғлиқ ўлка; Искандар томонидан босиб олинган.
12
Мардлар (амардлар) – Мидия ва Гирканияда яшаган тоғлиқ жанговар қабиланинг умумий номланиши; Доро 
лашкари камончилари. Мардлар, афтидан, этник номланиш эмас, балки “жасур, мард” маъносидаги атама. Бошқа 
муаллифларда мардлар камбағал, лекин урушқоқ қабила сифатида тасвирланадилар (Страбон бўйича, мардлар – 
кўчманчилар, “кўчманчи қароқчилар”).
13
Каспий дарвозаси – Тавр тоғининг шарқий қиялигидаги ўтиш жойи, шимоли-ғарбий Осиёдан Форс давлатининг 
шимоли-шарқий вилоятларига ягона йўл.
14
Экбатана – қадимги Мидиянинг асосий шаҳри ва Форс шоҳларининг ёзги қароргоҳи (ҳозирги Ҳамадон).


169 
Паретаклар
1
ерига бостириб кириб, уларни бўйсундирди ва Суза
2
сатрапи 
Абулит ўғли Оксафрни уларнинг сатрапи этиб тайинлади. (3) Йўлда бўлган 
вақтда Доро унга қарши чиқишга ва жанг қилишга аҳд қилгани ва унинг 
иттифоқдошлари – скифлар ва кадусийлар етиб келганликлари ҳақида 
эшитганда, у юк ҳайвонлари, уларнинг қўриқчилари ва қолган ўғруққа ортда 
юришни буюрди, ўзи эса жангга тайёр қўшин билан душманга қарши чиқди. 
Ўн икки кунда у Мидияга етиб келди. (4) У ерда Искандар билдики, Дорода 
жангга тайёр қўшин йўқ ва на кадусийлар, на скифлар унга ёрдамга келганлар 
ва Доро қочишга аҳд қилган. Шунда Искандар ҳаракатини жадаллаштирди. 
Экбатанадан уч кунлик масофада Дорогача шоҳлик қилган Oxнинг
3
ўғли 
Бисфан унга пешвоз чиқди. (5) У Искандарга маълум қилдики, Доро беш кун 
олдин мидияликлардан 7000 талант олиб қочиб кетган; отлиқларининг сони 
3000 атрофида, пиёдалари эса 6000 га яқин. 
21 
Шу вақт Доро ўрдуси Боғистондан унинг (Искандарнинг) ҳузурига 
аслзода бобилликлардан бири келди; у билан Мазей ўғилларидан бири Антибел 
келди. У унга маълум қилдики, Доро билан бирга қочган отлиқлар хилиархи 
Набарзан, Бахтария сатрапи Бесс ва арахот ва дранглар
4
сатрапи Барсаент 
Дорони ҳибсга олганлар. (2) Буни эшитгач, Искандар янада шошилди; 
фақатгина “дўстлар” ва отлиқлар – “югурдаклар”ни олди, пиёдалардан энг 
кучли ва тез одамларни танлаб олди ва Кен отрядининг ем-хашак тайёрлашдан 
қайтишини кутмай, жўнаб кетди. Қолган қўшин бошида Кратерни қолдирди ва 
унга кетидан узоқ тўхташлар қилмай боришни буюрди.
(3) Унинг отрядидаги одамларда ўзлари билан фақат қуроллари ва икки 
кунлик озиқ-овқатлари бор эди. Искандар бир кеча ва куннинг ярмигача юрди; 
қўшинга қисқа вақтли дам бериб, у яна бир кеча юрди ва саҳарда у томонга, 
Боғистон чиққан ўрдага етди. (4) Душманларни у қўлга киритмади, Доро 
ҳақида билдики, уни ҳибсга олиб, усти ёпиқ аравада олиб кетганлар. Ҳукумат 
Бессга ўтган ва Доро билан бирга қочган Бахтария отлиқлари ва бошқа 
варварлар Артабаз
5
, Артабаз ўғиллари ва ёлланма эллинлардан ташқари, 
Бессни бошлиқ этиб эълон қилганлар. Улар Дорога содиқ қолдилар, лекин юз 
бераётган ишларга тўсқинлик қила олмаганлар; шунинг учун улар катта йўлдан 
қайрилганлар ва Бесс ҳамда унинг тарафдорларининг қилмишларида иштирок 
этишни хоҳламай, ўз-ўзларича тоғларга кетиб қолганлар.
Дорони қўлга олганларда эса қуйидаги режа пайдо бўлди: агар улар 
Искандар уларни таъқиб қилиб келаётганидан хабар топсалар, у ҳолда 
1
Паретака (“тоғлар”) – Форс давлатининг кўп вилоятлари, шу жумладан, (Арриан бўйича) Мидия ва Персида, Ўкуз 
(Окс) ва Яксарт ўртасидаги вилоятлар шу ном остида маълум.
2
Суза – Форс шоҳларининг қишки қароргоҳи.
3
Форс шоҳи Артаксеркс III нинг (мил. ав.359-338) лақаби.
4
Дранглар – қадимги эроний халқ, Этимандр (Ҳилманд) қуйи оқимида яшаганлар; улар этник номининг илк шакли 
– “заранглар” зенд тилидаги “денгиз” сўзидан тузилган. Дранглар вилояти Искандар томонидан Ария сатрапи 
Арсамга, Суғдиёнадаги қўзғолондан кейин эса Соллик Стасандрга (қиёсланг: отлиқлар – македон қўшинидаги 
дранглар) берилган. Дрангиана – вилоят, унинг пойтахтини Фарах билан айнанлаштирадилар, лекин В.Тарн 
фикрича, у жанубда, эҳтимол, ҳозирги Нади-Али яқинида жойлашган.
5
Артабаз – Доронинг Бахтариядаги ноиби.


170 
Искандарга Дорони топширадилар ва бу учун катта мукофот оладилар; агарда 
улар Искандар орқага қайтгани ҳақида эшитсалар, унда йиға олганларича энг 
катта қўшин тўплайдилар ва биргаликда ҳукуматни ўз қўлларида 
мустаҳкамлайдилар. Айни пайтда бутун ҳукумат Бесс қўлида, чунки у 
Доронинг қариндоши ва ушбу ҳодисалар рўй берган ўлка сатрапидир. 
Бу ҳақда эшитгач, Искандар кучларини аямай, таъқибни давом эттиришга 
қарор қилди. Одамлар ва отлар тинимсиз ҳаракатдан ҳолдан тойдилар, лекин у 
барибир олға борар эди. Йўлнинг кўп қисмини бир кеча ва куннинг биринчи 
қисми мобайнида ўтиб, пешинда бир қишлоққа келди; Дорони олиб 
кетаётганлар ушбу қишлоқда бир кун олдин бўлган эдилар. (7) У ерда 
варварлар йўлларини кечаси давом эттиришга қарор қилганларини билиб, 
қочоқларга етиб олиш учун қисқа йўл бор-йўқлиги ҳақида маҳаллий аҳолидан 
суриштирди. Улар бундай йўлни билишлари ва сув бўлмаганлиги сабабли ҳеч 
ким бу йўлдан юрмаслигини айтдилар. У ушбу йўл бўйлаб олиб боришни 
буюрди. Пиёдалар унинг кетидан етишиб юра олмасликларини тушуниб, у 500 
га яқин отлиққа отларидан тушишни буюрди, энг абжир пиёда ва пиёдалар 
йўлбошчиларини танлаб олди, уларга оддий пиёда аскарларга хос қуролларини 
қолдириб, отларга минишни буюрди. 
(8) Қалқончилар бошлиғиНиканор ва агрианлар
1
йўлбошчисиАтталга у 
қолганларни Бесс ўтган йўл бўйича олиб боришни ва уларни иложи борича 
енгил қуроллантиришни буюрди; қолган пиёдаларга эса ўзининг кетидан саф 
тортиб боришни буюрди. (9) Ўзи кечга яқин йўлга чиқди ва отларини ўрта 
тезликда чоптирди. Бир кеча давомида 400 стадийга яқин масофани босиб ўтиб, 
у саҳарда варварлар билан тўқнашди. Улар қуролсиз ва тартибсиз борар 
эдилар.Уларнинг озгинаси ҳимояланишга ташланди; кўпчилиги урушмай 
қочдилар. Искандарни кўрганда, ҳатто жанг қилмоқчи бўлганлари ҳам қочиб 
кетдилар. (10) Бесс ва унинг ҳамфикрлари ўзлари билан Дорони аравада олиб 
кетишга уриндилар, лекин Искандар уларга етиб олганда Сатибарзан ва 
Барсаент Дорога кўплаб жароҳат етказиб, уни ташладилар ва ўзлари 600 нафар 
отлиқ билан қочдилар. Доро бироз ўтиб жароҳатлардан, Искандар ҳали уни 
кўрмасидан бурун вафот этди. 
22 
Искандар Доро тобутини Эронга юборди ва бошқа форс шоҳлари дафн 
этилган шоҳлар мақбарасида дафн этишни буюрди. Партавалар ва гирканлар 
сатрапи этиб у Мазак билан унга Мисрни топширганлардан бири, партавалик 
Атминапни тайинлади. Пифофан ўғли ва “дўстлар”дан бири Тлеполемни у 
Партава ва Гирканияда нима бўлаётганини назорат қилиш учун қўйди. 
Искандар таъқиб пайтида орқада қолган қўшинлар етиб келгунча кутди ва 
Гирканияга жўнади. Бу мамлакат Бахтарияга олиб борувчи йўлдан чап томонда 
жойлашган. Уни ўрмонлар билан қопланган баланд тоғлар беркитиб туради; 
улар ортидаги текисликлар Буюк денгизгача чўзилади. Доро хизматида бўлган 
чет элликлар тоғларга, тапурлар томон қочганликларини билиб, Искандар 
1
Агрианлар – Стриманд (ҳозирги Струма) дарёси бўйлаб Гем ва Родоп тоғлари ўртасида яшаган фракия-македон 
қабиласи.


171 
Гирканияга кетди; у бирйўла тапурларни ҳам бўйсундирмоқчи эди. (2) Ўз 
қўшинини у уч қисмга бўлди. 
Бу ерда унинг ҳузурига Доро хилиархи Набарзан, Гиркания ва Партава 
сатрапи Фратаферн ва Доро атрофидаги бошқа аслзода форслар келдилар ва 
таслим бўлдилар. (5) Искандар қолиб кетганлар келишини,кутиб, тўрт кун 
ўрдуда турди. Ҳаммалари ҳеч қандай тўсқинликка учрамай келишди, фақат 
қўриқчи арьергардни ташкил этган агрианларга тоғда ўтирган варварлар ҳужум 
қилган; аммо улар найза ва ўқларга дош беролмай, тезда ғойиб бўлганлар. 
(6) У ердан чиқиб Искандар Гирканияга борди, гирканларнинг Задракарта 
шаҳрига йўл олди. 
(7) Кўп ўтмай Искандар ҳузурига Артабаз, унинг ўғиллари Каф, 
Ариобарзан ва Арсам ва улар билан Доро хизматида бўлган чет эллик қўшин 
элчилари ҳамда тапурлар сатрапи Автофрадат келди. Искандар Автофрадатга 
унинг сатрапиясини бериб юборди; Артабаз ва унинг болаларини, уларнинг 
аслзодалиги ва Дорога содиқликларини инобатга олиб, эҳтиром ила қабул 
қилди. 
24 
Ўзи ёнида қалқончилар, камончилар, агрианлар, Кен ва Аминта 
қўшинлари, “дўстлар” отлиқларининг ярми ва найза отувчи отлиқлар билан 
мардлар томон юрди, унда бундай қўшин аввал бўлган эди. (2) У мардлар 
ўлкасининг кўп қисмини босиб ўтди; қочганлар кўп сонда ўлдирилдилар, 
қаршилик кўрсатганларнинг кўпчилиги асир олиндилар. Узоқ даврдан буён 
уларнинг ерларига ҳеч ким уруш қилиб келмаган эди, чунки у ерга кириш 
қийин эди; мардлар қашшоқ халқ, шунинг учун урушқоқдир. Улар Искандар 
яқин келганда ҳам у кириб келишидан қўрқмадилар; натижада улар бехосдан 
осон қўлга тушдилар. (3) Искандар у ерга етиб бормайди деб ўйлаб, кўплари 
тоғларга қочдилар, тоғлар эса у ерда баланд ва чиқиб бўлмас. Искандар у ерга 
келганда улар элчилар юбордилар, ўзлари таслим бўлдилар ва мамлакатни 
топширдилар. Искандар уларга шафқат қилди, Автофрадатни, худди ўша 
тапурлар устидан қўйилганни, уларга сатрап этиб тайинлади. 
25 
Буларни тугатиб, у Гирканиянинг энг йирик шаҳри, шоҳ саройи 
жойлашган Задракарта томон йўл олди. У ерда 15 кун бўлиб, қоида бўйича 
худоларга қурбонлик келтириб, партаваликлар томон, у ердан эса Ария 
чегаралари ва Сузия томон юриб, Ария шаҳрига борди. Бу ерда унинг ҳузурига 
арийларнинг сатрапи Сатибарзан келди. (2) Искандар унга сатрапияни 
қолдирди, лекин у билан “дўстлар”дан бири Анаксиппни, унга 40 га яқин найза 
отувчи отлиқларни бериб юборди. Ўтаётган қўшин арийларни хафа қилмаслиги 
учун қишлоқларда қўриқчилар қўйдирди. 
(3) Шунда унинг ҳузурига қандайдир форслар келдилар ва хабар 
қилдиларки, Бесс баланд тиара ва форс столасини кийиб, ўзини Бесс эмас, 
Артаксеркс, Осиё шоҳи деб атаётган эмиш; унинг атрофида Бахтарияга қочган 


172 
форслар
1
, кўп бахтарияликлар йиғилган ва у скиф иттифоқдошлари келишини 
кутаётган эмиш. 
(4) Искандар ўзининг бутун қўшини билан дарҳол Бахтарияга кетди.У 
ерда Мидиядан унинг ёнига Менелай ўғли Филипп ёлланма отлиқлари, 
Искандар билан қолган фессалияликлар ва Андромахнинг ёлланма ажнабий 
аскарлари билан етиб келди. Қалқончилар бошлиғи бўлган Парменон ўғли 
Никаноркасалликдан вафот этди. (5) Искандар Бахтарияга отланаётганда 
арийлар сатрапи Сатибарзан Анаксиппни ва унинг найза отувчиотлиқларини 
ўлдиргани, арийларни қуроллантириб, уларни шоҳ саройи бўлган Артакоана
2
шаҳрида йиққани ҳақида хабар олди. Искандар юриши ҳақида хабар топиб, у ўз 
қўшини билан Бесс томон боришга, тўғри келган жойда у билан 
македонияликларга ҳужум қилишга қарор қилган. (6) Бундай хабарни эшитиб, 
Искандар Бахтарияга юрмади, “дўстлар” отлиқлари, найзадоротлиқлар, 
камончилар, агрианлар ва Аминта
3
ҳамда Кен қўшинлари билан Сатибарзан ва 
арийларга қарши шошиб чиқди (қолган қўшинни у жойида Кратер 
бошчилигида қолдирди). Икки кунда 600 стадийга яқин масофани ўтиб, у 
Артакоанага яқинлашиб келди. 
(7) Сатибарзан Искандар яқин эканлигини билди; унинг тез етиб 
келганидан қўрқиб, бир кечада арийотлиқлари билан қочиб кетди, лекин унинг 
жангчиларининг кўп қисми бу қочишда уни тарк этди, чунки улар ҳам 
Искандар келаётганидан хабардор бўлган эдилар. Искандар ушбу қўзғолонда 
ким қатнашганлиги ва ҳозир ўз қишлоғини ташлаб кетганлиги ҳақида билиб 
олиб, уларнинг кетидан ҳар тарафга одамларни юборди; бирларини қатл 
эттирди, бошқаларини қулликка олди. Арийлар сатрапи этиб у форс Арсакни
4
тайинлади. (8) Ўзи эса Кратерга қолдирилган ва ҳозир унинг олдига келган 
қўшини билан заранглар ерига борди ва улар шоҳларининг саройига етиб 
келди. Ўшанда бу мамлакатни бошқарган ва Доро қотилларидан бири Барсаент 
Искандар пайдо бўлганини эшитгач, Инд дарёси ортидаги ҳиндлар томон 
қочиб кетди. Ҳиндлар уни ушладилар ва Искандарга топширдилар. Искандар 
эса уни Дорога хиёнат қилганлиги учун қатл эттирди. 
27 
Искандар қадимда аримаспалар деб аталган халққа келди. Камбиз ўғли 
Курушга унинг скифларга қарши юришида ёрдам берганликлари учун 
кейинчалик уларнинг номлари эвергетлар деб ўзгарган. (5) Искандар 
аждодлари Курушга ёрдам берганларга ҳурмат билан ёндашди. Уларнинг 
ижтимоий ҳаёти бошқа маҳаллий варварлар ҳаётига ўхшамаслигига, улар ҳам 
Элладанинг энг яхши одамлари каби адолатга риоя қилишларига амин бўлиб, 
Искандар уларнинг мустақиллигини қолдирди ва ўзлари хоҳлаганча қўшни 
ерлардан уларга қўшиб берди – улар кўп хоҳламас эдилар ва сўрамадилар ҳам. 
1
Антик муаллифлар якдиллик билан ўз маълумотларида Бахтарияни чўллар билан йирик гуллаган воҳалар 
туташган, ҳосилдор ва бой мамлакат сифатида тасвирлашади. Ушбу мамлакат ҳақидаги илк маълумотларда 
афсонавий-адабий аньаналар уйғунлашган бўлса ҳам, уларда аниқ маълумотлар кўриниб туради.
2
Артакоана –кадимги Ария пойтахти.
3
Аминта – Андромен ўғли, Искандар Зулқарнайннинг саркардаларидан бири.
4
Арсак – Мидия сатрапи.


173 
Буни тугатиб, у Бессга қарши Бахтарияга юрди, йўлда дранглар ва гедросларни
1
бўйсундирди. У арахотларни ҳам бўйсундирди; уларнинг сатрапи этиб 
Менонни тайинлади. У арахотларнинг қўшнилари – ҳиндлар ерларигача борди. 
Бу ерлардан ўтар экан, қўшин ҳолдан тойди: баланд қор ётар ва озиқ-овқат 
етишмас эди. (2) Арийлар яна қўзғолон кўтаргани ҳақида эшитиб– чунки 
уларнинг олдига яна Сатибарзан Бессдан олинган 2000 отлиқ билан келган эди– 
у уларга қарши форс Артабазни, “дўстлар”дан эса Эригий ва Каранни юборди. 
Партаваликлар сатрапи Фратафернга у билан биргаликда арийларга ҳужум 
қилишни буюрди. 
(3) Эригий ва Каран гуруҳлари ҳамда Сатибарзан қўшини ўртасида 
қирғинжанг юз берди; варварлар Сатибарзан Эригий томонидан юзига 
санчилган найзадан, Эригий билан бирга ҳалок бўлгунча, чекинмадилар, сўнгра 
эса орқаларига қарамай қочдилар. 
(4)Искандар Кавказ тоғига келди, у ерда шаҳарга асос солди ва уни 
Александрия деб атади. У ерда илоҳларга қурбонлик келтириб, Кавказ тоғидан 
ошиб ўтди; бу ўлка сатрапи этиб форс Прсексни тайинлади ва “назоратчи” этиб 
“дўстлар”дан бири бўлган Сатир ўғли Нилоксенни қўшини билан қолдирди. 
(5) Аристобулнинг сўзларига кўра, Кавказ тоғи Осиёда энг баланд тоғ; 
кўп қисми, ҳар ҳолда шу ери, ўсимликсиздир. Ушбу тоғ Киликияни 
Памфилиядан ажратиб турувчи Тавр, Кавказдан чиқувчи ва турли халқларда 
турлича аталувчи тоғлар каби узоқ масофага чўзилади. (6) Аристобул сўзларига 
кўра, ушбу Кавказда фақат теребинтлар ва силфий ўсади. Шунга қарамай, бу 
ерда одам кўп; уларнинг қўй ва моллари кўп. Қўйлар силфийни жуда хуш 
кўради; агар қўй силфий ҳидини узоқдан сезса, у томонга югуради, гулни узиб, 
илдизини суғуриб ташлайди ва ейди. (7) Шунинг учун Киренада подаларни 
силфий ўсувчи ердан иложи борича узоққа ҳайдайдилар. Айримлар эса қўйлар 
яқин кела олмаслиги учун бундай ерлар атрофини ўраб қўяди; силфий 
Киренада юқори баҳоланади. 
(8) Бесс томонида Дорони ҳибсга олишда иштирок этган форслар, 7000 га 
яқин бахтарияликлар ва Танаис ортида яшовчи халқ – дайлар бор эди. Бесс 
Кавказ этагидаги ерларни хароб қилди; у ўзи ва Искандар ўртасидаги вилоятни 
чўлга айлантирди ва ушбу чўл, унинг режасига кўра, Искандарнинг олдинга 
ҳаракат қилишига тўсқинлик қилиши керак эди. (9) Аммо Искандар олға 
ҳаракатини давом эттирди. Йўлда катта қийинчиликларга учради, чунки қалин 
қор ётар ва керакли нарсалар етишмас эди.Шунга қарамай, у олға юрар эди. 
Искандар яқин келиб қолганлиги ҳақида маълум қилишганда, Бесс Ўкуз 
дарёсидан кечиб ўтди, кечувда фойдаланилган қайиқларни ёқиб юборди ва 
Суғд ерига, Навтакага
2
кетди. (10) Унинг кетидан Спитамен, Оксиарт суғд 
отлиқлари билан ва дайлар бордилар. Бесс қочишга аҳд қилганлигини 
билишгач, Бахтария отлиқлариўз уйлари бўйича ҳар томонга тарқаб кетдилар. 
Искандар Драпсакка
3
келди, қўшинга дам берди ва уни Аорн
1
ҳамда 
1
Гедросия – Ариананинг Искандар томонидан босиб олинган қисми. 
2
Ҳозир Навтака (Наутака) қолдиқлари узра Ўрта Осиёнинг энг йирик шаҳар вайроналарини–Ерқўрғонни (майдони 
150 га) кўришга асос кўпаймоқда, унинг маданий қатламлари антик давр суғд шаҳри вайроналарини ўз ичига олган.
3
Драпсака – Бахтариядаги шаҳар.Жойлашиши турлича белгиланади (Андароб, Қундуз).


174 
Бахтарага бошлади: булар Бахтария ўлкасидаги энг йирик шаҳарлардир. 
Уларни келиши биланоқ олди; Аорнда қалъада “дўстлар”дан бири, Андрокл 
ўғли Архелай бошчилигидаги ўрдуни қолдирди. Деярли қаршилик қўрсатмай 
таслим бўлган қолган бахтарияликлар устидан сатрап этиб у форс Артабазни 
қўйди.
 
(2) Ўзи Ўкуз дарёси томон юрди. Ўкуз Кавказ тоғидан оқади; бу – Ҳинд 
дарёсидан ташқари Искандар ўз қўшини билан етиб борган Осиёдаги энг катта 
дарёдир: Ҳиндистонда дарёлар умуман энг каттадир. Ўкуз Гирканиядаги 
денгизга қуйилади. 
(3) Искандар кечувга тайёрланаётганида кўрдики, ушбу дарёни ҳеч 
қаердан кечиб ўтиб бўлмайди: эни камида 6 стадийга тенг, чуқурлигини эса эни 
билан солиштириб бўлмас эди; у анча чуқур, туби қумли ва оқими кучли эдики, 
тубига қоқилган қозиқларни оқизиб кетар эди, устига-устак, қозиқлар яхши 
турмас эди. (4) Вазиятни айниқса ёғоч етишмаслиги қийинлаштирар эди. 
Кўприк ясаш учун ёғочни узоқдан олиб келиш эса кўп вақтни талаб қилар эди. 
Искандар чодирлар тикилган териларни бир жойга тўплашни, ичига энг қуруқ 
ўтларни тиқишни, бойлашни ва ичига сув кирмайдиган қилиб тикиб ташлашни 
буюрди. Ушбу ўт билан тўлдирилган ва тикилган мешлар сувдан кечиб ўтиш 
учун жуда қўл келди ва улар ёрдамида қўшин беш кун ичида бошқа соҳилга 
ўтиб олди. 
30 
Шунда Птолемей билдики, Спитамен ва Датаферннинг
2
Бессни 
топшириш қарорлари қатьий эмас. У пиёдаларга кетидан саф тортиб боришни 
буюрди, ўзи отлиқлар билан Бесс кам сонли аскарлари билан турган қишлоқ 
томон от чоптириб кетди. (2) Спитамен аскарлари билан у ердан кетган эди; 
улар Бессни ўз қўллари билан топширишдан ор қилдилар. Птолемей қишлоқни 
ўз отлиқлари билан ўраб олди (қишлоқ атрофи дарвозали девор билан ўралган 
эди) ва у ердаги варварларга эълон қилиндики, агар Бессни топширсалар, соғ-
омон қоладилар. Улар Птолемей гуруҳини ичкарига қўйдилар. (3) Птолемей 
Бессни олиб орқага қайтди ва Бессни қандай кўринишда олиб келишни сўраш 
учун Искандарга чопар юборди. Искандар уни яланғоч ҳолда, бўйнига 
бўйинтуруқ солиб олиб келишни ва Искандар ўтадиган йўлнинг ўнг томонига 
турғазиб қўйишни буюрди. Птолемей шундай қилди. 
(4) Искандар Бессни кўргач, ҳарбий аравасини тўхтатди ва ундан нима 
учун у Дорони –ўз шоҳи ва боз устига қариндоши ҳамда ҳомийсини аввал 
ҳибсга олиб ва занжирбанд олиб юриб, сўнгра ўлдиргани ҳақида сўради. Бесс 
жавоб қилдики, бундай қилишга у бир ўзи эмас, балки Доронинг барча 
мулозимлари, шу йўл билан Искандарнинг хайрихоҳлигига эришиш учун қарор 
қилганлар. (5) Бу сўзлардан кейин Искандар уни савалашни, жарчига эса 
Бесснинг айбларини ўқиб эшиттиришни буюрди. Бессни бу савалашдан сўнг 
қатл этиш учун Бахтарага
3
юбордилар. Птолемей Бесс хақида шундай ёзади. 
1
Бахтариянинг олиб бўлмас қалъаларидан бири (ҳозирги Тошқўрғон).
2
Кейинчалик Спитаменни қатл қилишда иштирок этган шахс.
3
Бахтара – ҳозир шимолий Афгонистоннинг Мозори Шариф вилоятидаги Балх (Вазиробод) шаҳри ёнидаги кўҳна 


175 
Аристобул эса ҳикоя қиладики, Бессни Птолемейга Спитамен ва Датаферн 
олиб келган ва улар уни Искандарга яланғоч ва бўйинтуруқда топширганлар. 
(6) Искандар отлиқ қўшинини маҳаллий отлар билан тўлдириб (унинг 
кўп отлари Кавказдан ўтишда, Ўкуз томон ва Ўкуз ортидаги юришда нобуд 
бўлган), Суғдиёна пойтахти Марокандага
1
юрди. (7) У ердан Искандар 
Танаисдарёси
2
томон йўл олди. Ушбу Танаиснинг боши ҳам – уни маҳаллий 
варварлар, Аристобул сўзларига кўра, Орксант деб атайдилар – Кавказ 
тоғидадир; бу дарё ҳам Гиркан денгизига
3
қуйилади. (8) Яна бошқа Танаис 
бўлиши керак, у ҳақда тарихчи Ҳеродот ёзадики, бу скифларнинг еттинчи 
дарёси: у катта кўлдан оқиб чиқиб, ундан ҳам катта кўлга қуйилади; унинг 
номи Меотий. Айримлар айтадиларки, ушбу Танаис Европа ва Осиё ўртасидаги 
чегарадир; (9) уларнинг фикрича, Меотий кўли Эвксин
4
денгизи ичидан чиқади 
ва худди Гадира ва Ливия кўчманчилари ўртасидаги денгиз Ливияни 
Европадан ажратганидек, Европани Осиёдан ажратиб турувчи Танаис ушбу 
кўлга қуйилади; уларнинг фикрича эса, Ливияни қолган Осиёдан Нил дарёси 
ажратиб туради. 
(10) Бу ерда ем-хашак қидириб тарқаб кетган айрим македонияликлар 
варварлар томонидан ўлдирилдилар, сўнгра варварлар чиқиб бўлмас ва ҳар 
томондан қия бўлган тоққа қочиб кетдилар. Улар 30 мингга яқин эдилар. 
Искандар уларга қарши энг енгил қуролланган аскарлари билан борди. (11) 
Македонияликлар бир кеча бор тоққа чиқишга уриндилар; аввалига улар 
варварларнинг ўқлари остида орқага чекиндилар: кўп одам ярадор бўлди; 
Искандар ўзи оёғидан қаттиқ яраланди; ўқ суякнинг бир қисмини ажратди. 
Шунга қарамай, тоғ олинди. Варварларнинг бир қисмини македонлар шу 
ернинг ўзида ўлдирдилар, кўплари қоялардан сакраб ўлдилар.Шундай қилиб, 
30000 кишидан кўпи билан 8000 таси омон қолди. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish