104
даврнинг маълум қатламлари учрайди, холос
1
. Мозор, мозор-қўрғонлар бу давр
ёдгорликларининг кўпчилигини ташкил этади. Асосий катта ёдгорлиги Эйлатон
шаҳар харобаси ва Оқтом мозоридир.
Эйлатон шаҳар харобаси.
Бу ёдгорлик Андижон вилояти Избоскан
туманидаги шу номли қишлоқ ҳудудида жойлашган. Эйлатонни 1933 йили
санкт-петербурглик олим Б.А.Латинин аниқлаган ва 1934
йили археологик
кузатув ишлари олиб борган. Сўнг 1952 йили Ю.А.Заднепровский, 1958, 1960-
1963 йиллари Т.Г.Оболдуева ва ниҳоят, 1988-1990 йиллари С.Қудратовлар
археологик-қазув ишлари олиб бордилар. Бироқ бу шаҳар харобаси билан
боғлиқ ҳали ечимини топмаган кўплаб муаммолар мавжуд.
Бунга сабаб
ёдгорлик ўз вақтида чуқур тадқиқ этилмагани ва деярли бузилиб кетгани бўлса
керак. 70 йилга яқин вақт ичида ўтказилган тўрт текширувчилардан фақат
Ю.А.Заднепровскийнинг Эйлатон ҳақидаги фикрлари ўринли ва асосли бўлиб
қолмоқда
2
. Текширувлар натижасига кўра, Эйлатон майдони 200 га ни ташкил
этади ва бу майдонни ташқи мудофаа девори ўраб олган. Бундан 20 гектари
ички мудофаа девори доирасида бўлиб, энг қадимги қатламлар айнан шу ерда
учрайди. Эйлатон деворлари яқин вақтларгача яхши сақланган эди. 1940-
йилларда Эйлатонда текшириш олиб борган БА.Латинин ташқи
деворнинг
кузатув миноралари билан сақланиб қолган қисмини қайд этган. У қолдирган
ёдгорлик режаси ва маълумотларга кўра, ташқи девор шимолий қисмининг
узунлиги тахминан 2200 м, шарқий қисми узунлиги 900 м га борган. Ички
шаҳар ҳам мустаҳкам девор билан ўралган (майдони 500x400 м) бўлиб, ташқи
шаҳарнинг ўрта қисмида жойлашган. Деворларда бир тизимга териб
қўйилгандай тепаликлар кўзга ташланади, булар кузатув минораларидир.
Эйлатон деворларини ўрганишда Т.Г.Оболдуева хизматларини таъкидлаб
ўтиш керак. Унинг маълумотларига кўра, шаҳар маълум режа асосида қурилган
девор билан ўраб олинган. Ички шаҳар девори тўғрисида ҳозир
баъзи
маълумотлар тўпланган. Бу девор ғишт (ўлчамлари 42-46x29-30x8-10 см) ва
гувала қаторларни пахса билан аралаштирилиб тикланган. Девор эни ўртача 4 м
га боради, баландлиги 2,5 м ни ташкил этади. Девор асоси (пойдевори) тоза,
соф тупроқ устига қўйилган, яъни шаҳар қурила бошланган даврда тикланган
экан. Кейинроқ (2-даврда) улар таъмирланган, баъзи жойлар кучайтирилган ёки
пахса уриб, “умри” узайтирилган. Кузатув миноралари тўтрбурчак шаклда
бўлиб (ўлчамлари 10,5x10 м), умумий девордан олдинга чиқиб турарди. Бу эса
улардан туриб шаҳарга ҳужум қилаётган душманни ҳар қандай шароитда аниқ
мўлжалга олишга имкон берган.
Do'stlaringiz bilan baham: