97
ўрганилди. Мудофаа деворининг ташқи томонидан буржлари бўлиб,
уларнинг узунлиги 6,35 м, девордан ташқарига чиқиб турган қисми 3,5 м.
Буржларнинг ичкари хоналарининг майдони 2,1х2,15 м. Бундан ташқари,
буржлар ташқи томондан иккитадан ва ён томондан биттадан пилястрлар
билан безатилган. Бу пилястрларнинг узунлиги 2,1-2,3 м, буржнинг асосий
деворидан 0,8-0,85 м чиқиб туради.
Буржлар ёнидаги пилястрларда душманни алдаш мақсадида сохта
шинаклар қўйилган, уларнинг шакли найзанинг учини эслатади, лекин
буржларнинг ташқи томонидан икки пилястрнинг ўртасида ҳақиқий
шинаклар бўлиб, уларнинг баландлиги 1,25 м, кенглиги 0,25 м.Биринчи
бурж билан иккинчи бурж ўртасидаги масофа 20 м атрофида. Ҳар икки
бурж орасида девордан чиқиб турган яна 4 тадан пилястр бўлиб, худди
бурждаги пилястрлар каби, улар ҳам камон ўқи ёки найза учи
кўринишидаги сохта шинаклар билан безатилган. Икки пилястр ўртасидаги
девордаги ҳақиқий шинаклар ҳам, сохта шинаклар каби, найзанинг учи
кўринишида.
Мудофаа девори қурилган дастлабки пайтда унинг умумий
қалинлиги 85 мбўлган, унинг иккинчи босқичида эса девор биринчи
мудофаа деворига параллел равишда ичкари томонга кенгайтирилади ва
мудофаа системасининг ажралмас қисми сифатида йўлак-галерея ҳосил
қилинади. Йўлак-галереянинг умумий кенглиги 2 м га яқин. Мудофаа
девори ғиштларининг ҳажми 50-52х 24-26х16-18 см.
Мудофаа девори ривожининг учинчи босқичида йўлак-галерея
кўмиб ташланади, лекин буржларнинг ичи очиқлигича қолади. Деворни
қазиган мутахассисларнинг фикрича, буржлар ичидаги хонага деворнинг
устидан тушилган бўлиши мумкин.
Узунқирнинг стратиграфиясини билиш мақсадида бир нечта шурф
қазиб кўрилган. Жумладан, шундай шурфлардан бирида хўжаликда
ишлатилган чуқурлардан бири топилди. Унда кўпроқ ошхоналарда
ишлатиладиган, қўлда ясалган идишлар, мил. ав. VI-V асрларда кенг
тарқалган цилиндр-конус шаклидаги идишлар топилди.
Узунқирнинг турли қисмларидан топилган қурилиш қолдиқлари,
хоналар поллари юзалари, ёрғучоқлар, кўплаб сопол парчалари, кул
қатламлари ва бошқалар унинг ўрнида мил. ав. X-IX асрларда ўтроқ
деҳқончилик қилиб кун кўрадиган аҳолининг анча йирик турар жой
макони бўлганлигидан далолат беради. Бу жой аста-секин кенгайиши
натижасида унинг атрофини мудофаа девори билан ўраб олиш зарурати
туғилган ва мил. ав. мингйиллик ўрталарида (VII-VI асрларда) Суғдиёна
ҳудудида йирик шаҳар организми вужудга келиши жараёни кечган.
Do'stlaringiz bilan baham: